Чет эл визасини маҳрамсиз аёлга очиш ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Турли фиқҳий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=18) +--- Thread: Чет эл визасини маҳрамсиз аёлга очиш ҳукми (/showthread.php?tid=4319) |
Чет эл визасини маҳрамсиз аёлга очиш ҳукми - Telegram - 04-22-2017 Assalamu alaykum! Chet el visasini ayollarga ochsam buvirarmikan? Mahram bilan keladimi, mahramsizmi bilishim shartmi? odatta ayollarni uzlari zakaz qilishadi RE: Чет эл визасини аёл кишига очиш ҳукми - Муслим - 05-15-2017 (04-22-2017, 12:47 PM)Telegram Wrote: Assalamu alaykum!وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته (04-22-2017, 12:47 PM)Telegram Wrote: Chet el visasini ayollarga ochsam buvirarmikan? Кеча Назратуллоҳ Абу Марям ҳафизаҳуллоҳ билан телефон орқали суҳбатлашганимда, биродаримизнинг саволига ўхшаш савол сўрадим. Савол-жавоб қуйидаги маънода бўлди:
Савол: Бир биродаримиз Дубайга виза очиш билан шуғулланади. Маҳрамсиз ёлғиз аёлларга виза очишлик ҳукми ҳақида сўраяптилар. Кўпинча аёллар ўзи мурожаат қилар экан, улар маҳрами билан келадими ёки йўқми маълум эмас. Жавоб: Агар виза очилаётган юрт ҳукумати томонидан маҳрами билангина виза очадиган ва шуни назорат қиладиган юрт бўлса, бундай ҳолатда маҳрами бор-йўқлигини сўрашга ҳожат йўқ. Бироқ Дубай бу каби давлатларга кирмасалиги маълум. Қолаверса аёллар нима қилгани боради у ерга?! (Яъни нима қилишга боришини ҳаммамиз биламиз). Шунинг учун агар у ўша аёл маҳрамсиз боришини ғолибан гумон қилса, унга бу ишда кўмаклашиши мумкин эмас. «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2). Савол: Ўша аёлдан маҳрамингиз билан келяпсизми деб сўраши шартми? Жавоб: Албатта. Агарда ёлғиз келаётгани ҳақида гумони кучли бўлса, сўраши керак. Масалан: эрингиз ёки ўғлингизни ҳужжатларини ҳам юборинг, бирга очамиз деганга ўхшаб айтади. Ёлғиз бўлса очмайди. Назратуллоҳ Абу Марям ҳафизаҳуллоҳ 17 Шаъбон, 1438 ҳ.й. - 14.05.2017 |