Тавҳид форуми
Ҳайз кўрган хотин тиловат саждаси қиладими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11)
+---- Forum: Ҳайз, нифос ва истиҳоза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=91)
+---- Thread: Ҳайз кўрган хотин тиловат саждаси қиладими? (/showthread.php?tid=3087)



Ҳайз кўрган хотин тиловат саждаси қиладими? - Меҳмон - 09-24-2009

Ҳайз кўрган хотин тиловат саждаси қиладими?

Савол: Ҳайз кўрган хотин тиловат саждаси қиладими?
Жавоб: Ибн Мунзир раҳимаҳуллоҳ айтди: «Уламолар сажда оятларини эшитган ҳайз кўрган хотиннинг ҳукми ҳақида фарқли фикрлар айтдилар. Атоъ, Абу Қилоба, Зуҳрий, Саид ибн Жубайр, Ҳасан Басрий, Иброҳим ва Қатода разияллоҳу анҳулар: «У, сажда қилмайди», - дедилар. Имом Молик, Суфён Саврий, имом Шофиий ва имом Аъзам раҳимаҳумуллоҳлар ҳам шу фикрдалар. Биз Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан: «(Сажда оятини эшитган ҳайз кўрган хотин) боши билан ишора қилади» деган ривоятни келтирган эдик. Саид ибн Мусайяб ҳам: «Боши билан ишора қилади ва «Лака сажад-ту» (Сенга сажда қилдим)- дейди», - деди.

Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ