Тавҳид форуми
Маййит учун ақиқа қилса бўладими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33)
+--- Thread: Маййит учун ақиқа қилса бўладими? (/showthread.php?tid=3285)



Маййит учун ақиқа қилса бўладими? - 0639 - 01-19-2016

Assalomu alaykum olgan odamga akiyka kilsa boladimi javob uchun oldindan rahmat


RE: Маййит учун ақиқа қилса бўладими? - mutaallim - 01-20-2016

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Маййитга ақиқа қилиш ҳукми

Савол: онам вафот этган. Унга ақиқа қилишни хоҳлайман. Бағдод масжидларидан биридаги имомлардан биридан маълумот сўралганда: ақиқа тирикка қилинади, ўликка эмас, деди. Сизнинг назарингизда шариатнинг бу борадаги ҳукми нима? Шуни маълум қилиш(инги)зни умид қиламиз.
Жавоб: барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хос. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат-у саломлар йўллайман.
Ақиқа маййит учун жорий қилинмаган. Балки у туғилганда жорий қилинган. Инсон туғилганидан еттинчи куни отасига ушбу болага таъкидан-(суннати муаккада) ақиқа қилиши жорий қилинган. Хоҳ ўғил ёки қиз бўлсин баробар. Бироқ ўғилга икки ақиқа-(қўй), қизга бир ақиқа-(қўй). Еттинчи куни сўйилади, ундан ейилади, садақа қилинади ва тарқатилади. Инсонга еттинчи куни жонлиқ сўйганда унга қариндош ва қўшниларини чақириши ҳамда ундан бирор нарса садақа қилишига ҳожат йўқ-(шарт эмас). Бу ва унинг ўртасини жамласа бўлади. Агар инсон қўли калталик қилса ўғилга бир (қўй) билан ақиқа қилиши етарли. Уламолар: агар еттинчи куни имкони бўлмаса ўн тўртинчи куни, агар имкони бўлмаса йигирма биринчи куни, агар имкони бўлмаса хоҳлаган бирор кунда, дедилар. Бу (тирикка) ақиқа қилиш ҳақида эди.
Маййитга келсак, батаҳқиқ, унга ақиқа қилинмайди. Бироқ унинг ҳаққига мағфират ва раҳмат тилаб дуо қилинади. Унинг учун дуо бошқасидан яхшироқ. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу) ривоят қилган (ҳадис)да: “Инсон вафот этганда уч йўлдан ўзга амали кесилади: юриб турувчи садақа ёки фойдаланиладиган илм ёҳуд унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”, дедилар. У киши алайҳиссалоту вассалам: “Ёҳуд унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”, дедилар. “Унинг учун рўза тутадиган ёки унинг учун намоз ўқийдиган ёҳуд унинг номидан садақа қиладиган ва шунга ўхшаш”, демадилар. Бу эса дуо ўлик учун қилинадиган (ҳар қандай) амалдан афзал эканига далолат қилади. Агар инсон маййит номидан садақа қилиш ёки маййит номидан икки ракат намоз ўқиш ёҳуд маййит номидан Қуръон ўқиш каби маййит учун бирор амал қилса, бас, бунда ҳараж-(танглик) йўқ. Бироқ дуо бунинг баридан афзал. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга йўлладилар. Ҳа (шундай)
Аллома Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ
.