Тавҳид форуми
Ҳукуматга босим ўтказиш мақсадида оммавий иш ташлаш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Ҳукмдорлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=51)
+--- Thread: Ҳукуматга босим ўтказиш мақсадида оммавий иш ташлаш (/showthread.php?tid=387)



Ҳукуматга босим ўтказиш мақсадида оммавий иш ташлаш - Admin - 02-20-2011

Норозилик сифатида иш ташлаш

Савол: Мусулмон мамлакатида унинг дунёвий ҳукумат тузумини тугатиш умидида (норозилик сифатида) барча иш жойларида умумий иш ташлашнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Шубҳасиз, бу саволда мусулмон ёшларни йўллашдаги улкан хавф талаб қилинмоқда. Иш ташлашга, у хусусий жабҳада бўладими, давлат жабҳасида бўладими, шариатда ҳеч бир асос йўқ. Шак-шубҳа йўқки, иш ташлаш давом этадиган вақт, хизматнинг зарурати ва иш ташлашнинг миқёсига боғлиқ бўлган кўп зиёнга олиб келади. Албатта, бу (иш ташлаш) ҳукуматга босим кўрсатиш услуби сифатида қўлланилади. Саволда айтилдики, бу услуб (мусулмон мамлакатида) дунёвий ҳукмни тугатиш учун қўлланилади. Биз олдин ҳукм тузуми дунёвий эканлигини исботлаб беришимиз керак. Агар бу ҳукумат дунёвий эканлиги исботлаб берилган бўлса, унда шуни маълум қиламизки, маълум шароитларни истисно қилган ҳолда ҳукуматга қарши чиқиш ноқонунийдир.




Норозилик амалиётлари - Admin - 02-20-2011

Норозилик амалиётлари

Савол: Умумий иш ташлаш билан бирга ёшларнинг бу гуруҳлари бир ерни эгалаб “ўтириш забастовкаси”ни амалга ошириб ҳукуматнинг мавқеларини ушлаб у ерда куну тун ҳозир-тайёр бўлиб туришади. Бунинг ҳукми қандай? Бунинг қонунда (шариатда) бирон бир асоси борми?
Жавоб: Албатта, бу услуб ҳукуматга босим ўтказиш учун ишлатилади ва менинг билишимча, у (мусулмонларнинг диёрига) четдан киритилган. Маълумки, воситалар ниятларга боғлиқ ва агар улар тақиқланган бўлмаса, ниятга қараб ҳукм қилинади. Сиз айтаётган жойни эгаллаб олиш ҳам биз юқорида умумий иш ташлаш борасида айтган ҳукмга тегишлидир (яъни, маълум шароитларни истисно қилган ҳолда ҳукуматга қарши чиқиш ноқонунийдир).