Тавҳид форуми
Шайх Абдулмуҳсин Аббод ал-Бадр - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Сийрат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=35)
+--- Forum: Уламолар таржимаи ҳоли (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=86)
+--- Thread: Шайх Абдулмуҳсин Аббод ал-Бадр (/showthread.php?tid=363)



Шайх Абдулмуҳсин Аббод ал-Бадр - Abdulloh Salafiy - 12-21-2010

Шайҳ Абдулмуҳсин ибн Хамад ал-Аббод ал-Бадр - Мадина шаҳрининг машҳур муҳаддисларидан, Аллоҳ у кишидан роъзи бўлсин.

Шайҳ ҳижрий сананинг 1353йили Рамазон ойида Залфа шаҳрида туғилганлар. Ҳозир у киши таҳминан 80 ёшлардалар.

Шайҳ Аббод ёшликларидан машҳур уламолардан илм олганлар. Улар орасида шайҳ Муҳаммад ибн Иброҳим Али Шайҳ, шайҳ Абдулазиз ибн Боз, шайҳ Муҳаммад Амин аш-Шанқитий, шайҳ Абдуллоҳ ал-Маниъ, шайҳ Абдуррохман ал-Ғайс ва бошқалар.

Шайҳ ал-Аббод Аҳли Сунна вал Жамоа ақидаси, манҳаж ва адашган тоифаларга берилган раддияга аталган кўпгина китоблар муаллифидир.

Унинг машҳур шогиртлари орасида шайҳ Васиюллоҳ Аббос, шайҳ Солиҳ ас-Суҳаймий, шайҳ Иброҳим ар-Руҳайлий, ўғли шайҳ Абдур-раззоқ ал-Бадр ва бошқалар.

Шайҳ Абдулмуҳсин ал-Аббод замонамиздаги Аҳли сунна уламолари орасида илми билан машҳур, у кишини Мадинадаги уламолар орасидан ажратиб шайҳ Ибн Боз тез-тез мақтаб турар эдилар. Яна уни мақтаб, олим деб санаган кишилардан Солиҳ ал-Фавзон, шайҳ Муқбил ибн Ҳади ва бошқалар.

Шайх ал-Аббоднинг ўзи эса олимларга бўлган ҳурмати ва эҳтироми билан машҳурдир. У шайҳ Ҳамад ал-Ансорий ва шайҳ Муҳаммад Носириддин Ал-Албоний каби машҳур олимлар билан илиқ, яхши муносабатда бўлган.

"Қайси ақл ва дин, портлатиш ва вайронагарчиларни жиҳод деб аташи мумкин?! Эй ёшлар ҳушингларни йиғиб олинглар" бу у кишининг машҳур китобларидан бирининг номи. Айнан ҳозирги тарқалган тушунмовчиликлар баён қилинган.


RE: Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод - Abdulqodir - 09-03-2011

assalamu alaykum va rohmatulloh. Iloji bo'sa shayh Abbod haqida ko'proq malumot bersela. Va boshqa ahli sunna ulamolarini tarjimai hollariniyam yozsela. Jazaakumullohu xoyron!