Тавҳид форуми
Эркак ва аёлнинг намозидаги фарқ - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+--- Thread: Эркак ва аёлнинг намозидаги фарқ (/showthread.php?tid=435)



Эркак ва аёлнинг намозидаги фарқ - rinat80_09 - 02-25-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух

Аёллар ва эркакларнинг намозида фарк буладими, бунга берилган жавоблар сахих ривоятларми амал килса буладими,

1. Язийд ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга текказинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, - дедилар”.
Абу Довуд ривоят қилган.

2. Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилинади:
“У кишидан Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг даврларида аёллар қандай намоз ўқишлари ҳақида сўралди. “Оёқларини чалиштириб ўтирар эдилар. Кейин текисланиб-қимтиниб ўтиришга амр қилиндилар”, деди.
Абу Ҳанийфа ривоят қилган. (Жомеъул Масонийд, 1-жуз).

ушбу хадислар сахих ми?


RE: Эркак ва аёлнинг намозидаги фарқ - Муслим - 04-11-2011

(02-25-2011, 12:53 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(02-25-2011, 12:53 AM)beruni2008 Wrote: 1. Язийд ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга текказинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, - дедилар”.
Абу Довуд ривоят қилган.
Ушбу ҳадис Абу Довуд "ал-Марасил"да 118 келтирган. Ҳадис мурсалдир. Мурсал - бу Пайғамбар ва тобиин орасидаги ровийнинг тушиб қолишидир. Бу каби ҳадислар далил ўрнига ўтмайди (Қаранг: “Нузхату-нназар” 43).
(02-25-2011, 12:53 AM)beruni2008 Wrote: 2. Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилинади:
“У кишидан Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг даврларида аёллар қандай намоз ўқишлари ҳақида сўралди. “Оёқларини чалиштириб ўтирар эдилар. Кейин текисланиб-қимтиниб ўтиришга амр қилиндилар”, деди.
Абу Ҳанийфа ривоят қилган. (Жомеъул Масонийд, 1-жуз).
Имом Байҳақий ушбу ҳадисни заиф дедилар. Ушбу ҳадисни ўзлари ҳам келтириб айтадиларки: "Бу борада (яъни эркак ва аёл намозидаги фарқ) иккита заиф ҳадис ривоят қилинган. Уларга таяниб бўлмайди!" (Қаранг: “Сунан ал-Кубро” 2/222).


Эркак ва аёлнинг намозидаги фарқ - Abu Solih - 04-11-2011

Ассалам Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!

Меҳрибон ва Раҳмдил Аллоҳнинг номи билан!
Намоз асосларида эркак билан аёл кишининг намози ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Мен қандай намоз ўқиётганимин кўрган бўлсангиз, ҳудди шундай намоз ўқинг!” ал-Бухорий 631, 6008.

Бу буйруқ ҳар қандай намозга тегишлидир, бу фарз намозлари бўладими ёки нафл бўладими, умматнинг ҳамма аъзосига тегишли, эркак бўладими ёки аёлми, қариями ёки ёшми?!

Бир муҳим қоидани билиб олшимиз лозим, Аллоҳ Таолонинг динида Аллоҳнинг ёки Унинг Пайғамбарининг (соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) ҳар қандай буйруғи истисносиз ҳаммага тегишлидир, фақатгина далил билан фарқланмасагина.

Бир кишига мурожат бутун умматга мурожатни ўз ичига олади, ҳудди шундай эркакларга қилинган мурожат аёлларга мурожатни ўз ичига олади. Бу масала ҳусусида Аҳли-Сунна ичида ихтилоф йўқ.

Аллоҳ Таоло айтади: “Эркакми, аёлми – ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирарлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас.” (ан-Ниса 4: 124).

Оиша (родияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Бир куни Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), ўрнида ҳўллик топган, лекин уйқусида эҳтилом бўлгани эслолмаган киши ҳақида сўралдилар. У киши айтдилар: “У ғусл қилиши лозим”. У кишидан шаҳвоний туш кўрган, аммо ҳўллик кўрмаган киши ҳақида сўралганларида, айтдилар: “У ғусл қилиши шарт эмас”. Шунда Умму Сулайм сўради: “Агар аёл киши тушида шу каби нарсани кўрса ғусл қилиши шартми?”. Жавоб бериб айтдилар:”Ҳа, албатта аёллар эркакларнинг биродарларидир!” Абу Дауд 236, ат-Тирмизи 113.

Имом Ибн ал-Қатан ва Шайх ал-Албани бу ҳадисни саҳиҳлигини тасдиқлашди.

Бу ҳадисни шарҳида Имом ал-Хаттобий айтдилар: “Бу ҳадисдан тушуниладики, агар мурожаат эркакларга қаратилган бўлса, бунга аёллар ҳам киради. Фақатгина баъзи белгиланган ўринларда, аниқ далиллар ҳукмни ажратиб баён қилгани бундан мустасно”. Ма’алиму-Ссунан 1/161.

Ҳудди шундай қавлни Шайх Шамсуль-Хаққ ‘Азим Адаби ҳам келтирадилар. У киши Имом Абу Довуднинг ҳадислар тўпламига машҳур шарҳни ёзганлар. «‘Аунул-Маъбуд» 1/295.

Бу зарур қоидани билиб олганимиздан кейин, эркаклар билан аёлларнинг намозида бу ёки у ҳолатда фарқ бор дейдиганларга айтамизки: Бу гапингизга далил келтиринг!

Ҳа, саждада ва ташаҳҳудда ўтирганда аёллар эркакларга ўхшамаслиги ҳақида учта ҳадис бор. Бу ҳадислардан бири мурсалдир, уни Абу Довуд «ал-Маросил»да 118 рақам билан ривоят қиладилар. Мурсал – шундай ҳадиски, унининг санадида тобеин билан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васалллам) орасидаги ровий тушиб қолган. “Нузхатун-назар” 43. Бундай ҳадис далил сифатида қабул қилинмайди.

Қолган икки ҳадис эса, уларнинг санади тўлиқ, аммо иккиси ҳам заифдир. Бу ҳадисларни Имом ал-Байҳақий ривоят қилиб айтадилар: “Бу масала (эркак билан аёлнинг намози фарқлилиги) борасида эса иккита заиф ҳадис ривоят қилинади. Уларга асосланиш мумкин эмас!” «Сунан ал-кубро» 2/222.

Шундай экан, намозни адо қилишда эркак билан аёлни орасида фарқ борлигига далолат қилувчи бирор саҳиҳ ҳадис йўқ. Бунинг акси, салафларимиздан ривоят қилинган асалар, эркак билан аёлни намози орасида фарқ йўқлигини тасдиқлайди. Имом ал-Бухорий ривоят қиладилар: «Умму ад-Дардо намозда эркаклар ўтиргани каби ўтирардилар, у фақиҳа аёл эдилар». «Саҳиҳ ал-Бухорий» 1/123.

Аммо олимлар орасида бу қайси Умму ад-Дардо экани ҳақида ихтилоф бор, саҳобиями ёки тобеинларданми? Чунки, Абу ад-Дардони иккита хотинлари бўлган. Ҳофиз Ибн Хажар бу ерда кичик Умму ад-Дардо эканлигини ихтиёр қилди, ал-Бухорийни ўзи эса каттасини ихтиёр қилди, чунки уни ўзи айтдилар, у фақиҳа эди. Шу сабабдан ўзини Саҳиҳларида далил сифатида ривоят қилдилар! Ҳатто Ибн Хажарни ўзи, бу бобнинг номини маъносини шарҳлаб ва ал-Бухорийни шу бобда Умму ал-Дардодан ривоятни келтирганини айтиб, шундай деди: бунинг сабабларидан бири шуки, эркак билан аёлни намозни адо қилишида фарқ йўқлигидир. «Фатҳул-Борий» 1/356.

Аммо, эркаклар билан аёлларнинг намози ўртасида баъзи фарқлар борки, бунга Суннат далолат қилади. Бу қуйидагилар:

1. Авратни беркитиш. Бунда улар фарқлидирлар, чунки аёл киши эркаклардан фарқли ўлароқ, кафт ва юзидан бошқа бутун баданини беркитиши лозим.
2. Эркаклардан орқада намоз ўқишлари лозим. Имомнинг хатосига аёллар чапак чалиш билан ишора қилишади, эркаклар “СубҳанАллоҳ” дейишлик билан.
3. Агар аёл бир эркак билан намоз ўқиса, масалан акаси ё эри билан, аёл киши орқада туради. Икки эркак эса ёнма-ён туришади.
4. Агар аёллар ўзаро жамоат бўлиб намоз ўқишса, эркаклардан фарқли равишда, имом биринчи қатордаги аёлларни орасида туради. Оиша (родияллоҳу анҳа) шундай қилганлар.
5. Эркаклардан фарқи, аёллар учун жамоат намозидаги энг яхши қатор орқадагиси (эркаклардан узоқроғи). Эркаклар учун энг яхши қатор аввалгисидир.
6. Аёл киши эркаклар учун азон ва иқомат айтмайди, аммо ўзаро бу ишни қилишлари мумкин. Бу Оиша (родияллоҳу анҳа)дан ривоят қилинади.
7. Бегона эркаклар борлигида намозни овоз чиқариб ўқимайди.
8. Улар учун намозни жамоат билан адо қилиш вожиб ҳисобланмайди, эркаклар эса акси. «ал-Муғний» 1/488, 2/258, 328, «ал-Мажмуъ» 3/429, 455.

Намозни ўзини адо қилиш борасида эса ҳеч қандай фарқ йўқ, на қиёмда, на қўл кўтаришда, на қўлларни кўкракка қўйишда, на рукуъда, на саждада ва на ташаҳҳудга ўтиришда фарқ йўқ.

Аммо баъзи имомларнинг аёл киши қўлларини баданига теккизиши ва сиқилиброқ намоз ўқишини яхшироқ деб билишганлари эса, уларнинг бундай чегаралашларига бирор саҳиҳ ҳадис йўқ. Бу шартларга Имом Ибн Ҳазм раддия бериб, бу ҳақида бирор далил йўқлигини айтганлар. «ал-Муҳалла» 4/124.

Ким аксини гапирса далил келтириши шартдир. «Саҳиҳ фиқху-Сунна» 1/345-346.

Валлоҳу аълам..

Манба: www.salafportal.ru