Тавҳид форуми
Пайғамбарлар подшоҳлик талаб қилиш учун келмадилар - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Даъват (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=58)
+--- Thread: Пайғамбарлар подшоҳлик талаб қилиш учун келмадилар (/showthread.php?tid=3002)



Пайғамбарлар подшоҳлик талаб қилиш учун келмадилар - Меҳмон - 09-11-2009

Пайғамбарлар подшоҳлик талаб қилиш учун келмадилар

Аллома шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ дедилар: «Пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассалам бир давлатни ағдариб, бошқасини оёққа тургазиш учун келмадилар. Подшоҳлик талаб қилмаганлар ва бунинг учун гуруҳлар ташкил қилмаганлар. Балки одамларни ҳидоят топиши учун, уларни залолат ва ширкдан қутқариш учун, уларни зулматлардан нурга олиб чиқиш учун, ҳамда уларга Аллоҳнинг (азоб) кунларини эслатиш учун келганлар. Агар уларга подшоҳлик кўндаланг қилинса, албатта, ундан бош тортганлар ва ўзларининг даъват йўлларида давом этганлар. Қурайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга подшоҳлик таклиф қилди. У киши эса ундан бош тортдилар. Дарҳақиқат, у кишига подшоҳ набий ёки қул расул бўлиш кўндаланг қилинганда қул расул бўлишни ихтиёр қилдилар» («Манҳаж анбия фий ад-даъвати илаллоҳ» (77)).