Рўзадор аёл шом азонидан 15 дақиқа олдин ҳайз кўрди - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14) +--- Thread: Рўзадор аёл шом азонидан 15 дақиқа олдин ҳайз кўрди (/showthread.php?tid=4763) |
Рўзадор аёл шом азонидан 15 дақиқа олдин ҳайз кўрди - Муслим - 04-29-2020 Рўзадор аёл шом азонидан 15 дақиқа олдин ҳайз кўрди
Савол: Агар шомдан аввал, азондан 15 ёки 20 дақиқа олдин ҳайз қони келса ва мен нафл рўза тутган бўлсам, унинг қазосини тутиб беришим керак бўладими?
Жавоб: Агар рўзадор аёлдан ҳайз қони келса, ҳатто шомдан бир лаҳза олдин бўлса ҳам, рўзаси бузилади. Агар вожиб рўза бўлса, қазосини ўтаб қўйиши вожиб бўлади. Агар нафл бўлса, унда ихтиёрли бўлади: истаса қазосини ўтаб қўяди, истаса қазосини ўтамайди. Бироқ агар бу кунги рўзаси нафл бўлса, лекин у муайян кунга боғлиқ (рўза) бўлса, қазосини ўтамайди. Масалан: аёлнинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш одати бор. Душанба кунининг охирида шомдан олдин ҳайзи келди ва рўзаси бузилди. Ушбу кун (рўзаси) қазосини ўташи керакми? Жавоб: қазосини ўтамайди. Чунки у рўза муайян кунда суннат қилинган, кун эса ўтди. У суннат бўлган ўрин ўтиб кетди. (Шу ўринда) масала (келади): агар аёл киши шомга оз қолганда (ҳайз) қон оғриғини хис қилди, лекин (қон) чиқмади, шомдан беш дақиқа кейингина чиқди. Рўзаси бузиладими? Бузилмайди. Чунки ҳайз (қони) чиқмагунча (рўза) бузилмайди. Quote: |