Илм зеҳнимда собит бўлмаяпти - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Илм талаб қилиш (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=20) +--- Thread: Илм зеҳнимда собит бўлмаяпти (/showthread.php?tid=3847) |
Илм зеҳнимда собит бўлмаяпти - Admin - 09-17-2016 Илм зеҳнимда собит бўлмаяпти
Cавол: Бир неча йил илм талаб қилдим. Шунга қарамай зеҳнимда маълумотлар собит бўлмаяпти ва фойда (олаётганим)ни билмаяпман. Менга нима насиҳат қиласиз?
Жавоб: Фойда (олаётганим)ни билмаяпман, дема. Талабанинг илм (йўли)да ҳаракат қилиши тавба қилувчи ва яхшилик ерига ҳижрат қилувчининг ҳаракати каби ибодатдир. Мақсад, олим бўлишинг эмас. Балки илм талаб қилишингдан мақсад, ўзингдан билимсизликни кўтариш, Аллоҳга тўғри ибодатлар билан ибодат қилиш ҳамда ақиданг солиҳ-(саҳиҳ) бўлиши. Гарчи фақат ўзинг ва оиланг фойда кўрса-да. Бироқ бунда кўп яхшилик бор. Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Манба: "Ал-Васоя ал-Жалийя Лилистифадати мин ад-Дурус ал-Илмия Лишайх Солиҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ" Таржимон: mutaallim
Quote: |