Тавҳид форуми
Бировнинг эри ёки аёлига ошиқ бўлиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+--- Thread: Бировнинг эри ёки аёлига ошиқ бўлиш (/showthread.php?tid=3040)



Бировнинг эри ёки аёлига ошиқ бўлиш - Меҳмон - 12-02-2010

Бировнинг хотинига ошиқ бўлдим ...

Савол: Мен ўттиз беш ёшдаман. Учта фарзандли бўлгач, хотиним билан ажрашдим. Чунки, бошқа бировнинг хотинини яхши кўриб қолган эдим. Уларнинг бешта фарзанди бор эди. Бу хотин ҳануз эрининг никоҳида экан, мени ҳам севиб қолди. Бундан хабар топган эри, фарзандларини ўзида қодириб, хотинини талоқ қўйди. Иддаси ўтгач маҳбубамга уйландим. У ҳозир мендан бўлган иккита фарзанди билан, мен билан бирга яшамоқда. Қилган бу ишимиз боис одамлар, жумладан, қариндошларимиз кўп маломат қилмоқдалар. Аллоҳ сизга муваффақият ато этсин, бизнинг масъаламизга ойдинлик киритиб берсангиз.
Жавоб: Бировнинг хотини билан ишқий алоқа ўрнатишнинг жоиз эмаслигида ҳеч шубҳа йўқдир. Агар бир эркакнинг ҳануз иддасида ўтирган аёлга совчи қўйиш ҳаққи йўқ экан, талоқсиз эрининг қарамоғида ўтирган хотиннинг олдига (ишқий) муносабатлар учун қандай бориш мумкин?! Ахир, Аллоҳ сақласин, бировнинг хотинига эридан совутиб, ўзи уйланиш учун ҳаракат қилиш ҳаром ва гуноҳи азийм-ку! Ҳолбуки, мазкур хотин ҳаётида шундай иш рўй берибди. (Бундай қабоҳатга қўл урган) эркак қилмишидан Аллоҳга тавба қилсин ва бундай ишни такрор қилмасин ва эҳтиёт бўлсин!
Эри талоқ қўйганидан кейин ўша аёлни шаръий никоҳ қилинган бўлса, бундай пайтда талоқ қўймаса ҳам бўлаверади. Бироқ, биронта қози биринчи эрининг ҳаққига тажовуз қилгани учун мазкур кишига жазо ўлароқ никоҳ қилишни рад этган бўлса, унинг ҳам бир сабаби бўлиши мумкин. Чунки, айрим илм аҳллари: «Биров иддасида ўтирган хотинга никоҳ қилдирмоқчи бўлса, ўша аёл совчи қўйган кишига жазо ўлароқ ҳаромдир. У аёлни совчи юборган одамга никоҳ қилинмайди»– деганлар. Чунки, идда пайтида совчи юбориш қаттиқ ва оғир гуноҳдир. Агар биронта қози бу одам билан хотини ўртасини ажратса, мен унга хафа бўлмайман. Агар шундай қилиши тўғри эканини билган бўлса, у тўғри иш қилган, деб ўйлайман.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.