Тавҳид форуми
Закот бермаган кишининг ҳукми - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Закот (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=13)
+--- Thread: Закот бермаган кишининг ҳукми (/showthread.php?tid=32)



Закот бермаган кишининг ҳукми - Abdulloh Salafiy - 08-20-2009

Закот бермаган кишининг ҳукми

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси (6147 рақамли фатво)

Савол: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик берган, намоз ўқиган, аммо закот бермаган ва унга рози бўлмаган кишининг ҳукми қандай бўлади? Агар бундай киши ўлса, унга Ислом ҳукми қандай бўлади, жанозаси ўқиладими ёки йўқ?

Жавоб: Закот Ислом арконларидан бири ҳисобланади. Кимки уни фарзлигини тан олмай адо этмаётган бўлса, унга закотнинг ҳукми (фарз эканлиги) тушунтирилади. Агар шундан кейин ҳам закот бермайман деб туриб олса, у кофир бўлади, ўлса жанозаси ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига кўмилмайди.
Закотнинг фарзлигига иймон келтириб, фақат бахиллиги туфайли уни адо этмаган киши эса кабира гуноҳ қилган саналади, фосиқ бўлади, аммо кофир бўлмайди. Шу ҳолида вафот топса, жасади ювилиб, жанозаси ўқилади, унинг ишини Қиёмат куни Аллоҳга қолдирилади.

Тавфиқ Аллоҳдандир ва пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин.

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси
Аъзо: Абдуллоҳ бин Қауд
Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз