Аллоҳ Муҳаммад ибн Султон ал-Маъсумийга коммунистлардан нажот бергани қиссаси - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Сийрат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=35) +--- Forum: Уламолар таржимаи ҳоли (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=86) +--- Thread: Аллоҳ Муҳаммад ибн Султон ал-Маъсумийга коммунистлардан нажот бергани қиссаси (/showthread.php?tid=4294) |
Аллоҳ Муҳаммад ибн Султон ал-Маъсумийга коммунистлардан нажот бергани қиссаси - Admin - 03-08-2017 Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Султон ал-Маъсумий раҳимаҳуллоҳни коммунистлардан нажот бергани ҳақида қисса Муҳаммад ибн Синан бизга шундай ҳадис айтди: Ҳаммам Собитдан, (у киши) Анасдан, (у киши) Абу Бакр розияллоҳу анҳудан бизга шундай ҳадис айтди: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ғор ичида эканман: «Агар улардан бири оёқлари остига қараса, албатта, бизни кўрарди», дедим. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Учинчилари Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима гумондасиз?», дедилар».
Аниқ-(равшан). Ғорга кирганларида. Шундай эмасми? Савр ғори. Қурайш кофирлари уларнинг изларига тушди. Уларнинг изтопари бўлганда. Уларда нима бўлганда? Изтопар. Расул, у кишига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин, Аллоҳ у кишига ҳижрат қилиш учун изн берган кези уйларидан чиққанларида уйни ўраб олган эдилар. У кишини ўлдиришни хоҳлаб ҳовлиларини ўраб олган эдилар. Тахминан юзтача йигит. Ҳар бир йигитда қилич бор. Сафарбар қилинган қўшин. Ахир шундай эмасми? У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдириш учун уюштирилган фитна, тоинки дунё «тинчисин». Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам (уйларидан) чиқар эканлар уларни қай ҳолатда топдилар? Уҳлаган ҳолатда. Ёки уҳлаган ҳолатларида топмадиларми? Ҳаа? Аллоҳу Акбар! У киши Ясин сурасини ўқирдилар: «Кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар» (Ясин: 9). Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг орасидан чиқиб кетдилар. Уларнинг орасидан. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Бу ҳодиса менга шайх Маъсумий ёдга олган ҳодисани эслатиб юборади. Шайх Муҳаммад Султон ал-Маъсумий ҳақида эшитганмисизлар ёки у киши ҳақида эшитмаганмисизлар? Бу (киши) машаАллоҳ қадимги-(аввал ўтган) катта салафий (шайх)лардан. У киши Масжидул Ҳарамда дарс берардилар, Аллоҳ таборака ва таоло у кишини Ўз Раҳматига олсин! Ушбу ҳурматли, солиҳ инсон Бухоро ва Самарқанд ўлкаларида салафий динини тарқатардилар. Ҳаж қилганларида бадавлат бўлиб, етарли (миқдорда) пуллари бор эди. Ҳаж қилган кезлари (қирол) Абдулазиз даврида салафий даъвати ҳақида эшитдилар. Ибн Таймия ва (ибн) Абдулваҳҳобнинг китобларини, фатво ва бошқа (мавзудаги асарларини) ҳарид қилдилар. Пулларининг барини инфоқ қилдилар. Уларни (китобларни) Бухорога олиб кетиб, ўша ерларда - Хўжандда даъватни ёйинладилар. У кишининг жуда гўзал рисолалари бор. У ҳам бўлса «Мусулмон муайян мазҳабга эргашишга мажбурми?». Султоннинг кимга ҳадяси деб ҳам номланади? Япония мусулмонларига. Чунки, Япониядаги мусулмонлар ХХ аср бошларида исломга киришни хоҳлаганларида, мусулмон бўлишни хоҳлаганларида ҳайратга тушдилар. Чунки, покистонлик ва индонезияликлар уларнинг олдига бордилар. Покистонликлар ҳанафий. Индонезияликлар нима? Шофеъий. Исломни қабул қилишни хоҳлаганларида, улар: сизлар Абу Ҳанифа мазҳабида бўлишни хоҳлайсизларми ёки Шофеъий мазҳабидами? - дедилар. (Улар): Аллоҳга қасамки, билмай қолдик! Ислом бир бўлса, нима учун Абу Ҳанифа ёки Шофеъий мазҳаби? - (дедилар). Шунда ушбу шайхга «Мусулмон муайян мазҳабга эргашиши шартми? Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатида юрмайдими?», дея нома йўлладилар. Жуда, жуда, жуда гўзал рисола. «Султоннинг Япония мусулмонларига туҳфаси», деб ҳам аталади. У (айни) «Мусулмон муайян мазҳабга эргашишга мажбурми?» (рисоласидир). Уни «Ибн Ражаб кутубхонаси»да топасизлар иншаАллоҳ. Ушбу шахс Султон ал-Маъсумий раҳимаҳуллоҳ айтади: Туркистон юртларида тўғри динни тарқатган кезлари коммунист ҳукуматини у кишига қарши қайрадилар. Сталин ҳукумати эди. Сталинни биласизлар-а? Сталин ҳақида эшитгансизлар-а? Коммунист, мулҳид-(худосиз), жиноятчилардан бири. Хўш, уни у кишига қарши қайраганларида қўлга туширдилар. У кишини қамоққа тиқдилар. У кишини нимага ҳукм қилдилар? Осиб ўлдиришга (ҳукм қилинганларини) биласизлар. «Куфр келтирганларнинг сени ушлаш, ўлдириш учун макр қилганларини эсла» (Анфол: 30). У киши раҳимаҳуллоҳ айтадилар, менга буни куёвлари айтиб берган. Айтадиларки: у киши камерада эканлар. Тонгда у кишини ўлдирмоқчи бўладилар. Тонгда нима қилмоқчи бўладилар? У кишини ўлдирмоқчи бўладилар. Мен камерада Қуръон ўқирдим, дейдилар. Камерани биласизлар-а? Қамоқ. Қамоқхона нозирлари дарчадан мўралайдилар. Шундайми ёки шундай эмасми? Шундай. Икки, уч, ўн марта (келиб) кетади. Бу (киши) эса Аллоҳни зикр қилиб ўтирардилар. Нимани кутиб? Борар жойларини. Аллоҳу Акбар. Қўрқмасдилар. Бир марта қамоқхона нозирлари келмади, дейдилар. Бир муддат кутиб ўтиргач хабар олиш учун (эшикка) бордим. Нозирларни уҳлаб ётган ҳолда топдим. Уни уйқу босганди. Шундай эмасми? Эшикни очгандим эшик очилди. Чиқдим. Чиқдиларми ёки чиқмадиларми? (Нозир) у кишини сезмади ҳам. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб кетганларидек. Шаҳар ташқарисига пиёда қочиб чиқдилар. Бас, хавфсираган ҳолда нима қилиб чиқдилар? Аланглаб. «Эй Роббим, менга золим қавмлардан нажот бергин», деди (Қасос: 21). Аллоҳу Акбар. Чиқиб кетдилар. Шаҳар ташқарисига чиққанларида қамоқхона нозири туриб-(уйғониб) қолди. У кишини (камерада) топмади. Маҳбус чиқиб кетибди (дея хабар) етказди. У кишининг ортларидан полиция итларини олиб келиб қувдилар. Полиция итлари изни ҳидлаб боради. Шундай эмасми? У кишининг изларига тушишди. Менинг изимга тушишгач шаҳар ташқарисида қабр топдим, дейдилар. Очиқ қабр топиб, унга кирдим. Қабристондаги қабр атрофида ёввойи итлар бор эди. Ёввойи итларни биласизлар-а? Дайди, Аллоҳнинг итларидан. Мен кирганимда уҳлаб ётган эди. Мени сезмади. Полиция итлари келганида бу ит туриб уларни қува солди. Иймон келтирганларни ҳимоя қиларди. Аллоҳу Акбар. Ҳимоя қилдими ёки ҳимоя қилмадими? Мудофаа қилдими ёки Аллоҳ мудофаа қилмадими? Уларни қувди, итларни уҳлатиб, чиқиб кетди. Чиқиш ва ҳижрат қилишлари узун қисса. Ҳатто шу ергача келдилар. Қирол Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ у кишини иззат-икром қилди. Ростгўйлик ва омонатдорликларини билди. Ҳурматли шайх Абдурраҳмон Муҳйиддин ҳафизаҳуллоҳ
Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=21744 Таржимон: mutaallim
RE: Аллоҳ Муҳаммад ибн Султон ал-Маъсумийга коммунистлардан нажот бергани қиссаси - Инсон - 03-09-2017 السلام عليكم و رحمه الله و بركاته جزاك الله خيرا |