"Фарз" ва "вожиб" атамалари ўртасидаги фарқ - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Турли фиқҳий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=18) +--- Thread: "Фарз" ва "вожиб" атамалари ўртасидаги фарқ (/showthread.php?tid=329) |
"Фарз" ва "вожиб" атамалари ўртасидаги фарқ - Меҳмон - 11-08-2010 Assalomu alaykum! Farz va vojib hukmida bo`lgan amallarining farqi bormi? Shu haqda to`liqroq, hujjat-dalillar bilan ma`lumot berib yuborsangizlar! RE: Farz va vojib amallar - Муслим - 11-09-2010 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳанафий мазҳабида «вожиб» ва «фарз» атамалари орасида фарқ бор дейилади. Уларнинг фикрича фарзнинг ҳукми вожибдан кўра бироз қатъийроқ. Жумҳур уламолар эса ушбу атамалар ўртасида фарқ йўқ дейишади. Чунки кўпгина Қуръон ва Суннат матнларида қилиниши шарт бўлган амаллар фарз ҳам, вожиб ҳам деб номланган. Бу фикр тўғри эканини тасдиқловчи далиллар кўп. Масалан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган машҳур ҳадисда айтиладики: «Жума намози ҳар бир мусулмон учун вожибдир, илло тўрт тоифа бундан мустасно: қул, аёл, вояга етмаган бола ва касал». Ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намозини адо этишни вожиб дедилар, бу эса фарз деганидир. Чунки жума намозининг фарз эканида уламолар ўртасида ихтилоф йўқ. Ҳадисда зикр қилиб ўтилган «вожиб» атамасини «мажбурий, бироқ фарз даражасида эмас. Уни тарк қилган гуноҳкор бўлмайди» деб тушуниш хато бўлади. Чунки бошқа ҳадисларда жума намозини сабабсиз тарк этганларга қаттиқ ваъидлар келган. Ваъидлар шу даражада қаттиқки, улардан бирида айтилишича бу амални сабабсиз тарк қилган кимса қалбини Аллоҳ муҳрлаб қўяр экан. Валлоҳу аълам. RE: "Фарз" ва "вожиб" атамалари ўртасидаги фарқ - Abu Muslim - 11-21-2010 Quote:Ҳанафий мазҳабида «вожиб» ва «фарз» атамалари орасида фарқ бор дейилади. Уларнинг фикрича фарзнинг ҳукми вожибдан кўра бироз қатъийроқ. 1. Фарз. Шариат қилишни жазм ила шубҳасиз қатъий далил биланталаб қилган иш фарздир. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин; Қуръони Карим ила собит бўлган фарз амалга Исломнинг беш рукнига ўхшаш амаллар киради. Мутавотир ва машҳур суннат ила собит бўлган фарзга намозда қироат қилиш мисол бўлади. Ижмоъ ила собит бўлган фарзга тўрт хил таом – буғдой, арпа, хурмо ва туз – ларни баъзиларини баъзиларига насияга сотиш ҳаромлиги. Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарзни қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади. Фарзни инкор қилган кофир бўлади. 2. Вожиб. Шариат қилишни жазм ила аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амалдир. Фитр садақаси, Витр намози ва икки ийд намозлари вожиб амаллардир. Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди. Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб вожиб деб атайдилар. Аммо ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб иккисини алоҳида ҳукмлар деб биладилар... ва яна Ханафийларга кўра жума намози вожиб эмас фарз(и айн) бўлади... манба: http:// Манба ўчирилди (Админ) RE: "Фарз" ва "вожиб" атамалари ўртасидаги фарқ - Муслим - 11-21-2010 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли Абу Муслим, сиз ҳанафий мазҳабида фарз ва вожиб амали ўртасидаги фарқ қандай эканини келтирибсиз. Сизга яна бир илтимос: ушбу юқоридаги таъриф қайси далилларга асосланган ҳолда ажратилган, шуни ҳам келтирсангиз. (11-21-2010, 04:39 PM)Abu Muslim Wrote: ва яна Ханафийларга кўра жума намози вожиб эмас фарз(и айн) бўлади...Кейин, келтирган манбангизда бу жумлани топмадим. Бу сизнинг шахсий фикрингизми? RE: "Фарз" ва "вожиб" атамалари ўртасидаги фарқ - rinat80_09 - 06-19-2011 Abu Muslim биродардан жавобни кутияпмиз "ушбу юқоридаги таъриф қайси далилларга асосланган ҳолда ажратилган, шуни ҳам келтирсангиз" |