Жума кундаги ғусл ҳар бир болиғ инсон учун вожибдир - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11) +--- Thread: Жума кундаги ғусл ҳар бир болиғ инсон учун вожибдир (/showthread.php?tid=43) |
Жума кундаги ғусл ҳар бир болиғ инсон учун вожибдир - Abdulloh Salafiy - 08-26-2009 «Жума кундаги ғусл ҳар бир болиғ инсон учун вожибдир» ҳадисиниг маъноси нимa?
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган: «Жума кунидаги ғусл ҳар бир болиғ учун вожибдир» (Имом Бухорий «Саҳиҳ» 1/212) ҳадисининг маъноси нима?
Жавоб: Жума кунидаги ғусл машруъ ва таъкидлангандир. Сабаби, одамлар у куни бир масжидда тўпланадилар. Бу катта учрашув учун уларнинг ҳар бири ўзига қараши, тўпланган биродарлари озорланмасликлари учун терлаш оқибатидаги бадбўй ҳид ва кирларини кетказиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «вожибдир» деб айтган сўзларининг маъноси фарз дегани эмас, балки таъкидланган, деганидир. Болиғ эса, «балоғат ёшига етган ўсмир», демакдир. Шайх доктор Солиҳ Фавзон ал–Фавзон
Манбаъ: «ал-Мунтақо мин фатаваа ал-Фавзан: Китабут-тоҳараҳ», йигирма бешинчи савол. |