Ҳаром нарса теккан таом ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33) +--- Thread: Ҳаром нарса теккан таом ҳақида (/showthread.php?tid=700) |
Ҳаром нарса теккан таом ҳақида - rinat80_09 - 05-28-2011 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! 1) Кишлок жойларда табий газ бормаган жойлар хам бор, уша жойларда овкатни ташкарида учок куриб учокда пиширади, козондги куйдирилаётган ёгга (пахта ёги) битта сичкон тушиб кетган. дархол олиб ташлаган, ушанинг хукми кандай булади, халол ми ёки харом ми? 2) учокда овкат пишиб турганда товук учиб келиб тушиб кетган ва дархол узи чикиб кетган. уша тайёр булиб колган овкатни тукиб ташлаш керак эди ми? харом булдими ёки халол ми? 3) Сичкон дастурхон устида турган нон, ёки тайёр ош, ёки бошка таомнинг устида югириб утиб кетса, уша таом тулик харом булади дейишади. уша хукм хакикат ми? бу саволларни кишлокда яшовчи дустимиз илтимос килди Аллох розилиги учун, Сизлардан Аллох рози булсин!!! Амин!! RE: Ҳаром нарса теккан таом ҳақида - Муслим - 05-31-2011 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен бир биродаримизнинг шу мавзуга яқин бўлган бир дарсликларидан қисқача иқтибос келтирмоқчиман. Умид қиламанки у ердан ўша саволингизга жавоб топасиз. Агар бўтқага сичқон тушса ...
«Агар бизда тоғорада эритилган ёғ ёки бўтқа ва ҳоказо нарса бўлса ва унга ўлган сичқон ёки шунга ўхшаш нарса тушиб қолган бўлса, нима қиламиз? Ўша бўтқани ташлаб юборамизми? Уламолар айтишича, ушбу эритилган ёғ ва у каби барча нарсаларнинг ҳукми, сувнинг ҳукми каби бўлади. Яъни улар орасида фарқ йўқ. Агар сувга нажас тушса, қай ҳолатда у ифлос ҳисобланади? Қачонки таъми, ҳиди ёки ранги ўзгарса (ифлос бўлади). Ҳудди шундай, агар эритилган ёғ, бўтқа ёки шу каби бирор нарсага нажас тушса ва агар таъми, ранги ва ҳиди ўзгарса, бундай ҳолатда инсон уни истеъмол қилиши мумкин бўлмайди. Агар ранги, ҳиди ва таъми ўзгармаса, бундай ҳолатда у поклигича қолади. Шунинг учун Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинадики, Маймуна (розияллоҳу анҳа) айтадиларки, кунларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эриган ёғга тушган сичқон борасида сўрашди. Бунга у зот жавоб бердилар: «Сичқонни ва унинг атрофидаги ёғни олиб ташлаб, қолганини еяверинглар» (Бухорий ривояти). Бироқ, бир муҳим ҳолатга эътиборингизни қаратмоқчиман... Мана бу икки ҳолатнинг ўртасида фарқ бор. Юқорида келтирилган масалада айтилдики, сичқонни ва у теккан жойини олиб ташлаш керак. Бироқ бу дегани ўша бўтқани ейиш шарт дегани эмас. Йўқ. Кимнингдир кўнгли тортмаслиги мумкин. Бироқ масала шундаки, агар кўнгли тортмаган одам бошқа бировни еганини кўрса, уни танқид қилишга ва: «Бу ҳаром, ема!» дейишга ҳаққи йўқ... » 13. Если мышь попала в масло, кашу и тому подобное [mp3]http://toislam.com/files/zerkalo/dvd_04/cd_026/fiqh/006_omovenie/013_mishka_v_kashe.mp3[/mp3] RE: Ҳаром нарса теккан таом ҳақида - rinat80_09 - 05-31-2011 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!! Жавобингиз учун катта Рахмат!! агар малол келмаса уша саволни "salaf-forum.ru" га куйиб жавобини шу сайтга ёзсангизлар. мен узим уша сайтга туша олмаяпман, Аллох рози булсин! |