Рўзадор хушбўйликдан фойдаланиши ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14) +---- Forum: Рўзани бузмайдиган амаллар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=96) +---- Thread: Рўзадор хушбўйликдан фойдаланиши ҳукми (/showthread.php?tid=4374) |
Рўзадор хушбўйликдан фойдаланиши ҳукми - TerpeningPen - 05-26-2017 Assalomu alekum va rohamatullohu va barakatuh Savol: Roza tutgan shaxs atir yoki wunga oxshash xushboy xid taratadigan narsadan foydalansa boladimi. BarakAllah fiykum RE: Рўзадор атир сепиши - Муслим - 05-01-2020 Рўзадор хушбўйликдан фойдаланиши ҳукми Савол: Синглимиз бошқа савол сўраб айтадики: хушбўйлик ва совун билан юзни ювишлик рўзадорнинг рўзасини очадими?
Жавоб: Хушбўйлик рўзадорнинг рўзасини очмайди. Агар рўзадор либосини уд ёки атиргул ёғи билан, ёки либосини тутатқи билан хушбўйласа рўзаси очилмайди. Юзини совун ёки совундан бошқаси билан ювса ҳам худди шундай, унга зарари йўқ, рўзага зарар етмайди. Бироқ хушбўйлик, тутатқи, удни ҳидламайди. Чунки баъзи илм аҳли бу рўзани бузади деган. Чунки унда мияга таъсир қилиш (хусусияти) бор. Унинг тутунини бурни билан ҳидлалайди. Яъни, уни бурунга тортмайди. Агар кийими тагидан тутатса, ёки (тутатқи тутути) устидан ўтса, ва у буни қасддан қилмаса, унга зарар қилмайди. Бошқа хушбўйликлар ҳам шундай, хушбўйланади. Уд ёғи, атиргул ёғи, бундан бошқалари ҳам, рўзадор бўлса ҳам, зарари йўқ. Ҳа (шундай). Бошловчи: Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари https://binbaz.org.sa/fatwas/10058/حكم-استعمال-الصاىم-للطيب Quote: |