Тавҳид форуми
Қалб ҳозир-(уйғоқ) бўлмай тилда истиғфор айтиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Дуо ва зикр (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=15)
+--- Thread: Қалб ҳозир-(уйғоқ) бўлмай тилда истиғфор айтиш (/showthread.php?tid=4450)



Қалб ҳозир-(уйғоқ) бўлмай тилда истиғфор айтиш - mutaallim - 02-17-2016

Қалб ҳозир-(уйғоқ) бўлмай тилда истиғфор айтиш

Савол: Қалб ҳозир бўлмай тилда истиғфор айтишнинг ҳукми нима? Истиғфор айтиш фазилатларига эришадими?
Жавоб: Эй биродарларим! Намоздан олдинги ва кейинги, уйқудан олдинги ва кейинги зикрлар ҳамда бу борада жорий қилинган нарсаларда қалб ва тил амали бўлиши зарур. Аллоҳга қалби билан истиғфор айтади ва тили билан нутқ қилади. Шунинг учун Аллоҳдан тили билан мағфират сўрайди. Зикр қилади. Яъни, ушбу тил қалбдаги нарсани ифодаловчи бўлишига ҳаракат қил. Қалб ғойиб бўлган ҳолда фақат тилни ўзи етарли бўлмайди. Истиғфорда қалб ва тил бириккан бўлиши лозим. Аллоҳ жалла ва аъла деди: «Албатта кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш (тун уйқу-ором вақти бўлгани сабабли) жуда оғир юкдир ва (лекин у пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани учун) энг тўғри сўздир» (Муззаммил: 6). Яъни, тун охиридаги намоз энг бириккан (вақт) бўлиб, қалб ва тил унга (намозга) бирикади. Ҳамда энг тўғри сўздир. Вожиб ва биздан лозим бўлгани, зикрларимиз қабл ва тилимизда бўлиши, зикр давомида зикрнинг аҳамияти, фойдаси ҳамда у Раббимиз жалла ва аълани ёд этиш, унга олқиш айтиш эканини қалбимизда ҳозир қилишимиздир. Фазл ва гўзал мақтов Унгагина хос.

Муфтий Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ
http://www.af.org.sa/ar/node/5265