Тавҳид форуми
Оятал Курсий ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4)
+--- Thread: Оятал Курсий ҳақида (/showthread.php?tid=503)



Оятал Курсий ҳақида - rinat80_09 - 05-27-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баркатух

1) "Кимки "Оятул курси" ни фарз намоздан кейин укиса, У билан Жаннатни факат улими тусиб туради" деган маънодаги хадис сахих ми?

2) "Оятул курси" курсини айнан Фарз намозидан кейин укиш керак ми, ёки Суннатни хам укиб булгандан кейи укиш керак ми, шу хакда маълумот берсангизлар ?
Аллох рози булсин!!!


RE: Оятул Курсий ҳақида - Муслим - 05-28-2011

(05-27-2011, 01:14 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баркатух
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
(05-27-2011, 01:14 AM)beruni2008 Wrote: 1) "Кимки "Оятул курси" ни фарз намоздан кейин укиса, У билан Жаннатни факат улими тусиб туради" деган маънодаги хадис сахих ми?
"Кимки ҳар бир фарз намоз сўнггидан Оятул курсийни ўқиб юрса, у билан жаннатга кириш ўртасини фақат ўлим тўсиб туради холос" ҳадиси саҳиҳдир. Ушбу ҳадисни имом Насоий «Аъмалул явми вал лайла»да (100) ва Ибн Сунний «Аъмалул явми вал лайла»да (124) келтиришган.
Ушбу ҳадиснинг саҳиҳлигини Мунзирий, Ибн Абдулҳадий, Ибн Ҳажар, Ҳайсамий, Ибн Касир, Ибн ал-Қоййим, Суютий ва Албоний тасдиқлаган.
Оятул Курсийнинг фазилати борасида яна бир ҳадис мавжуд: "Кимки "Оятул курсий"ни ҳар бир фарз намоз сўнггидан ўқиса, у кейинги намозгача Аллохнинг ҳимоясида бўлади". Ушбу ҳадисни Табароний “ал-Кабир”да ривоят қилади.
Ушбу ҳадиснинг саҳиҳлиги борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Масалан шайх Албоний бу ҳадисни заиф санаган. Аммо ҳофиз Мунзирий ва Ҳайсамий ушбу ҳадис иснодини ҳасан дейишган. Уларнинг фикрини шайх Абдулқодир Аранут ва Шуайб Аранут тўғри деб тасдиқлашган. (Қаранг: “Мажмаъу заваид” 2/148 ва “Таҳриж Зад ал-маъад” 1/164).
(05-27-2011, 01:14 AM)beruni2008 Wrote: 2) "Оятул курси" курсини айнан Фарз намозидан кейин укиш керак ми, ёки Суннатни хам укиб булгандан кейи укиш керак ми, шу хакда маълумот берсангизлар ?
Аллох рози булсин!!!
Юқоридаги икки ҳадисдан кўриниб турибдики, Оятул Курсийни фарз намозидан кейин ўқиш тўғри бўлади.
Валлоҳу аълам.