Макка шаҳри ҳақида! - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Турли мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=26) +--- Thread: Макка шаҳри ҳақида! (/showthread.php?tid=432) |
Макка шаҳри ҳақида! - Abu Muhammad - 04-07-2011 1. Қуйдаги малумотлар ман учун қизиқ туюлди. Машаллаҳ Макка ҳақида қандай ажойиб гаплар бор экан..... Расулуллоҳ (саллаллаҳу алайҳи вассалам) дедилар: "Макка фатҳидан кейин ҳижрат йуқ, аммо жиҳод ва яҳши ишлар қолди, агар сизни шу ишларга чақиришса ижобат қилинг" (Буҳорий 2783, Муслим 1864) Шайҳ Ибн Усаймин ҳадис ҳақида шундай дейди: ""Ҳижрат йуқ" деган суздан мурод Маккадан Мадинага қилинадиган ҳижратдир, чунки Макка шаҳри фатҳдан кейин ислом диёри булди (баладул-Ислам), ва бундан кейин ҳеч қачон куфр диёри булмайди (баладул-куфр)! " (Шарҳ Риёзу Солиҳин 1/98) Ал-Ҳорис ибн ал-Барсо ривоят қилади: "Расулуллоҳ (саллаллаҳу алайҳи вассалам) шундай деганларини эшиттим:"Қиёмат кунигача Маккага қарши ғазот қилинмайди"". (Тирмизи 1611, Байҳақи 9/314, Ибн Саад 2/145) Имом Термизий ва шайҳ Албоний ҳадисни саҳиҳ дейишган. Ҳадис ровийларидан бири имом Суфён ибн Уяйна шундай деган экан: "Ҳадисни маноси шуки, Макка аҳли ҳеч қачон кофир булиб кетмайди ва уларга қарши кофирликлари сабабли жанг илинмайди!" (Ал-Жоми 2/345) Мути ибн ал-Асватдан қилинган ривоятда:"Макка фатҳи куни Расулуллоҳ (саллаллаҳу алайҳи вассалам) шундай деганларини эшиттим:"Бу йилдан кейин Маккага қарши ҳеч қачон ғазот қилинмайди" (Аҳмад 3/412, Табороний 20/691. Саҳиҳ ҳадис) Имом Таҳовий: "Бу ҳадис шуни курсатадики, Макка аҳли яна қайтиб кофир булиб кетмайди, ва улар билан куфлари учун жанг қилинмайди. Ва шу билан бирга Макка ҳеч қачон кофирлар диёри булмайди, шуни учун мусулмонларга бу шаҳарни қайта жанг билан олиш шарт бумайди" (Мушкотул-асар 4/163) Шундан келиб чиқилса, Саудия давлатини куфр давлати дейдиганлар бу ҳужжатларга нима дейишаркин? Ёки Саудия давлати куф аммо, Макка ислом диёри дейишармикан... RE: Макка шаҳри ҳақида! - Муслим - 04-08-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Машааллоҳ! Ушбу ҳадисни кўп бор ўқиган эканман-ку, ундан бу каби хулосалар келиб чиқишини билмаган эканман. Жазакаллоҳу хойр! |