Тавҳид форуми
Нафл рўза ҳақидаги ҳадис - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Шарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=64)
+---- Thread: Нафл рўза ҳақидаги ҳадис (/showthread.php?tid=433)



Нафл рўза ҳақидаги ҳадис - Меҳмон - 04-10-2011

Mehribon va rahmli Olloh nomi bilan bowlayman. Olamlar Parvardigori Alloh taologa beadad hamdu sanolar, bo‘lsin!
Sarvari koinot, olamlarga rahmat, payg‘ambarlar a’losi hazrati Muhammad Mustafoga salovati
shariflar, beadad durud va salomlar bo‘lsin!
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakatuh
Shayh hazratlari ushbu hadisni ham sharxlab bersez!
1) «Расулуллоx (с.а.в.) шундай рўза тутардиларки, биз у зотнинг (саллоллоху алайxи
васаллам) хеч ифтор қилмасалар керак дея гумон қилардик. Яна, РасулуллоX (с.а.в.)
шундай ифтор қилардиларки, биз у зотнинг (саллоллоXу алайXис васаллам) Xеч рўза
тутмасликларини сўзлардик». (Бухорий ва Муслим xазрати Оишадан (р.а) ривоят этганлар).
BU xadisni ikkinchi qismida nima uchun saxobai kiromlar (Xеч рўза
тутмасликларини сўзлардик») deyishmoqda, bu qanaqa holat?

Alloxim sizi va bizi va jamiki mumin, musulmonlani o'zidan bowqasiga muxtoj qimasin,
robbul alamiyn xammamizdan rozi bo'sin!
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakatuh


RE: HADIS - Муслим - 04-10-2011

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродар саволингизни қайси шайхга йўлламоқдасиз? Адашмасам бу ерда шайхлар йўқ.
Аввало бу ҳадисда нафл рўза ҳақида гап кетмоқда. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи вақтларда шу қадар нафл рўза тутишга ғайрат қилар эдиларки, саҳобалар энди рўза тутмай юрмасалар керак деган гумонга бориб қолишар экан. Баъзи вақтларда эса аксинча, шу қадар узоқ вақт нафл рўза тутмай юрар эдиларки, саҳобалар энди нафл рўза тутмасалар керак деган гумонга бориб қолишар экан. Сиз сўраган саҳобаларнинг «хеч рўза тутмасликларини сўзлардик» сўзларидан мурод шу.
Валлоҳу аълам.
(04-10-2011, 01:37 AM)mumin Wrote: Расулуллоx (с.а.в.)
Саловатни қисқартириб ёзиш ҳақида


RE: Нафл рўза ҳақидаги ҳадис - Муслим - 09-12-2012

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Йилнинг баъзи вақтлари мобайнида узлуксиз давомий рўза тутишликка келсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. У зот шундай (рўза) тутар эдиларки, одамлар хеч ифтор қилмасалар керак деб айтишарди. Сўнг рўза тутмас эдилар, одамлар у зот ҳечам рўза тутмайдилар дейишарди. Худди шундай бирин кетин туни билан намозда қоим бўлишлари: у зот Рамазоннинг охирги ўн кечасида қоим бўлар эдилар. Баъзида эса бошқа тунларда қоим бўлардилар. Бунга Суннат далолат қилади” (Мажмуъ ал-фатава, 22/304).