Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Сийрат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=35) +--- Forum: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=36) +--- Thread: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш (/showthread.php?tid=74) |
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш - Admin - 09-21-2009 Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш 9-савол: Набийинг ким?
Жавоб: Набийим Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутоллиб ибн Хошим. Хошим Қурайшдан, Қурайш Киноналардан ва Киноналар араблардан, араблар эса Исмоил ибн Иброҳимнинг зурриётларидандир, Исмоил Нуҳнинг зурриётларидан бўлган Иброҳимнинг наслидандир, уларнинг барчаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин. 10-савол: Нима орқали Набий ва нима билан Росул бўлди? Жавоб: "اقْرَأْ" (Алақ сураси) билан Набий ва "الْمُدَّثِّر" (Муддассир сураси) билан Росул бўлди. 11-савол: Унинг мўъжизаси нима? Жавоб: Бу барча махлуқотларни, уларнинг фасоҳатлари, кучли иқтидор, унга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва унинг эргашувчиларига нисбатан бўлган адоватларига қарамасдан, унинг сураси каби бир сура келтиришларидан ожиз қилган Қуръондир. Далил, Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз» (Бақара: 23). Яна бир бошқа оятда: «Айтинг: «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръонни ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар» (Исро: 88). 12-савол: У ҳақиқатда Аллоҳнинг Росули эканлигига далил нима? Жавоб: Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Муҳаммад фақат бир пайғамбар, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди» (Оли Имрон: 144). Ва Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз» (Фатҳ: 29). 13-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Набий эканликларига далил нима? Жавоб: Набий эканликларига далил Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб: 40). Бу оят уларнинг набий ва анбиёларнинг охиригиси эканликларига далил бўлади. |