Ашъария ва Мотридия - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9) +--- Thread: Ашъария ва Мотридия (/showthread.php?tid=310) |
Ашъария ва Мотридия - rinat80_09 - 10-16-2010 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! акида масаласида куйидагиларни тушунтириб кетсангизлар Аллох розилиги учун? 1) Ашъария 2) Мотрудийя RE: Баъзи адашган тоифалар борасида умумий маълумот - Муслим - 10-17-2010 (10-16-2010, 12:43 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ашъария ва Мотридия - бу икки фирқа бир-бирлари билан кўп нуқталарда бир хилдирлар. Ҳамда бу фирқаларнинг асосчилари бир замонда яшаб, уларнинг тушунча ва эътиқодларининг шаклланишининг сабаби ҳам бир хилдир. (10-16-2010, 12:43 AM)beruni2008 Wrote: 1) Ашъария • Ашъария фирқасининг асосчиси Басралик Абул Ҳасан Али бин Исмоил Ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳдир. У киши саҳобий Абу Муса Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳунинг зурриётидан бўлиб, ҳижрий 270 йил туғилиб - 324 йилда вафот этганлар. Ҳаётларида Ҳақ Йўлни излаб қуйидаги уч босқични босиб ўтганлар. 1) Аввалида “Мўътазила” фирқасининг шайхи бўлмиш Абу Али Ал-Жайаъийнинг шогирди ва кейинчалик эса унинг ноиби бўлган ҳолда бу фирқани Ҳақ деб эътироф қилганлар. 2) Сўнгра, у билан “Ас-солаҳ ва Ал-Аслаҳ” масаласида тортишиб қолдилар ва ўз уйларида ўн беш кун фикрлаб, изланиб, истихора қилган ҳолда эътикоф қилганларидан кейин бу фирқани хато ва залолат эканини билиб, ундан юз ўгирганлар. Ва Басра шаҳридаги жомеъ масжидида жума куни жума намозидан сўнг минбарга чиқиб, баланд овозлари билан “Мўътазила” фирқасидан қайтганларини ва уни хато-залолат эканини эълон қилганлар. Сўнгра, Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибни Саъид бин Килоб йўлини ушлаганлар. Бу йўл фалсафадан таъсирланган йўл бўлиб, Аллоҳнинг Исм-Сифатларини баъзиларини исбот қилган ҳолда, Уларни фалсафа орқали “тахриф” қилишликдир. Улар бу “тахриф”ни “таъвил” деб номладилар. Мана шу йўлни ушлаганларида Ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан кейин пайдо бўлган ва ҳозирги кундаги кенг тарқалган “Ал-Ашъария” фирқасидаги тушунча ва эътиқодда эдилар. Бу фирқа “Аҳлис сунат вал жамоат” билан “Жаҳмия” фирқалари ўртасидаги бир йўл бўлиб, унда Аллоҳнинг фақат етти сифатигина исбот қилинади. Улар қуйидагилардир: Ҳаййун, Алиймун, Қодийрун, Калам, Иродатун, Самъун, Басорун. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ушбу Сифатларни исбот қилишлик билан бир қаторда Уларни фалсафий йўл билан тахриф қилинади. Ва бу эса, бу фирқанинг “Аҳлис суннат вал жамоат”нинг ақидасига зид бўлган ўринларидан биридир. 3) Сўнгра, умрларининг охирларида бу фирқадан ҳам воз кечиб, “Аҳлис суннат вал жамоат” йўлини тутдилар. У ҳам бўлса, Аллоҳнинг барча Сифатларини қандай собит бўлган бўлса ана шундай бирон таъвилсиз, тахрифсиз, ташбиҳсиз, такйифсиз, тамсилсиз ва таътилсиз исбот қилишликдир. Ва бу ҳақида ўзларининг охирги китоблари бўлмиш “Ал-Ибонату фи усулид диянати” ва “Мақолатул исламийин”ларда эълон қилганлар. (10-16-2010, 12:43 AM)beruni2008 Wrote: 2) Мотрудийя • Мотридия фирқасининг асосчиси Абу Мансур Муҳаммад бин Муҳаммад бин Махмуд Ал-Мотридий Ас-Самарқандийдир. Самарқанднинг яқинидаги “Матрид” қишлоғидан бўлиб, ҳижрий 333 йилда вафот этганлар. Бу кишининг таржимаи ҳолини ёзганлар унчалик кўп маълумотларни келтирмаганлар. Қандай катта бўлди, қандай таълим олди ва кимлардан таъсирланди ва ҳоказо. Хатто устозларидан фақат бир неча кишигина зикр қилингандир. Мисол учун устозларидан бири Насир ёки Наср бин яҳё Ал-Балхий бўлиб, ундан “Ҳанафий” фиқҳини ва “Калом” илмини ўрганганлар. Имом Ал-Мотридий имом Ал-Ашъарий сингари турли хил босқичларда бўлмасдан бошидан охиригача фиқҳда Ҳанафий мазҳабида ва ақидада эса Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибни Саъид бин Килобнинг мазҳабида яшаб ўтганлар. Имом Ал-Ашъарий билан бир замонда яшаганлар ва лекин бир-бирлари билан кўришмаганлар. Ҳамда Аҳли ҳадис ва Аҳли каломларнинг ўрталаридаги бир йўналишда бўлганлар. Бу фирқа ҳам худди “Ашъария” фирқаси имомининг вафотидан кейин пайдо бўлгани каби имоми Ал-Мотридийнинг вафотидан кейин пайдо бўлиб, аввало Самарқандда ва кейинчалик эса унинг атрофларида кенг тарқалган. Интернетда шу икки фирқа ҳақида бир маълумотни учратдим, у билан ҳам танишиб чиқсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди деб умид қиламан: Quote:"Мотуридйя", "Ашъарийя" ва бошқа эътиқодий масалаларда хатога йўл қўйган тоифалар Саҳобаи киромлар даврида йўқ бўлган, кейинчалик пайдо бўлиб, эътиқод масалаларини ўзларининг ақлий ва фалсафий тасаввурларига биноан изоҳлашга ҳаракат қилган тоифалардандир. Валлоҳу аълам. RE: Ашъария ва Мотридия - Buxari - 03-10-2014 Abul Musa Al-Ash'ari rahimahulloh o'zlarining Al-Ibaana An-Usoolid Diyaanah kitoblarida shunday degan ekanlar: قَولُنَا الَّذِي نَقُول بِهِ، وَدِياَنَتُناَ الَّتِي نَدِيْنُ بِهَا: التَّمَسُّكُ بِكِتَابِ اللهِ رَبِّناَ عَزَّ وَجَلَّ، وَبِسُنَّةِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَمَا روى عَنِ السَّادَةِ الصَّحَابَةِ وَالتَّابِعِيْنِ وَأَئِمَّةِ الْحَدِيْثِ، وَنَحْنُ بِذَلِكَ مُعْتَصِمُونَ، وَبِمَا كَانَ يَقُولُ بِهِ أَبُو عَبْدِ اللهِ أَحْمَد بْنِ مُحَمَّد بْنِ حَنْبَلٍ - نَضَّرَ الله وَجْهَهُ وَرَفَعَ دَرَجَتَهُ وَأَجزل مَثُوبَتَهُ - قَائِلُونَ، وَلَمَّا خَالَفَ قَولَهُ مُخَالِفُونَ؛ لِأَنَّهُ الإِمَامُ الفَاضِلُ، وَالرَّئِيْسُ الْكَامِلُ، الَّذِي (2/ 21) أَبَانَ الله بِهِ الْحَقَّ، وَدَفَعَ بِهِ الضَّلاَلَ، وَأَوْضَحَ بِهِ الْمَنْهَاج، وَقَمَعَ بِهِ بِدْعَ الْمُبْتَدِعِيْنَ، وَزَيْعَ الزَائِغِيْنَ، وَشَكَّ الشَّاكِيْنَ، فَرَحْمَةُ اللهِ عَلَيْهِ مِنْ إِمَامِ مقدم. "Bizning aytadigan qavlimiz va din qilib olgan diynimiz: Robbimiz Azza val Jazzaning Kitobiga, Payg'ambarimiz Muhammad sallallohu alayhi va sallamning Sunnatlariga, va Sahoba, Tobe'in va Hadis Imomlaridan bo'lgan rivoyatlarga mahkam ergashishlikdur. Mana shuni biz mahkam ushlaymiz va (bundan tashqari) Abu Abdulloh Ahmad ibn Muhammad ibn Hanbal - Alloh yuzlarini yoritsin, daralarini ko'tarsin va katta ajrlar ato qilsin - nima aytgan bo'lsalar biz ham aytguvchimiz va ularning gaplariga qarshi chiqquvchlar bilan qarshi chiqquvchimiz, chunki u (Ahmad ibn Hanbal) buyuk Imomdurlar va komil yo'lboshchidurlar. Ular orqari Alloh haqni ochiq-oydin qildi va Zalolatni yo'q qildi va Manhajni ravshan qildi va ular orqali Bid'atchilarning bid'atlarini, Zalolatdagilarning zalolatini, shubha qilguvchilarning shubhalarini yakson qildi. Allohning rahmatu bo'lsin u kishiga." [Al-Ibaana 'an-Usoolid-Diyanah ] |