Тавҳид форуми
Ўлим фариштасининг исми Азроилми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46)
+--- Thread: Ўлим фариштасининг исми Азроилми? (/showthread.php?tid=4727)



Ўлим фариштасининг исми Азроилми? - Гость - 01-23-2018

АсСАЛАМ алейкум уа рахматуЛЛАh. У'лим фариштасининг исми Азроил эканлигига далил борми? К,уронда хам Хадисда хам унинг исми Малак аль-Маут бу'либ келганку. Шунга аниклик киритмокчи эдим


RE: Ўлим фариштасининг исми Азроилми? - Admin - 07-16-2019

30-савол: Ўлим фариштаси ким? Унинг бундан бошқа исми борми?
Ўлим фариштаси жонларни олишга вакил қилингандир.
Аллоҳ таоло деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олур, сўнгра Роббингизга қайтарилурсизлар»» (Сажда: 11).
Унинг «Азроил» деб аталиши ворид бўлмаган. Балки у ҳақда оятдагидек «Ўлим фариштаси» дея ворид бўлган.