Ал-Қоида - القاعدة - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9) +--- Thread: Ал-Қоида - القاعدة (/showthread.php?tid=372) |
Ал-Қоида - القاعدة - Admin - 10-10-2009 Шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:
Ямандаги аҳли суннадан иборат биродарларимизни рофизий ҳуусийлар қирғин қилди. Ал-Қоида эса ўз қурол, аслаҳалари билан Яманда мавжуд. Аҳли суннани ҳимоя қилиш учун ақалли бирор марта ҳам ҳаракатланмади. Балки уларнинг устидан кулдилар ва уларни ёмон кўрадилар. Шуларга ўхшаганлардан яхшилик умид қиламизми? Улар уламоларга қарши. Уммат фақат уламолар карвонини лозим тутгандагина азиз бўлади. Ал-Қоида - асримиз хаворижлари онасидир - Admin - 02-16-2011 Ал-Қоида - асримиз хаворижлари онасидир
Ал-Қоида ушбу асрда (хаворижларнинг) онасидир. Дарҳақиқат, уни ушбу фирқа ва жамоатлар ташкил қилди. Ҳозирда ИШИД ва Жабҳа ан-Нусра унинг фарзандларидир. Жабҳа ан-Нусра ва ИШИД ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. У ва бу томонга ўгирилгандаги танга(нинг икки томони) каби. Улар ўртасидаги ихтилоф дунёвий, сиёсий ихтилофдир. Тарбия, фикр ва ақидалари бир. Албатта, мен ИШИД борасида жилов ва сўзни қаттиқ оладиган ва Жабҳа (ан-Нусра) ҳақида сукут сақлайдиганлардан ажабланаман. Гўёки у (Жабҳа ан-Нусра) покдомонроқ ва Аллоҳга яқинроқ. Балки уларнинг бари хавориж. Гарчи улар билан булар ихтилоф қилсалар-да айни тарбия, ақида ва фикрларда бардавомдирлар.
Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Рамзон ал-Ҳажирий ҳафизаҳуллоҳ
ИШИД, ал-Қоида, Ихвон ал-Муслимин, Жабҳа ан-Нусра – Хаворижлар ҳамда дўзах аҳлининг кўппакларидир |