Ҳайз келтирувчи ёки тўхтатувчи дориларни истеъмол қилиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11) +---- Forum: Ҳайз, нифос ва истиҳоза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=91) +---- Thread: Ҳайз келтирувчи ёки тўхтатувчи дориларни истеъмол қилиш (/showthread.php?tid=346) |
Ҳайз келтирувчи ёки тўхтатувчи дориларни истеъмол қилиш - Меҳмон - 11-05-2009 Ҳайз келишини тўхтатадиган дориларни истеъмол қилиш
Савол: Ҳайз келишини тўхтатадиган дориларни истеъмол қилишнинг ҳукми нима? Жавоб: Ҳайз келишини тўхтатадиган дориларни, соғлик нуқтаи назаридан зарари бўлмаса, эрнинг рухсат бериши шарти билан истеъмол қилиш мумкин. Бироқ, менинг билганимга кўра, бу дорилар аёл кишига зарар қилармиш. Маълумки, ҳайз қонининг чиқиши табиийдир. Табиий нарсанинг ўз вақтида чиқмаслиги хотин кишининг соғлиғига жиддий зарар бериши мумкин. Бундан ташқари, бу дорилар хотин одатини чалкаштириб юборади ва у намоз ўқиш, эри билан жинсий алоқада бўлишда тараддудланиб қолади. Шунинг учун ҳам, мен уни ис-теъмол қилиш ҳаром, демайман, бироқ, дориларни хотин кишига зарар беришидан хавф қилиб, истеъмол қилмаслигини тавсия этаман. Хотин киши Аллоҳ таоло тақдир қилган нарсага рози бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Видолашув ҳажжи йилида волидамиз Оиша разияллоҳу анҳо олдига кирдилар. Оиша онамиз йиғлаётган эдилар. Чунки, умра учун эҳром боғлаган (ва ҳайз кўриб қолган э)дилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизга нима бўлди, ҳайз кўриб қолдингизми?» - деб сўрадилар. Оиша разияллоҳу анҳо: «Ҳа» - деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу – Аллоҳ Одамнинг қизларига тақдир қилган нарсадир» - де-дилар. Бас, хотин киши ҳайз сабабли рўза ва намоз таъқиқланган бўлсада сабр қилиб, савоб умидида бўлиши керак. Алҳамдулиллаҳ, (Аллоҳни) зикр қилиш дарвозалари очиқдир. (Синглим), Аллоҳни зикр қилинг, тасбеҳ айтинг, садақа беринг, одамларга ширин сўзларни гапириб, яхши ишларни қилинг. Булар ҳам афзал амаллардандир. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Рўза тутиш учун ҳайз қонини тўхтатиб турадиган дорилар истеъмол қилиш, жоиздир - Admin - 08-03-2010 Рўза тутиш учун ҳайз қонини тўхтатиб турадиган дорилар истеъмол қилиш, жоиздир
Савол: Одамлар билан бирга рамазон ойи рўзасини тутиш учун “ой кунлари”ни тўхтатадиган дорилар истеъмол қилса бўладими? Жавоб: Хотин киши, зарар кўрмаслиги шарти билан, у дориларни истеъмол қилиши жоиздир. Манийнинг қинга бир муддат тўкилиши ёки рамазон рўзасини тутиш ёки бошқа сабаблар учун ҳайз қони келишига монеъ-тўсиқ бўладиган дори-дармонларни истеъмол қилишнинг зарари йўқдир. Инчунун, бунга шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар ҳам қарор қилганлар. Шайх Абдуллоҳ ибн Ҳумайд
Рўза тутиш учун ҳайз қонини тўхтатиб турадиган дорилар истеъмол қилиш, жоиздир Аёллар учун табиий қонлар ҳақида рисола: Еттинчи бўлим - Admin - 11-21-2010 Аёлнинг ҳайзни тўсадиган нарсани ишлатиши икки шарт билан жоиз: 1) Ўзига зарар етиши хавфи бўлмаслиги керак. Агар зарар етишини билса ишлатиши жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!» (Бақара: 195), «Ўзингизни ўлдирмангиз!» (Нисо: 29). 2) Агар бу эрга тааллуқли бўлса, эрнинг рухсати билан бўлиши лозим. Яъни агар аёл нафақаси эр зиммасига вожиб бўладиган иддада ўтирган бўлса, муддатни чўзиш ва нафақасини ошириш учун ҳайзни тўсадиган нарсани ишлатиши эрнинг рухсатисиз мумкин эмас. Шунингдек, ҳайзни тўсадиган нарса ҳомилани ҳам тўсиши аниқ бўлса, бунда ҳам эрнинг рухсати зарур. Жоизлиги собит бўлган тақдирда ҳам бундай нарсаларни фақат зарурат бўлгандагина ишлатиш афзал. Чунки табиийликдан узоқлашиш саломатликнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Ҳайзни келтирадиган нарсаларни ишлатиш ҳам икки шарт билан жоиз: 1) Фарзни адо қилмаслик учун қилинган ҳийла бўлмаслиги лозим. Масалан, Рамазонга яқин қолганда рўза тутмаслик ва намоз ўқимаслик учун ёки шунга ўхшаш сабаблар учун. 2) Бу эрнинг рухсати билан бўлиши керак. Чунки ҳайз кўриши эрининг ундан тўла фойдаланишига монеълик қилади. Эрнинг ҳаққига моне бўладиган нарсани фақат унинг розилиги билангина ишлатиш жоиз. Агар талоқ қилинган бўлса ва талоғи ражъий бўлган ҳолда бу иши билан эридан уни қайтариб олиш ҳаққи бекор бўлишини тезлатган бўлиб қолади. |