Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Илм талаб қилиш (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=20) +--- Thread: Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! (/showthread.php?tid=3327) |
Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! - Admin - 03-05-2016 Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг!
Аллома, ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ [audio]https://tavhid.com/downloads/kitoblar/ilm_fazilati/batahqiq_bu_ilm_dindir_bas_diningizni_kimdan_olayotganingizga_qarang.mp3[/audio] Юклаб олиш [mp3] Барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хос. Аввалги ва охиргиларнинг илоҳи, шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман. Пайғамбаримиз, имомимиз, йўл бошловчимиз, Раббимиз – оламлар Раббига йўлловчимиз, Унинг бандаси, элчиси, севиклиги ва ваҳийсига омонатдори Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эканига гувоҳлик бераман. У кишига, аҳли оила, саҳобалари ва қиёмат кунигача уларга гўзаллик билан эргашганларга Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.
Сўнг: Эй биродарлар! Ушбу суҳбат мавзуси эшитганингиздекдир. Бу иш жуда муҳим иш бўлиб, солиҳ салафларимиз, Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин ва улардан рози бўлсин, Аллоҳ таолога дин-диёнат деб билган ва Унга ибодат қилишган ушбу илмни қабул қилиб олишларида ана шу манҳаж узра юрдилар ва саломат қолдилар. Бидъат, ҳавои нафс, шубҳа ва фитналардан саломат қолдилар. Белгилари аниқ бўлган очиқ-ойдин йўл – ғазабга учраган ва (ҳақ йўлдан) тоймаганларга инъом қилган Аллоҳнинг тўғри йўлида юрдилар. Бу динни қабул қилиб олишда ана шу йўлдан юрдилар. Натижада юришлари тўғри бўлди. Бу эса У жалла ва аъланинг ушбу қавлига амал қилган ҳолда: «Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153). Аллоҳ азза ва жалланинг У Зотдан ҳидоят сўрашимизга буюрган йўли ягона. У ҳам бўлса Аллоҳ жалла ва аъла уларга инъом қилган йўлдир: «Пайғамбарлар ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар эса энг яхши ҳамроҳлардир. Бу Аллоҳ томонидан бўлган фазлу-марҳаматдир. Аллоҳнинг ўзи етарли билгувчидир» (Нисо: 69-70). Солиҳ салафларимиз, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ушбу йўлдан юрдилар. Динни соф, тоза ҳолда олдилар. Бидъат ҳамда ҳавои нафс аҳлининг ҳавои нафс кирликлари билан ифлосланмадилар. Ҳавои нафс аҳлининг шубҳалари уларни юлиб кетмади. Залолатлари турли-туман бўлган залолат аҳлига эргашмадилар. Чунки улар ушбу Раббоний нидога ижобат қилган ҳолда эшитганингиз (Батаҳқиқ, ушбу илм диндир…) узра юрдилар: «Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153). Фитналар юз берган аввалги дамдаёқ ушбу муборак суннатни йўлга қўйдилар. У ҳам бўлса ростгўй билан ёлғончини билишлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилувчи ровийларнинг ҳолатини текшириш ва тафтиш қилишлик бўлиб, ростгўйнинг хабарини олардилар ҳамда ёлғончи ва айбланган кимсанинг хабарини ташлардилар. Сўнг фитна ва бидъатлар бўй кўтарганда одамлар минилмаган-(асов, инжиқ) ва миниладиган-(ўргатилган) туяни минган кезлари эшитганингиз ушбу иборани баралла айтдилар. Асов ва миниладиган туяни минилишга ярайдиган киши ёки нарса билан минилишга ярамайдиган нарсага мисол қилдилар-(ўхшатдилар). Миниладиган туя эгаси (билан сафарга) жўнаб кетганда омон, ҳотиржам ҳолда юрадиган (қўлга) ўргатилган туя. Агар тезлашса унга зиёни тегмайди. Агар оҳиста юрса секинлашиб кетмайди ва унга зарар ҳам келтирмайди. Миниладиган туя минишга ярайдиган қўлга ўргатилган туя. Асов туяга келсак, у ўргатилмаган туя бўлиб, минишга ярамайди. Чунки у тезлашса эгасининг белини синдиради. Агар юрса эгаси ундан ҳотиржам бўлмайди. Бу ҳайвонлар мисолида эди. У, динни нақл қилувчи ва муаллимлар (мисоли)да ҳамдир. Ва у «Саҳиҳ Муслим» муқаддимасида Абдуллоҳ ибн Аббоснинг сўзларида ворид бўлган. У киши розияллоҳу анҳу дедилар: «Одамлар асов ва қўлга ўргатилган туяни минган кезлари аҳли суннага қараб, уларнинг ҳадисини олардик. Бидъат аҳлига қараб, уларнинг ҳадисини олмасдик». Буни Навф у кишига шундай деганда (айтдилар): «Сизга ажабланаман эй Расулуллоҳнинг амакиваччалари! Сизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айсам-у, менга назар ташламаётганингизни кўряпман?!» Шунда у киши розияллоҳу анҳу унга мана бу сўзлари билан жавоб бердилар: «Агар бирор киши: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар, деса кўзларимиз у томон шошиларди ва қулоқларимизни унга динг қилардик. Одамлар асов ва қўлга ўргатилган туяни мингач…». Бу эса ушбу асосни асл-у асос қилиб олишга очиқ далил. Зеро муаллим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилувчи, ҳамда Аллоҳ жалла ва аъланинг шариатини етказувчи, ё ушбу вазифага лойиқ, яроқли бўлиб, ундан ҳотиржам бўласиз ва у сизни Аллоҳнинг изни билан мақсадга саломат етказади. У қўлга ўргатилган туяга ўхшатилди. Нима учун? Чунки, унга машқ қилдирилган. Эгасини чарчатмайди. Суннат соҳиби дарҳақиқат, таълим олган. Илмни ўз эгалари ва асосларидан олди. Уларнинг қўлида таълим олди, худди улар ўз шайхларининг қўлида таълим олганларидек, то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача. Унинг даҳшатидан ҳотиржам бўласиз, у томондан сизга ёмонлик келмайди. Асов туяга келсак, у ҳавои нафс ва бидъат аҳлининг мисоли. Улар сизни тезлатиб олиб кетадилар. Худди дайди, асов туя тезлаб кетгани каби. Сизни юқоридан улоқтириб юбориши мумкин. Натижада белингиз синади. Нега? Чунки у ҳозирлик кўрмаган. Илмни тўғри ҳосил қилиш билан қўлга киритмаган. Гарчи бир нарса ҳосил қилган бўлса-да, дарҳақиқат, у бидъатдан бўлган бирор нарсага ёпишган. Сизга тўғри йўл бошлаш билан йўлбошловчилик қилолмайди. Ана шу дамда икки ҳолатда ҳам ҳалокат бўлади. Ё илмни озлиги сабабли, ёки ҳавои нафс ва бидъатлар сабабли. У ҳалок қилади ва қулатади. Шу ва шунга ўхшашлар сабаб тобеъинлар, Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин, фитналар замонига аввалги юз берган кезларида етибоқ шу маънодаги ибораларни қўллаганлар. Лафзлари бир қанча ададда-(турлича) бўлсада маъноси бир. Бу бобдаги энг машҳури буюк тобеъин Муҳаммад ибн Сийрин, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин ва у кишидан рози бўлсин, ва у кишидан кейин ҳидоят имомларидан кўпчилик қайтарадиган иборадир. Улар ичида лафзи турлича бўлса-да унга мувофиқ келадиган сўзни айтганлари бор. Аҳли суннанинг ўлкалари бир-биридан узоқ, юртлари бир-биридан йироқ бўлса-да, албатта, тил бириктириб олмаган ҳолда уларнинг сўзлари мувофиқ келади. Чунки булоқ бир, йўл бир. У ҳам бўлса эргашиш ва бидъат пайдо қилишдан ҳазир бўлиш. Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ томонидан фиқҳ ва самимийликка тўла ушбу гўзал сўз ворид бўлди. Ҳамда суннат ва ҳадис уламолари наздида жарҳ ва таъдил бобидаги биринчи қоидага айланди. Хабар нақл қилувчиларнинг ҳолини билиш билан хабарларда ишонч ҳосил қилишни унинг устига қурдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган бу хабар ва ҳадислар Аллоҳга дин-диёнат дея эътиқод қилинадиган диндир. Бу дин эса фақат унга омонатдор бўлганлардан олиниши жоиз бўлади. Шунинг учун Ибн Сийрин: «Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг!», деди. Бу «Саҳиҳ Муслим»нинг муқаддимаси. Уни бошқалар ҳам ривоят қилган. Шон-шуҳрат нуқтаи назаридан Муслим етарли «Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг!» У, айтиб ўтганимдек, икки томонни ўз ичига олади. Ровийларнинг ростгўйлик томони ҳамда ровийларнинг ҳавои нафс ва бидъатлардан саломат бўлиш томони. Ҳавои нафс ва бидъатлардан саломат эканликлари, бу бир томон, ёлғон ва у билан айбланишдан саломат эканликлари сабабли улардан (илм) олишга лойиқ бўлдилар. Натижада адолат аҳлидан бўлдилар. Адолат – динда тўғри-(устивор) бўлиш ва некахлоқлилик. Ровийнинг адолати, нақл қилувчининг адолати, муҳаддиснинг адолати. Хоҳлаганингизни айтинг. (У) динининг тўғри-(устивор)лиги. Бидъат доғидан саломат қолади. Некахлоқлилиги тўғри-(устивор) бўлиши. Бу билан фисқ доғидан саломат қолади. Ана шу вақт лойиқ бўлади. Унга иттибоъ-(суннатга эргашиш) бобида назар ташланади. У бидъатдан саломатми? Ва унга илм олишга лойиқ бўлиш бобида назар ташланади. У илм олиниш учун адолатлими? Ана шу дамда биз ундан илм оладиганлардан бўлади. У баднафс ёки ундай эмас эканига (қаралади). Қуйида солиҳ салафларимиз раҳимаҳумуллоҳдан иккинчи қисмга далил келади. Дарҳақиқат, биз шу охирги вақтларда бир нарсани ёд олгану, бир қанча нарсалар ундан ғойиб бўлганлардан иборат илм борасида жавраётганлар ушбу асарни маккор йўл билан қайтараётганларини эшитяпмиз. У ҳам бўлса унинг маъносини чигаллаштириш. Бу қандай? Бу ривоят бобида, дейдилар. Яхши? Дарҳақиқат, ривоят қилиш тугади. Ривоят асри ниҳоя топди. Китобларда девон шаклига келтирилди. Тушунарлими? Демак, у сизлар хоҳлаётган кишиларга тушмайди. Биз уларга: шошманглар, шошма-шошарлик қилманглар! Алҳамдулиллоҳким, аҳли суннанинг ўқдони далил ва асарлар билан тўла. Улар дин ва миллат уламолари. Улар барқарор, улар билимдонлар, Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин ва улардан рози бўлсин. Бошқа қисмини эшитинглар: Имом Молик раҳимаҳуллоҳ, у кишидан Исмоил ибн Абу Увайс ривоят қилган асарда шундай деди: «Батаҳқиқ, бу илм гўштинг ва қонинг. Қиёмат куни у ҳақда сўроққа тутиласан». Шу ерда тўхтадими? Йўқ. Бироқ у киши: «Бас, уни кимдан олаётганинга қара!», деди. Офарин сенга эй Молик! Бу, у киши томонидан «Анавилардан илм олавер. Қиёмат куни, қабрингда у ҳақда сўроққа тутилмайсан», дейдиган кимсага кучли тарсакидир. Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман! Суннат девонларини билмайдиган, исноддаги «Бизга шундай ҳадис айтди, бизга шундай хабар айтди»ни очиб кўрмаган, бу суннат қандай девон шаклига келтирилгани, бизга қандай етиб келганини билмайдиганлар ушбу ибора атрофида айланаётганларини эшитмоқдамиз. Шайхларимизнинг шайхи – шайх Ҳофиз раҳимаҳуллоҳга мен қулоқларингизга доим такрорлайдиган байтлардаги (сўзлар)ни айтган вақтда офарин бўлсин: Пайғамбар Суннати иккинчи ваҳий, дарҳақиқат, у иккисига ваҳий дейилади. Унинг йўли ривоят бўлиб, ровий билим-(фаҳм)га муҳтож эмас. Расулдан ривоят қилингани саҳиҳ бўлгани учун, мақбул ва мардуди маълум бўлсин учун. Айниқса фитналар пайдо бўлиб, «муҳаддис»ларнинг ёлғони суннатларга аралашиб кетган дамда. Ёлғонидан тўғрисини ажратдилар, ҳатто кўриб турганингиздек пок ҳолатда соф-(тоза) бўлди. Сўнгра бошқаларга етиб боришини яқин қилиб, асосларни қўйиб кетдилар. Буни «Мусталаҳ илми» дея номлаб, уларнинг ҳар бири шу асосда қўллади. Ҳадис илми, ҳадис илмлари, ривоят, унинг шарт ва одобларини билиш. Демак, Молик раҳимаҳуллоҳ бу ўринда: «Батаҳқиқ, бу илм», яъни, Суннатни олиш «У гўштинг ва қонинг. Қиёмат куни у ҳақда сўроққа тутиласан. Бас, уни кимдан олаётганинга қара!», дедилар. Илм кимдан олинишига назар ташлашингиз, унинг дин-диёнат жиҳатидан ўрнини билишингиз лозим. Бу эса унинг бидъатлардан саломат экани билан бўлади. Ҳамда некахлоқлилик жиҳатидан. Бу эса некахлоқлиликни бузувчилардан саломат экани билан бўлади. Шунинг учун ҳофиз Суютий қаламига мансуб «Исъаф ал-Мубатто Бирижал ал-Муватто»нинг бошида Исмоил ибн Абу Увайсдан: Тоғам Моликни шундай деяётганларини эшитдим дея ворид бўлган: «Батаҳқиқ, бу илм диндир». Бу Исмоил ибн Абу Увайс тоғаси Моликдан ривоят қиляпти: «Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг!» Ахир бу Ибн Сийриннинг ибораси эмасми? Ўша-ўша. «Дарҳақиқат, ушбу устунлар олдида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар» деб айтадиган етмиш кишига етдим». Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларидаги устунлар. «Улардан бирор нарса олмадим. Дарҳақиқат, улардан бири агар байтул молга омонатдор қилинса, албатта, унга омонатдор бўларди». Уларни омонатдорлик билан сифатлади. Шундай эмасми? Уларни омонатдорлик билан сифатлади. Бироқ у киши улардан (илм) олмади. Нима учун? У киши: «Чунки улар бу ишнинг эгаларидан эмасди. Шунда Ибн Шиҳоб биз томонларга келди ва унинг эшиги олдида издиҳом бўлдик-(тўпланиб олдик)», деди. Етмиш киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида эди. Уларни бидъатчи деб ўйлайсизми? Йўқ. Бироқ улар бу суннатлар улардан олинадиган кишилардан эмас. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан ёлғон сўзлашлари инкор этиладиган омонатдорликларига қарамай улардан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари ривоят қилинадими? Шунга қарамай Молик улардан (илм) олмади. Бу ерда «Улардан илм олавер. Қиёмат куни у ҳақда ҳаргиз сўроққа тутилмайсан», дейдиганларга етук раддия бор. Яна бир нарсани хоҳлаймиз. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ, Мужоҳид ибн Жабр: «Дин фақат дин эгаларидан олинади», деди. Бунга нима дейсизлар? «Дин фақат дин эгаларидан олинади». Бу оппоқ шариат унда тўғри-(устивор) бўлган кишидан олинади. Ўнг ва сўлга оғган, аралаштириб юборган кимсадан эмас. Уни эътиқод бобида, сулук-(адоб-ахлоқ) бобида аралаштириб юборганини кўрасиз. Ана шу бу масаладаги қатъий мавқиф. «Дин фақат дин эгаларидан олинади». Бу илм диндир. Шундай эмасми? «Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг!» Ушбу иборага қаранг. Бошқа иборалар қандай турли-туман бўлиб, маънода унга мувофиқ келмоқда ёки баъзи лафзларда турлича бўлиб, баъзи лафзларда унга мувофиқ келди. Маъно эса бир. «Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг!» Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ: «Дин фақат дин эгаларидан олинади», деди. Яъни, илм фақат дини соф бўлган, Аллоҳ жалла ва аъланинг буйруғида тўғри-(устивор) бўлган кишидан олинади. Аллоҳ ҳаққи сизлардан сўрайман, Аллоҳнинг бандаларига, хусусан талабаларга фақат аҳли суннадан (илм) олишлари ва зоҳири салоҳиятли бўлса-да бидъат аҳли ёки бидъат аҳли ҳақида сукут сақлайдиганларни ташланглар дея насиҳат қилганингизда бугун айрим қағилловчиларнинг қағиллаётганига бу (асар) мувофиқ келадими?! У тезда: «Сен ана улар ҳақида қиёмат куни сўралмайсан», дейди. Бироқ улар Аллоҳнинг динига омонатлимилар? Йўқ. Аллоҳга қасамки, улар Аллоҳ жалла ва аъланинг динига омонатли эмас. Демак, Ибн Сийрин айтганларидек дин бўлмиш бу илм «Фақат дин эгаларидан олинади», Мужоҳид ибн Жабр айтганларидек, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин. Сизларга яна қўшимча қиламан: Ибн Сийриннинг ўзидан ушбу бобда янада муфассалроқ бошқа ривоят келган. Мен уни қасддан кейинга қолдирдим, у киши раҳимаҳуллоҳга мувофиқ келадиган сўзлардан бироз келтирганимдан кейин. У Аллоҳга қасамки кўп. Агар жамлашни хоҳласанг, албатта, бу борада, бу асарни айни лафзи билан Ибн Сийриндан уни нақл қилган ҳолда айтган ёки ўзидан уни бошлаб айтганлардан бир қанча варақларни жамлайсан. Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ у кишидан келган ривоятда шундай дейди: «Батаҳқиқ, бу илм диндир. Бас, уни кимдан олаётганингизга қаранг!» Шундай. Аниқми? Яхши. «Бас, уни кимдан олаётганингизга қаранг!» Сўнг нима эй Ибн Сийрин? «Илм кетди», деди. Қаранг! У киши замонида, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. У Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу билан бирга. Айтадики: «Илм кетди». Агар бугун қайтиб келса қандай бўларкин? Нима деган бўларди? Айтадики: «Илм кетди. Ундан ёмон идишларда ғуборлар қолди». Аллоҳ ҳаққи сизлардан сўрайман, ушбу матндан нима тушуняпсизлар? «Ундан ёмон идишларда ғуборлар қолди». Сўнг деди: «Заиф ва бидъат аҳлидан иборат мухолифлардан ривоят қилишдан четлаш». Ушбу тафсилотга қаранг. Ибн Сийриндан бу ўринда у киши замонида илм дарҳақиқат кетди ва ғуборлар қолди дея баён қилинмоқда. Яъни, озгина қолди ва унда ғубор бор. Бироқ ёмон идишларда. Уни (гарданида) кўтарувчилар ким? Ҳавои нафс ва бидъат аҳли. Агар бидъат соҳибида илм мавжуд бўлса, батаҳқиқ, сизга ундан (илм) олишдан ғоятда ҳазир бўлишингиз вожиб бўлади. Ривоят уламолари унда қойим бўлган ихтилоф билан «Сенга ривояти, бидъати эса ўзига» дея маъруф қоидага асос солганларида салаф имомларидан катта тоифа уларнинг номини йўқ қилиш ва ўчириш учун бидъат аҳлидан мутлақо ривоят қилмасликни тўғри деб билдилар. Бироқ иккинчи сўз фараз қилинганда, у: «Сенга ривояти, бидъати эса ўзига», ривоят (илм) олиш, қабул қилиш ва тушунишми? Йўқ, асло. Ривоятни оласиз-у кетасиз. Бидъат аҳлидан тушунча ҳосил қилишнинг хатари қаттиқроқ ва зарари улканроқ. Батаҳқиқ, уларга динда ишониб бўлмайди. Шунинг учун Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Ҳорис ал-Муҳасабий ҳақида айтганлари(га қаранг). У кишига: Ҳадис ривоят қилади, беозор, мўмин-қобил, дейилганда шундай дедилар: «Оҳ, оҳ! Буни фақат уни яхши биладиган кишигина билади. Ёмон кимса». Сўнг дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари бошини қуйи туширган ҳар бир кишидан олинаверадими?! Ундан (ҳадис) ривоят қилманглар. Ҳурмат(га лойиқ) эмас, кўз қувончи ҳам эмас». Ҳозир айримлари ов қилиш ва одамларга тушунарсиз қилиб кўрсатиш учун ўзидаги бидъат билан итоаткорлик ва салоҳиятдан бўлган бир нарса билан зийнатланяпти. Авзоий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Агар киши бидъат пайдо қилса иблис у билан ов қилиш учун унга ибодат, художўйлик ва парҳезкорликни севикли қилиб қўяди». Қаранг! Бу гўзал сифатлар. Шундай эмасми? Чиройли сифатлар. Биз унга ҳақлироқ ва унга лойиқмиз. Бироқ ушбу маънодан нафрат уйғотадиган нарса-(бидъат)га қўл урганда, Аллоҳнинг динида тўғри-(устивор) бўлиш ҳамда аҳли сунна ундан нафрат уйғотадиган нарсага тушганда уларга ибодатгўй, художўйлик ва парҳезкорлик билан кўринади. Ҳатто Аллоҳга ва Аллоҳнинг бандаларига самимий бўлишни хоҳлайдиган баъзи кишилар келиб, у ҳақда гапириш ва ундан ҳазир бўлишга чақиришдан тўхтаб қолади. Ана шу вақт у ов қилиш учун уни ёйнинг ўқлари, узун дастали илгак, найза қилиб олади. Ташқи кўриниши художўйлик, ташқи кўриниши тўғри-(устивор)лик, парҳезкорлик, ибодатгўйлик. Бироқ сиз у билан ўтирсангиз, аста-секин уни уқаласангиз бидъат тишларини кўрсатади, Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Демак, бу илм диндир. Унга ва ундан эҳтиёт бўлишга назар ташланиши лозим. Батаҳқиқ, у Молик айтганларидек: «У гўштинг ва қонинг. Қиёмат куни у ҳақда сўроққа тутиласан. Бас, уни кимдан олаётганинга қара!» Ушбу гўшт ва бу қон ундан олинаётган ва ундан қабул қилинаётган манбанинг пок бўлиши билан покиза бўлиши лозим. Шу ўринда биз фарзандларимизни ва умуман аҳли суннанинг фарзандларини ушбу илмни фақат ақидаси соф бўлган, йўли аниқ-тиниқ бўлган, тўғри-(устивор) бўлган, манҳажи очиқ-ойдин бўлган, уламолар у ҳақда ростгўйлик ва тўғри-(устиворлик) билан гувоҳлик берганлардан қабул қилиб олишларига чақираман. Уламолар деб бирор шахс ҳақида гапирганларида ростгўйлик, адолат, самимийлик ҳамда ислом умматига ачиниш билан сўзлайдиган танқидчи уламоларни назарда тутяпман. Илм бидъат аҳлидан олинмайди, ким бўлишидан қатъий назар. Хоҳ бу бидъатлар қадимги ёки ҳозирги асрдаги бўлсин баробар. Қадарий, муржиа, хавориж, мўтазилий, ашъарий, мотуридий, куллобий, сўфий тасаввуф тариқатларининг қайси тариқатида бўлса ҳам, ихвоний, таблиғий, такфирий, жиҳодчи, ишидчи, ал-қоидачи, нусрачи… Янгиланиб турадиган бу бидъатлардан хоҳлаганингизча айтинг. Туросий, сурурий… Хоҳлаганингизча айтинг. Бу бидъатларни санаб адоғига етиш имкони йўқ. Нима учун? Чунки, улар сизни ўзларининг тўрларига йиқитадилар, туширадилар. Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, улар салоҳият, художўйлик, ибодатгўйлик билан намоён бўлиш сабабли ов қиладилар. Мусулмонларнинг фарзандларини овлайдилар. Мен сизларга ҳаётий воқеъликдан бир мисол ёдга олай. Қанчадан-қанча фарзандларимиз (қўлдан) кетди… Ўзларини бугун жамоат деб номлаётган бу жамоатлардаги бидъат аҳли (сабаб қўлдан) кетдилар. Уларнинг фикр ва мияларини ювдилар. Чунки, улар бу илмни уларнинг қўлида таҳсил қилдилар. Хоҳ ҳалқаларда бўлсин ёки холий ўринларда ёҳуд кенгликларда ёкида ўзларига хос учрашув ва тўпланишларда бўлсин баробар. Уларни йўлдан урдилар!! Ушбу фарзандни тўсатдан бизга қарши уруш ва жанг қилаётганини кўриб қоламиз. Худди аввалги хаворижлар Наҳрован куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига қарши жанг қилганидек. Сизлар бугун ушбу йўлдан озган жамоат – ИШИДнинг тавба қилган кишини табрик-(қарши олиш)ларидаги шартларини ўқиган бўлсангиз керак. Унга шартлар татбиқ қилиниши лозим. Тавба қилиш шартларини ўқидингизми? Ишидчилар наздида бугун (рўзномаларда) нашр қилинди? Ҳа. Ал-Қоида, Нусра ёки Озод армия ёки…ёки.. ёкилардан иборат бошқа жамоатлардан тавба қилишни хоҳлаган киши ушбу шартларни адо этиши лозим: Биринчи шарт нима деб кутгандингиз? Биринчи ўзи ҳақида тўла муртад деб гувоҳлик бериш. Бугун ўзим ўқидим. Биринчи ўзи ҳақида у нима деб гувоҳлик беради? Ислом динидан қайтган муртад деб. Сўнг шундай кейин улар хоҳлаётган исломга киради. Сўнг шундан кейин қолган шартларни адо этади ва… Мен қолган шартларни айтмайман. Уни бугун матбуот ҳамда Ироқ ва Шомдаги Исломий Давлат томонидан бу эълон нашр қилинган рўзномалардан олинг. Улар наздидаги бу ислом қандай ҳам ёмон. Бу, аввалги ҳарурий, хаворижларнинг мўминлар амири Алий розияллоҳу анҳуга айтган сўзлари. Улар: «То биринчи ўринда қиладиган иш - ўзинг ҳақингда муртад деб гувоҳлик бермагунингча сўнг исломга кирмагунингча сени қабул қилмаймиз. Шундан кейин сен билан гаплашамиз», дедилар. У киши розияллоҳу анҳу уларга: «Агар сизлар мени чақираётган нарсага ижобат қилсам, дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қилган жиҳодимни ботилга чиқарган бўламан», дедилар. Бу қавм билан (урушдан ўзга) чора йўқ эканини кўриб, уларга қарши жанг қилишда Аллоҳдан мадад сўрадилар ва Аллоҳ у кишини улар устидан ғолиб, уларни эса расво қилди. Бу ҳақда хабар берган Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувватини зоҳир қилди. Улар орасидан (қўли аёллар) сийнасига ўхшаш киши чиқди. Уни Алий розияллоҳу анҳу ўликлар орасидан топгунча қидирдилар. Дарҳақиқат, ўликлардан иборат одамлар унинг устида уюлиб кетганди. Бу сурат такрорланяпти. Ким фарзандларидан ғофил бўлиб, уларни шуларга ўхшашлар қўлида илм олишга ташлаб қўйса, натижа ҳам шу кунларда кўриб турганингиздек бўлади. Бу бир тоифа ҳақида эди. Жаҳмиялашиб кетишда улардан ғафлатда қолса, фарзанди Аллоҳ азза ва жалланинг сифатларида жаҳмий бўлиб чиқади. Боласи ҳақида ушбу сўфий муаллим билан ғафлатда қолса, боласи йўлдан оғган сўфий бўлиб чиқади. Боласидан ушбу муржиа муаллим билан бўлишида ғофил қолса, боласи муржиа бўлиб чиқади ва ҳоказо. Қадимги ва ҳозирги бидъатлардан истаганингизча айтинг. Демак, бу илм диндир. У гўштингиз ва қонингиз. Қиёмат куни у ҳақда сўраласиз. Бас, ушбу динни кимдан олаётганингизга қаранг! Эй севиклиларим! Бу бобда узил-кесил, жиддий бир тўхтамга келишдан ўзга чора йўқ. Уни талабалар, ундан олдин оталар адо этадилар, агар бу талабалар кичик бўлса. Шунингдек, йўл-йўриқ кўрсатувчилар талабаларга насиҳат қилишлари, уларни фақат унинг ҳузурида ўтириш билан оқибат мақтовга лойиқ бўладиган, сийрати маъруф бўлган, бизга йўли маълум бўлган, бизнинг наздимизда динида тўғри-(устивор)лиги ва некахлоқлилиги собит бўлган кишига йўллашлари лозим. Агар биз шуни адо этсак гўзал бир авлод етишади. Агар биз бу борада камчиликка йўл қўйсак ярамас бир авлод етишиб чиқади. Муаллимнинг талабалар зеҳниятига ота-оналардан кўпроқ таъсири бор. Чунки бу ота ва бу она жасад ва танага ота. Муаллимга келсак, у бу талабаларнинг руҳ, фикр ва зеҳнига ота, уларнинг қалбларини тарбия қилувчи. Агар уларни яхшиликда тарбия қилса, бу айни вожиб бўлгани ва бу биз хурсанд бўладиганимиздир. Ана шунинг мевасини яқинда узамиз. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ, машҳур ҳадисда ушбу жиҳатга огоҳлантириш берган ҳолда: «Ким ҳидоятга чорсала унга эргашганларнинг ажричалик ажр бўлиб, бу уларнинг ажрларидан бирор нарсани камайтирмайди. Ким залолатга чорласа унга эргашганларнинг гуноҳичалик гуноҳ бўлиб, бу уларнинг гуноҳларидан бирор нарсани камайтирмайди», дедилар. Ёки шунга ўхшашини айтдилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Шоҳид шуки: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисда муаллим ва даъватчиларни икки қисмга бўлдилар: 1) Ҳидоят ва яхшилик муаллимлари ва даъватчилари. 2) Залолат ва ёмонлик муаллимлари ва даъватчилари. Агар биринчи (қисм)дан бўлса, одамлар орасида тарқатган яхшилиги миқдоричалик яхшиликка нойил бўлади. Агар иккинчи (қисм)дан бўлса, одамларни залолатга бошлаганичалик ёмонлик устида уюлиб кетади. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Ибн Абдулбарр ушбу ҳадисга изоҳ бериб, шундай деди: «Бу муаллимлар учун энг улкан ҳадис». Яъни, яхшиликда. Ёмонликка келсак, у ёмон кимсаларга қарши ҳужжат ўлароқ энг улкан ҳадисдир. «Сунан», «Термизий»даги бошқа ҳадисда келган ривоят хайр аҳлини (яхшиликда) янада зиёда қилади: «Аллоҳ, фаришталари, осмонлар ва ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва денгиздаги балиқ одамларга яхшиликни таълим берувчи кишига саловат айтадилар». Демак, эй севиклиларим, бизга ўғил ва қизларимиз, барча фарзандларимиз ва биродарларимизга нисбатан ана шу жиҳатни назорат қилишимиз вожиб бўлади. Болаларга таълим бериш учун ўтирган муаллимнинг ҳолатини текширамиз. Агар динида омонатдор бўлса жигаргўшаларимиз унга топширилади. Акс ҳолда йўқ. Чунки, экин (униб) чиқади ва ушбу йўлдан оғган муаллим қадаганига биноан самараси ҳам чиқади. Эй севиклиларим! Шу жиҳатга аҳамият бериш ва унга ҳарис бўлиш вожиб бўлади. Шу ерда талаба биродарларимизга муаллимнинг яхшисини танлашга ошиқишлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан юрувчи аҳли сунна, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтувчи асар аҳлини қўйиб, (бошқа) бирор кишига бурилиб кетмасликларига огоҳлантириш берамиз. Балки биз айтамизки, агар унинг юртида икки муаллим бўлса, бунинг илми кўп, бошқаси ундан қуйи. Кўп илм эгаси бидъатчи. Ундан қуйида бўлган илм соҳиби аҳли сунна. Аҳли сунна қўлида илм талаб қил деб айтамиз. Албатта Аллоҳ уни яқинда яхшиликка муваффақ қилади. Шуни лозим тут. Анавининг илми кўплиги сени алдаб қўймасин. Чунки бу илмнинг кўплиги соф эмас, унда лойқа бор. Далил шуки, имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга шунга ўхшаш масалада савол берилди. У ҳам бўлса, сиздан кейин кимнинг ҳузурига боришимизни насиҳат қиласиз? У киши: «Абдулваҳҳоб ал-Варроқнинг олдига боринглар», дедилар. Улар: «Абдулваҳҳоб ал-Варроқ?!» - дедилар ва унинг илмини оз санагандек сўз айтдилар. У киши раҳимаҳуллоҳ эса: «Абдулваҳҳоб ал-Варроқ суннат соҳиби бўлган киши. У тезда ҳаққа муваффақ қилинади», дедилар. Ёки шунга ўхшашини айтдилар, раҳимаҳуллоҳ. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ томонидан ушбу йўлланмага қаранг. Бу савол берувчи бизга кимни васият қиласиз дея савол берди. У киши: «Абдулваҳҳобнинг олдига боринглар», дедилар. Улар гўё унинг илмини оз санагандек гапирдилар. У киши эса уларга нима учун уларни у кишига ҳавола қилганларини маълум қилдилар. У суннат эгаси, тезда ҳаққа муваффақ қилинади, дедилар. Эй талаба, бидъат ва ҳавои нафс аҳлининг айримларида сен илм деб кўраётган нарсанинг кўплигига алданиб қолма! У илм бўлмаслиги мумкин. Агар у уламоларга кўндаланг қилинса сафсата ва жаҳолат бўлиши мумкин. Бироқ сен уни илм деб кўряпсан. Агар унда кўп илм бор дейлик ҳам, саломат бўлишга бирор нарса тенг келмайди. Муаллим, эй севиклиларим, талабаларига самимий бўлади. Агар ундан сўрасалар самимиятла уларга рост сўзлайди. Агар ғафлатда қолсалар ва уларга вожиб бўлган нарсани кўрса шундан бошлайди. Шунинг учун «Алфия» - «Санад Алфия»си соҳиби айтади: Минг йил давомида (илм) ниҳоясини бирор шахс қамраб олмади, бас, ҳар бир фандан энг яхшисини ол! Рожиҳ бўлган жомеъ матнни ёдлаш билан, уни самимий устоз қўлида ёд ол. Бидъат аҳли самимий эмас. Ҳавои нафс ва бидъат аҳли насиҳатгўйлар эмас. Насиҳатгўй: муҳтож эканингни кўрса, гарчи ундан сўрамасанг-да сенга ўзи бошлайди. Чунки, у сенга ота ўрнида. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Албатта мен сизларга ота ўрнидаман, сизларга таълим бераман…». «Сунан»да иснодида заифлик бор. Шоҳид шуки, эй севиклиларим, барчамизга шу жиҳатга ошиқишимиз, суннат ва тўғри йўлда бўлмаганларнинг баъзи номлар билан номланишларига алданиб қолмаслигимиз вожиб бўлади. Уларнинг қучоғига ташлаб қўйилади ва шундан кейин талабанинг зеҳни бузадилар ёки батамом йўлдан оғган ҳолда чиқади. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Аллоҳ, Аллоҳ! Эй севиклиларим, бу жиҳатга эътибор қаратиш, фарзанд ва талабаларга диққат билан назар ташлаш, юриш-туриш ва ишларини текшириш лозим. Тоинки зарар ва ҳалокатга тушмасинлар. Тоинки бу уларни саломатлик ва омонлик қирғоғига элтсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан биз ва сизларни сўзга қулоқ солиб, энг яхшисига эргашадиганлардан қилишини сўрайман. Худди У субҳанаҳудан бизни ўзи рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини, бизни динни теран тушунувчилардан қилишини, мусулмонлар бошига тушган ошкора ва яширин фитналарни кўтаришини, бизга хусусан шу юртда амну-омонлик ва жамийки мусулмонларнинг юртларига умумий яхшиликни марҳамат қилишини сўрайман. Албатта, У кўплаб инъом этувчи, Саховатлидир. Унинг бандаси ва Расули, пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва саҳобаларига ҳамда қиёмат кунигача у кишига гўзаллик билан эргашганларга Аллоҳнинг саловату салом ва баракалари бўлсин. |