Қуръон оятлари тавқифийми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99) +--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28) +--- Thread: Қуръон оятлари тавқифийми? (/showthread.php?tid=2909) |
Қуръон оятлари тавқифийми? - rinat80_09 - 11-11-2014 Қуръон оятларининг ёзуви Ассаламу алейкум! 1) Қуръон оятларининг ёзуви тавқифийми? Агар тавқифий бўлса, ваҳий ёзувчи котиблар оятни ёзиб бўлгач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатишганми? Агар кўрсатишган бўлса, у зот ҳақларида сийрат китобларида уммий дейилганку? бу ерда "тавқифий" дегани нима дегани? шуни тушунтириб берсангизлар?! Аллох рози булсин! RE: Қуръон оятлари - rinat80_09 - 05-11-2015 Ассалму алейкум! Қуръон сураларининг тартибан жамланиши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган суралар ҳар хил пайт ва ҳар хил кетма-кетликда нозил бўлишига қарамай, китобда оятларнинг ва сураларнинг кетма-кетлиги, ҳамда маълум бир оятлар айнан бир сурага тегишлилиги, бугун биз биладиган тартибда жамланган? Масалан, Алақ сураси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг биринчи нозил бўлган оят бўлишига қарамай, ҳозирда Китобда 96-суранинг 3 оятидур (Ушбу оят, ушбу суранинг биринчи ва иккинчи оятлардан олдин нозил бўлган экан). Бунга ўхшаш сура ва оятлар талайгина. Оятлар бир сура шаклига қандай жамланилган ва суралар муборак Китобимизда қайси кетма-кетликда келиши ким томонидан белгилаб берилган. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Қилаётган хайрли ишларингиз учун Аллоҳ сизларга ажру савобини берсин. |