«Аёл ва эркакнинг намозида фарқ борми?» фатвосига раддия - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Кенг тарқалган шубҳаларга раддия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=42) +--- Thread: «Аёл ва эркакнинг намозида фарқ борми?» фатвосига раддия (/showthread.php?tid=400) |
«Аёл ва эркакнинг намозида фарқ борми?» фатвосига раддия - Меҳмон - 08-30-2009 Бу Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг фикри Quote:Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари! Бу каби фиқҳий масалани шов-шувга айдантиришни нима кераги бор?! Мазҳабпарастларнинг ҳолати инсонни ажаблантиради. Масалан оғизларини кўпиртириб таровиҳни 20 ракат дейдиларку, таровиҳни 11 ракат ўқиган афзал деганларни рад қилиш учун, тунги намознинг адади чегараланмайди деган олимларнинг далилларини келтиришади. Кейин одамларни тунги намозларда 11 ракат билан чегараланиб қолмасликка ишонтирганларидан кейин, дарҳол ўзларининг 20 ракат деган сонларига тортадилар. Бу ерда ҳам ҳудди шу ҳолат. Аёлларни шайх Албоний китобини ўқиганларига бунча кўп эътирознинг нима кераги бор?! Балки уларнинг қалбига қандайдир ҳазратларнинг сўзларидан шу яқинроқдир. У ҳазратлар далил сифатида ҳеч қачон ҳадис келтирмайдилар. Агар келтириб қолса ҳам, одатда заиф ҳадис келтирадилар. Ўзининг фикрини маъқуллаш учун, дарҳол шайх Албонийни қоралашни нима кераги бор?! Ахир шундай бўлмаябтими?! Quote:Мен “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари сифати” деган китобнинг муаллифи ҳозирги бемазҳабларнинг бири экани, доимо шу каби ихтилофлар чиқаргани билан машҳурлигини айтдим. Бу киши камида ҳунук сўз айтди. Шайх Албонийда бирор масала йўқки, унда шайх бирор бир салафлардан ўзиб кетган бўлса. Бу киши ўзининг замонаси буюк имомларидан бири бўлган Ибн Мунзир ҳақида нима деркин? Ахир бу инсонни ҳам муайян бир мазҳаби бўлмаганку. У қайси масала бўлмасин, фақат салафларнинг фикрига таянган. Имом Заҳабий Ибн Мунзир ҳақида айтади: «Атоқли олим ва фақиҳ, Макканинг шайхи, илгари ҳеч ким ёзмаган китоблар муаллифи» (Қаранг: «Тазкиратул-ҳуффаз» 2/782). Бизга бу, ўша мазҳаб мутаассиблари Қуръон ва Суннат ҳар бир мусулмонни маълум бир мазҳабга эргашишни вожиб қилганига далил келтиришсин. Ажабланарли жиҳати шуки, одатда бу мазҳабпарастлар қолган мазҳабларни ҳақ деб билишмайди. Айтайлик, ҳамқишлоқларидан бири ҳанафий мазҳабига эмас, балки шофиий мазҳабига эргашса, улар бу ҳолатга ҳотиржам қалб билан қарай олмайдилар. Ҳудди боя айтганимдек, улар аввал мазҳабга эргашиш кераклиги ҳақида бўкирадилар. Кейин одам охири: «Ҳа майли, мазҳаб бўлса мазҳабда, мен моликий ёки шофиий мазҳабини танладим» деса, улар эътироз билдириб, ҳанафий мазҳабига эргашиш кераклигини айтадилар. Имом Ийз ибн Абдуссалом дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ барча ҳақиқатни бир инсондагина жамламади. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ ишларда одамлар билан маслаҳатлашишни машруъ қилди. Ахир ҳақиқат бир халққа маълум бўлиши, бошқасига эса маълум бўлмаслиги мумкинку. Кунларнинг бирида Шофиийдан сўрашди: «Барча илм қаерда?» У жавоб берди: «Бутун оламда!» Яъни Аллоҳ илмни Ўзининг бандалари орасида тақсимлади ва уни фақатгина бир инсонда жамламади» (Қаранг: «Аҳкомул жиҳод» 95). Мен мазҳабга эргашиш мумкин эмас демоқчи эмасман. Мен айтмоқчиманки, мендан аввал шайхулислом, Ибн ал-Қоййим ва бошқа кўпгина имомлар айтганидек, маълум бир мазҳабга эргашиш вожиб эмас! Quote:- Яна Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “мен каби намоз ўқинглар деган жумлаларига ҳам кўзингиз тушибди. Бу билан аёллар ҳам У зотга ўхшаб намоз ўқишлари керак. мазҳабни ушлаганлар айтаётганидек, бироз қимтиниб ўқимасликлари керак, демоқчисиз. Агар сиз демоқчи бўлмаган бўлсангиз Албоний “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари сифати” деган китобида айтган. Ундай бўладиган бўлса, ҳаж, рўза, закот ва бошқа ибодатларда ҳам шундай бўлиши керак бўлади. Ҳажда аёллар ҳам эркакларга ўхшаб бош яланг бўлиб, кийимларини ечиб ташлаб эҳром боғлаб юришлари керак бўлади. Бу ғулувга тушиб қолган жоҳил одамнинг сўзидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мени қандай намоз ўқиётганимни кўрганингиз каби, сизлар ҳам шундай намоз ўқинглар!» (Бухорий 631, 6008) ҳадиси умумийдир ва барча намозларга таалуқли, хоҳ у фарз ёки нафл намоз бўлсин. Бу амр у зотнинг барча умматларига тегишли. У эркак ёки аёлми, қария ёки ёш бола бўладими, намознинг адо этиш шакли ва ҳаказоларга тегишли бўлади. Шунинг учун ҳам, бирор ким уни фарқласа, суннатдан далил келтириши керак бўлади, мазҳаб имомларидан эмас. Ҳаж ҳақидаги мисол эса жуда ўринсиз. Чунки аёл кишининг бошяланг бўлиши мумкин эмас. Чунки Қуръон ва Суннатнинг бошқа матнлари аёл кишининг бошяланг юриши ҳаром эканига далолат қилади. Минг афсуслпр бўлсинки, улар мана шу нарсани тушуниб етишмайябди. Муҳим бир қоидани ўзлаштириб олиш лозим: Аллоҳ таолонинг динида Аллоҳ ёки Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар қандай мурожаати истисно қилинмаган ҳолда барчага таалуқлидир. Агар хослаштирадиган далил бўлса бундан мустасно. Бир кимсага бўлган мурожаат, бутун умматга бўлган мурожаатни ўз ичига олади. Эркакларга бўлган мурожаат, аёлларга бўлган мурожаатни ўз ичига олади. Бу аҳли-сунна уламолари орасида ихтилоф бўлмаган нарсадир. Аллоҳ таоло айтади: «Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса, ана ўша кишилар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмас» (Нисо: 124). Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳўлни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам ҳақида сўралди. У зот: «Ғусл қилади», дедилар. Эҳтиломни кўрган, лекин ҳўлни кўрмаган одам ҳақида (ҳам сўралдилар) У зот: «Унга ғусл вожиб эмас», дедилар. Шунда Умму Сулайм сўради: «Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» У зот: «Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир», дедилар» (Абу Довуд 236, Термизий 113. Имом Ибн ал-Қатан ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ дейишди). Ушбу ҳадис шарҳида имом Хаттобий айтадилар: «Ушбу ҳадисдан тушуниладики, агар мурожаат эркак жинсига бўлса, унга аёллар ҳам киради. Аниқ хословчи далиллар келган маълум ҳолатлар бундан мустасно» (Қаранг: «Маъалиму Сунан» 1/161). Имом Абу Довуд ҳадис тўпламининг машҳур шарҳи муаллифи, шайх Шамсулҳақ Азим Адабий ҳам худди шунга ўхшаш сўзларни айтганлар (Қаранг: «Авнул Маъбуд» 1/295). Quote:- Албоний ўша китобида имом Бухорий аёлларнинг эркакларга ўхшаб намоз ўқиши ҳақида Умму Дардодан ривоят келтирганини айтган. Аммо шу ерда жуда ҳам усталик қилган. Мазкур гапни шарҳ қилмаган. Одамлар бу гап машҳур саҳобия Умму Дардо розияллоҳу анҳодан экан деб ўйлаши учун шундай қилган. Бошқача қилиб айтганда, ўзининг гапни қувватлаш учун Умму Дардо розияллоҳу анҳо ва имом Бухорийнинг номларини сотишдан устамонлик билан фойдаланган. Усталикни аслида ўша одамлар қилган! Биринчидан, шайх Албонийнинг «усталигига» тўхталсак. Имом Бухорий «Ташаҳҳудда ўтириш суннат» бобида айтади: «Умму Дардо намозда эркаклар ўтирганидек ўтирарди ва у фақиҳа аёл бўлган» (Қаранг: «Саҳиҳ ал-Бухорий» 1/123). Ушбу ривоятни имом Бухорий шу ҳолатда, ҳеч қандай иснодсиз келтирди. Муаллиф Муҳаммад Содиқ зикр қилган таълиқ мана шу бўлади. Бухорийнинг ўзи айни шу ривоятни Умму Дардодан «Тарихус-Соғир» (95-бет) китобида тўлиқ саҳиҳ келтиради иснод билан келтиради. Ушбу ривоятнинг асоси Ибн Аби Шайба (2801) Вақиъадан, у эса Саурадан, у эса Макҳуладан келтиради. Унинг ривоят қилишича Умму Дардо намозда эркаклар ўтирганидек ўтирар экан. Иккинчидан, Умму Дардонинг ким эканига келсак, бу борада уламолар ўртасида ихтилоф бор ва бу, фатво муаллифи қабиҳона эълон қилганидек, Албонийнинг «усталиги» эмас. Уламолар ўртасида айни қайси бир Умму Дардо борасида айтилаётгани ҳақида ихтилоф бор: саҳобийя ҳақидами ёки тобиинлардан бўлганими. Чунки Абу Дардонинг икки хотини бўлган ва икковларининг исми Умму Дардо эди. Масалан, имом Бадриддин Айний, айтганча бу киши ҳанафий бўлган, Саҳиҳ ал-Бухорий шарҳида ушбу ривоят ҳақида ёзишларича, бу ерда гап кичик Умму Дардо ҳақида борган экан. Чунки Макҳул каттасини учратмаган. Кейин у киши Ибн Асир сўзларини келтиради. У ривоят қилишича Ибн Мандаҳ ва Абу Нуъайм уни каттаси дейишган экан. Бироқ у бунга қўшилмаган экан. Сўнг айтади: «Имом Бухорийнинг сермаъно бўлган Умму Дардо сўзини бирор бир ойдинликсиз қўллаши гап каттаси ёки кичиги ҳақида бораётганига далолат қилади. Бироқ у каттасини назарда тутгани эҳтимоли кучлироқ. Чунки у: «у фақиҳа аёл бўлган» деди» (Қаранг: «Умдатул қори» 6/101). Шундай экан, агар айни қайси Умму Дардо ҳақида айтилгани борасида машҳур ихтилоф мавжуд экан, муаллиф нима ҳақида гапираябти ўзи?! Ёки Бухорий ҳам одамларни адаштиришга ҳаракат қилган «уста» бўлганми?! Шунингдек ҳофиз Ибн Ҳажар ҳам гап кичик Умму Дардо ҳақида бормоқда деган фикрни афзал топган бўлса ҳам, у киши имом Ибн Мунир имом Бухорийнинг мана шу боби ҳақида айтган сўзларини келтиради: «Бунда (ташаҳҳудда) эркак ва аёл ўртасида фарқи йўқ» (Қаранг: «Фатҳул Борий» 1/356). Quote:Саҳобий бўлмаган шахснинг гапи ва амали ҳужжат бўла олмаслиги шарҳий илмлардан озгина хабари бор одамга ҳам маълум ҳақиқатдир. Муҳаддислар имом Бухорийнинг бу каби ривоятларини “таълийқ” дейдилар ҳадис эмас. “Таълийқ” ҳам ҳужжат бўла олмайди. Шунинг учун ҳам мақталган суриялик, намоз ҳақидаги китоб муаллифи таҳоратда бўйинга масҳ тортишни машруъ эканига далил сифатида тобииннинг сўзини келтирган экан-да?! Ваҳоланки, бу амал борасида бирорта ҳам саҳобадан ҳеч нарса келмаган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келмаганини эса гапирмаса ҳам бўлмаверади. У кишининг «ат-таълиқ» атамасини тушунишига келсак, буни кулгу саҳнаси деса ҳам бўлади. «Таълиқ» «муаллақ» - «осиб қўйилган» деган маънони англатади. Атама сифатида ушбу сўз ҳадис иснодида бир ёки бир неча кетма кет келган одамларнинг исмини ровий томонидан тушириб қолдирилишига айтилади. Бундай ҳадислар далил сифатида қўллашга ярамайди. Аммо агар «муаллақ» фақатгина саҳиҳ ҳадислар жамланган китобларда келтирилса, масалан Бухорий ва Муслим «Саҳиҳ»лари каби, бундай ҳолатда ушбу ривоятарга ўзига хос ҳукм қўлланилади. Уламолар Бухорийнинг «Саҳиҳ»идаги муаллақ ҳадисларни тадқиқот қилишган ва уларнинг узилмаган иснодини келтиришган (Қаранг: «Шарҳ ан-нуҳба» 42). Яъни таълиқларнинг орасида саҳиҳлари ҳам бўлиши мумкин. Аммо Бухорий фақатгина ҳадисни, саҳоба ва тобиин сўзини, иснодини келтирмай, зикр қилиш билан кифояланмоқда. Quote:- Аммо, шу билан бирга бир неча ҳадисларда бу масала баён ҳам қилинган. Энг охирида у кимсанинг далил сифатида келтирган ҳадисларига келсак, улар заифдир. Уларнинг заифлиги борасида шайх Албонийдан анча аввалги имомлар айтиб ўтишган. Биринчи рақамли ҳадис Абу Довудда келмаган. Айни мана шу ерда бу кимса хийла ва тадлисга қўл урган. Чунки бу ҳадис Абу Довуднинг «ал-Маросил» 118 да келган. Имомлар орасида машҳур бўлган нарса шуки, агар ҳадис остига фақатгина «Абу Довуд» деб ёзилса, бундан унинг Сунани назарда тутилади. Бироқ «Ҳадисни Абу Довуд ривоят қилди» деб, бундан унинг «ал-Маросил» ёки «Зуҳд» китобини назарда тутишлик билан мусулмонларни адаштириш мумкин эмас. Бу худди «Ҳадисни Бухорий ривоят қилди» деб, бундан унинг «Тарих» ёки «Адабул Муфрад» китобини назарда тутгандек. Чунки бу ҳам тадлис. Чунки «Бухорий ривояти» сўзида айни унинг «Саҳиҳ» тўплами назарда тутилади. Бошқа тўпламларида заиф ҳадислар ҳам, саҳиҳ ҳадислар ҳам бор. Демак, биринчи ҳадис мурсал. Мурсал - бу Пайғамбар ва тобиин орасидаги ровийнинг тушиб қолишидир. Бу каби ҳадислар далил ўрнига ўтмайди (Қаранг: “Нузхату-нназар” 43). Иккинчи ва тўртинчи ҳадисларни имом Байҳақий заиф санади. Уларни ўзи келтириб, деди: "Бу борада (яъни эркак ва аёл намозидаги фарқ) иккита заиф ҳадис ривоят қилинган. Уларга таяниб бўлмайди!" (Қаранг: “Сунан ал-Кубро” 2/222). Алийдан ривоят қилинган учинчи ҳадис эса заиф. Бу ҳақида Албонийдан ташқари «Мусанниф» тадқиқотчиси Ибн Абу Шайба ҳам айтиб ўтган. Мана шу ўринда эътиборингизни баъзи мутаассибларнинг сўзларига қаратмоқчиман. Улар шайх Албонийни қуйидаги сўзларни Иброҳим Наҳаийга ёлғондан нисбат берганликда ҳам айблашди: «Аёл киши худди эркак каби намоз ўқийди» (Ибн Абу Шайба 2/75). Уларнинг айтишича бу ёлғон экан. Иброҳим Наҳаийда бу сўзлар йўқ ва Ибн Абу Шайбада бундай ривоят умуман мавжуд эмас эмиш. Бу мазҳаб мутаассибларининг шошқалоқликларидир. Улар бу масалани ўрганиб чиқмай, ўзларининг имомларига ишониб қўйиб, олимларни айблай бошлайдилар. Ушбу ривоят айни кўринишда Ибн Абу Шайбанинг «Зоҳирия» ва «Мухтасар Мусаннаф» нашриётида келган. Тўлиқ тўпламида эса Иброҳим Наҳаийнинг бу сўзлари мана бу шаклда келади: «Аёл киши намозда худди эркак каби ўтиради» (Ибн Абу Шайба 2804). Бу қўшимча маълумот сифатида келтирилди. Энди мазҳаблар масаласига тўхталамиз. Маълумки, шайх Албонийдан аввал ҳам кўпгина имомлар (эркак ва) аёллар намози ўртасини хеч қандай фарқлашмаган. Масалан имом Қуртубий аёлнинг ташаҳҳуддаги ҳолати борасида имомларнинг турли қавлларини келтириб, деди: «Имом Молик деди: «Аёл (намозни адо қилишда) эркак кабидир. У (аёл) эҳром такбиридан кейин унга (эркакка) бирор нарсада хилоф қилмайди, илло (авратни тўсувчи) либосда ва жаҳрий қироатда (хилоф қилади)»» (Қаранг: «Тафсир ал-Қуртубий» 1/361). Энди ушбу масалада имом Молик мазҳабини ихтиёр қилган муслиманинг муаммоси нимада?! Шунингдек, шайх Албоний, ҳамда шайх Усайминлар ҳам аёл билан эркак намози ўртасида фарқ йўқ деган сўзларидаги муаммо қани?! Ёки имом Молик мазҳабини ихтиёр қилишлик ҳам бемазҳабликми?! Ҳанафий мазҳабига хилоф бўлган барча нарса – бемазҳаблик ва залолатми, шундайми?! Сўзимнинг якунида имомларнинг эркак билан аёлнинг намози ўртасида баъзи фарқлар борасидаги баъзи сўзларини эслаб ўтмоқчиман. Бунга Суннат далолат қилади. Бу қуйидагилар: 1. Авратни беркитиш. Бунда улар фарқлидирлар, чунки аёл киши эркаклардан фарқли ўлароқ, кафт ва юзидан бошқа бутун баданини беркитиши лозим. 2. Эркаклардан орқада намоз ўқишлари лозим. Имомнинг хатосига аёллар чапак чалиш билан ишора қилишади, эркаклар “СубҳанАллоҳ” дейишлик билан. 3. Агар аёл бир эркак билан намоз ўқиса, масалан акаси ё эри билан, аёл киши орқада туради. Икки эркак эса ёнма-ён туришади. 4. Агар аёллар ўзаро жамоат бўлиб намоз ўқишса, эркаклардан фарқли равишда, имом биринчи қатордаги аёлларни орасида туради. Оиша (розияллоҳу анҳа) шундай қилганлар. 5. Эркаклардан фарқи, аёллар учун жамоат намозидаги энг яхши қатор орқадагиси (эркаклардан узоқроғи). Эркаклар учун энг яхши қатор аввалгисидир. 6. Аёл киши эркаклар учун азон ва иқомат айтмайди, аммо ўзаро бу ишни қилишлари мумкин. Бу Оиша (розияллоҳу анҳа)дан ривоят қилинади. 7. Бегона эркаклар борлигида намозни овоз чиқариб ўқимайди. 8. Улар учун намозни жамоат билан адо қилиш вожиб ҳисобланмайди, эркакларда эса акси. «ал-Муғний» 1/488, 2/258, 328, «ал-Мажмуъ» 3/429, 455. Намозни ўзини адо қилиш борасида эса ҳеч қандай фарқ йўқ, на қиёмда, на қўл кўтаришда, на қўлларни кўкракка қўйишда, на рукуъда, на саждада ва на ташаҳҳудга ўтиришда фарқ йўқ. Аммо баъзи имомларнинг аёл киши қўлларини баданига теккизиши ва сиқилиброқ намоз ўқишини яхшироқ деб билишганлари эса, уларнинг бундай чегаралашларига бирор саҳиҳ ҳадис йўқ. Бу шартларга Имом Ибн Ҳазм раддия бериб, бу ҳақида бирор далил йўқлигини айтганлар. «ал-Муҳалла» 4/124б шунингдек «Саҳиҳ фиқху-Сунна» 1/345-346. Валлоҳу аълам. |