Тавҳид форуми
Фарзандларни дунёвий мактабларда ўқитиш (Шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ) - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+---- Forum: Фарзанд тарбияси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=55)
+---- Thread: Фарзандларни дунёвий мактабларда ўқитиш (Шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ) (/showthread.php?tid=3315)



Фарзандларни дунёвий мактабларда ўқитиш (Шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ) - mutaallim - 02-17-2016

Фарзандларни дунёвий мактабларда ўқитиш

Савол: Аллоҳ сизга ажр-у савоб берсин! Айтадики: юртимизда кўплаб мусулмонларнинг фарзандлари ҳукумат мактабларида таълим олади. Ушбу мактабларнинг аксарида ёмон ва ҳаром ишларни кўряпмиз. Мисол учун: янги йилни нишонлаш. Ушбу йиғин ширкиётларга тўла. Масалан (арча) дарахти атрофида айланиш, Аллоҳдан ўзгасидан сўраш. Мактаб идораси болаларни ушбу йиғинларда қатнашишга мажбурлайди. Шунингдек, у ерда асосида Аллоҳнинг борлигини инкор қилиш бўлган фанлар ўқитилади. Худди шундай бола ўқитувчига боғланиб қолади ва уни (ўзига) намуна қилиб олади. У ерда ўғил ва қизлар аралаш. Бу ёмон муҳит уларга салбий таъсир қилади. Сиздан ушбу мактабларда ўқиш ҳукмини баён қилиб бериш ва мусулмонларнинг оталарига насиҳат қилишни умид қилиб қоламиз!
Жавоб: авваламбор ҳолат икки ишдан холий эмас. Биринчи иш: инсон мажбур бўлиши ва таълим мажбурий бўлиши. Бу ўринда инсон олдида ихтиёр йўқ. Бироқ у ёмонликни енгиллатади-(камайтиради), фарзандларига яхшиликни таълим бериш ҳамда зеҳнларини ёмонликдан тозалашга ошиқади.
Ёки таълим ихтиёрий бўлиши. Бу ҳақиқатда фойда ва зарар масалаларидан. Биздаги асос, валлоҳу аълам, таълимнинг фойдаси улкан. Гўдакларга ўқиш, ёзиш ва фойдали илмлар таълим берилиши, бу улкан фойда. Ушбу бузуқликлар мавжуд бўлмаган мактабларни топсак ўша мактабларга кўчиб ўтамиз. Ушбу бузуқликлар мавжуд мактабларга кирмаймиз. Аммо ундан бошқасини тополмасак, батаҳқиқ, таълим олишнинг фойдаси улкан. Ва: ушбу мактабларда ўқитилади ҳамда бу бузуқликларни озайтириш ва енгиллатиш-(камайтириш)да ҳаракат қилинади. Хонадон ва масжидларда ушбу ўқишда мавжуд зарарни рад қиладиган таълим берилади, деб айтамиз. Модомики воқеъликда ушбу мактабларда ўқишнинг зарари у ерда ўқишнинг фойдасидан улканроқ бўлмас экан. (Агар шундай бўлса) бу ўринда “Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан муқаддам қўйилади” қоидасига амал қилинади. Бу сўз саволда баён қилинганига биноан бўлди. Шояд шу билан кифоя қилар. Валлоҳу аълам. Пайғамбаримизга Аллоҳнинг саловат ва саломлар бўлсин.
Ҳурматли шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://www.youtube.com/watch?v=UuIK4V6IrR4