Ўғил ва қиз болаларнинг балоғат ёши - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Фарзанд тарбияси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=55) +---- Thread: Ўғил ва қиз болаларнинг балоғат ёши (/showthread.php?tid=3016) |
Ўғил ва қиз болаларнинг балоғат ёши - Меҳмон - 08-18-2011 Ўғил ва қиз болаларнинг балоғат ёши
Савол: Ўғил ва қиз болаларнинг масъулият ёши неча ёш эканини айтиб берсангиз?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... (Ибодатларни адо этиш) масъулият(и) балоғат ёшига етиш билан бошланади. Ўғил ёки қиз бўлсин, модомики оқил экан, қодир бўлган шариат аҳкомларини адо этиш мажбурияти юкланади. Ҳар иккисининг ҳам ўзларига хос балоғатга етиш хусусиятлари бордир. Масалан, ўн беш ёшга етмаган бўлсаларда қизларда ҳайз қонининг келиши ва ҳомиладор бўлишлари, ўн беш ёшга етмаган бўлсаларда ўғил ва қизларда тушда эҳтилом бўлиш ёки уйғоқликда лаззат билан шаҳват сувининг чиқиши, ҳар икки жинснинг ўн беш ёшга етиб келиши. Балоғат ёшига етишнинг бошқа аломатларидан бири таносил аъзоси атрофида дағал тукларнинг ўсиб чиқишидир. (Балоғат аломатлари ҳақида намоз китобида айтиб ўтилган эди. Бу ерда зикр қилинган аломатлар барча аҳкомлар учун омдир). Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3325-4.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён |