Тавҳид форуми
Қиш - мўминнинг баҳоридир - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65)
+---- Thread: Қиш - мўминнинг баҳоридир (/showthread.php?tid=2900)



Қиш - мўминнинг баҳоридир - Меҳмон - 10-27-2014

«Қиш - мўминнинг баҳоридир» ҳадиси

Даррож Ҳайсамдан, у Абу Саид ал-Худрийдан марфуъ ҳолда ривоят қилади:

الشتاء ربيع المؤمن , طال ليله فقامه و قصر نهاره فصامه

«Қиш - мўминнинг баҳоридир. Туни узоқ бўлиб, (унда) қоим бўлар. Кундузи қисқа бўлиб, (унда) соим бўлар». Ушбу ривоятни исноди заиф бўлиб, уни Аҳмад ва бошқалар чиқаришган.

الشتاء ربيع المؤمن قصر نهاره فصام و طال ليله فقام

«Қиш - мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлиб, (унда) соим бўлар. Туни узоқ бўлиб, (унда) қоим бўлар».

Ҳадисни Абу Саиддан ривоят қилинган ушбу лафзини Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ «Зaифул жомеъ»да 3430-рақам остида заиф дедилар.