Бенамозлик - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41) +--- Thread: Бенамозлик (/showthread.php?tid=29) |
Бенамозлик - Abdulloh Salafiy - 08-20-2009 - Сиз қайси динга мансубсиз? - Ислом динига. - Намоз ўқийсизми? - ... - Унда, бу мактуб сиз учун. Намоз ўқимаган одамга мактуб
Барча оламлар роббиси бўлган ва: "Эслатинг! Чунки, эслатиш мўминларга фойда беради. Ва мен жин ва инсонларни ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим..."- деб айтган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар ва "Биз билан у (мушрик ва кофир) лар ўртасидаги аҳд намоздир. Уни тарк қилган кимса кофирдир" (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ ҳадис) деб айтган пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Сўнг ... Ҳой Аллоҳнинг бандаси, билингки, намоз Ислом дининиг устуни бўлиб, у билан мусулмон кофирдан ажралиб туради. Афсуски, Ислом диёрида туғилган ва: "Биз ҳам мусулмонмиз"- деб айтаётган халқимизнинг кўп қисми намозга этибор бермай, уни ўқимаяптилар. Шунинг учун ҳам уларга намоз, намознинг диндаги ўрни ва уни тарк қилишнинг оқибатлари ҳақида тушунтириб, насиҳат қилишни бурчимиз деб билдик. Аввало шуни билингки, намозни бахтиқаролиги ғолиб бўлган, азоб-уқубати кўпайган, ҳасрат ва надомати битмайдиган кимсагина тарк қилади. Бас, намозни тарк қилган одам манфур, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан бошқа йўлда ўладиган ва жойи жаҳаннам бўладиган кимсадир. Аллоҳ таъоло ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намознинг нақадар буйук ибодат эканини баён қилдилар. Аллоҳ таъоло деди: "Улардан сўнг намозларини зое қиладиган ва шаҳватларга эргашадиган авлод келди. Улар тез кунда ғой (жаҳаннам водийларидан бири) га дуч келадилар"; [Марям:59] "Ҳар бир жон ўзи қилган нарсага гаровга қўйилган. Фақатгина, ўнг томон соҳиблари бундан мустаснодир. Улар жаннатда туриб гуноҳкорлардан: "Сизларни жаҳаннамга нима нарса олиб келди?"- деб сўрайдилар. (Гуноҳкорлар): "Биз намоз ўқимас эдик"- деб жавоб берадилар"; [Муддассир:38-43] "Агар тавба қилиб, намозларини тўкис адо этиб, закотларни берсалар, улар сизнинг диндош биродарларингиздир". [Тавба:11] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Киши билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилиш бордир" (Имом Муслим ривояти); "Бандани қиёмат кунида аввало намоздан ҳисоб қилинади. Агар намози дуруст бўлса, бошқа амаллари ҳам дуруст бўлади. Агар намози бузуқ бўлса, бошқа амаллари ҳам бузуқ бўлади" (Табароний ривояти, саҳиҳ ҳадис); "Мен одамлар билан "Аллоҳдан ўзга ҳақиқий илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир"- деб гувоҳлик бермагунларича, намозни тўкис адо этиб, закотни бермагунларича урушишга буйурилдим. Одамлар шундай қилсалар мендан қонлари ва молларини ўз ҳаққи билан сақлаб қоладилар. Уларнинг ҳисоби Аллоҳгадир" (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Менинг ҳавзим Аданнинг Ийласидан ҳам узоқдир. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, у (ҳавзим) нинг идишлари осмон йулдузларининг сонидан кўпдир. У сутдан оқ ва асалдан шириндир. Мен уни одам бегона туядан ҳимоя қилганидек ҳимоя қиламан"- дедилар. Саҳобалар: "Ё расулуллоҳ, сиз бизларни танийсизми?"- деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳа, сизлар таҳорат таъсиридан нурли қашқа бўлиб келасизлар. Бу (кўриниш) бошқалар учун бўлмас"- дедилар" (Имом Муслим ривояти). Ҳой намозни тарк қилган одам, шундай даҳшатли кунда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тарк қилганингиз учун сизни қувиб турсалар ҳолингиз нима бўлади?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзига эргашган кишиларни таҳоратларининг асарларидан билар эканлар, сизни қандай танисин?! Ахир намоз ўқимаганингиз учун сизда таҳорат асарлари йўқ-ку! Ёки сиз шунча нарса эслатилганидан кейин ҳам жаннатга киришни хаёл қилаяпсизми?! Унутмангки, Шайтонни амр этгани замон Одам алайҳиссолату вассаломга сажда қилмагани учун Аллоҳ таъоло лаънат қилди ва ўз даргоҳидан қувди. У қиёмат кунида жаҳаннамга киради. Аллоҳ таъоло деди: "Биз фаришталарга: "Одамга сажда қилинглар!"- дедик. Улар сажда қилдилар. Фақатгина, Иблис (Шайтон) бош тортди, кибр қилди ва кофирлардан бўлди". Аллоҳ Шайтонни лаънат қилди. Чунки, у Одам алайҳиссолату вассаломга сажда қилмади. Махлуққа сажда қилмагани учун берилган жазо шу бўлса, Аллоҳга сажда қилмаган ва унинг амрларига осий бўлган кишига бериладиган жазо қандай бўлиши мумкин?! Ҳолбуки, Аллоҳ таъоло: "Мен жин ва инсонларни ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим" ва "Иймонли бандаларимга айтинг, намозларини тўкис адо этсинлар!"- демоқда. Умар ибн Хаттоб -розияллоҳу анҳу- урилган ҳанжар зарбасидан ҳушларидан кетдилар. Ҳушларига келгани пайт: "Одамлар намоз ўқидиларми?"- деб сўрадилар. Атрофидаги одамлар: "Ҳа"- деб жавоб бердилар. Умар ибн Хаттоб -разияллоҳу анҳу: "Намозни тарк қилган одамнинг Исломдан насибаси йўқдир" ва Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари: "Намоздан бошқа тарк қилинса куфр бўладиган нарсани билмас эдилар"- дедилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд -разияллоҳу анҳу: "Намозни тарк қилган кишининг дини йўқдир"- дедилар. Абй Довуд раҳимаҳуллоҳ: "Намози бўлмаган одамнинг иймони йўқдир"- деди. Ҳофиз Мунзирий раҳимаҳуллоҳ: "Саҳобаларнинг бир қисми намозни вақти чиққунига қадар қасддан тарк қилган одамни кофир деб билдилар"- деди. Улардан Умар ибн Хаттоб, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Муоз ибн Жабал, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абуд-Дардў, Абдурраҳмон ибн Авф ва бошқалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин). Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Саҳобалардан бу сўзнинг хилофи ривоят қилинмаган"- деди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ деди: "Намозга чақирилса: "намоз ўқимайман" деб бош тортган ва вақти чиққунига қадар ўқимаган одамни қатл қилинади. Замондошларимиздан кўпи намозни тарк қилган кишининг муртадлиги, унинг жазоси ўлим экани ва у билан мусулмон рафиқаси ўртасини ажратиш керак эканига фатво бердилар... Шундай экан, намозни тарк қилган одам қайси амал ва қайси савобни умид қилмоқда?! Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Аср намозини тарк қилган кишининг амаллари зое бўлади"- дедилар (Имом Бухорий ривояти). Шундай экан намозларни зое қилган кишиларнинг Йер ва Самолар ҳожаси ҳузуридаги ҳоли не кечар экан?!..". Аллоҳнинг Китоби ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўқиган одам намозга буйуриш, уни тарк қилишдан огоҳлантириш ва намознинг катта (ижобий) натижалари нақадар кўп эслатилганини билади. Ҳой намозларини тарк қилган одам, сиз у оят ва ҳадисларга боқинг. Уларда намозларига этиборсизлик қилган кишилар учун қаттиқ жазолар баён қилинган. Сиз ёшлигингиз ёки умрингиз билан мағрурланманг. Ҳар бир жон умри нақадар узоқ бўлмасин, бир куни ўлим шаробини ичади... Сиз ғафлатдан уйғонинг! Чунки, Аллоҳ таъоло сизни беҳуда яратмади, балки, ўзигагина ибодат қилишингиз учун яратди. Сиз, биз ва барча инсоният ўз ҳолимизга ташлаб қўйилмаганмиз... Балки, барчамизнинг қайтажак йеримиз бор. Аллоҳ таъоло бизларни жамлайди ва ҳукм қилади: ўртамизни ҳақиқат билан ажратади. Ертага омонлик Аллоҳ таъолодан қўрққан, тақво қилган ва таъқиқларидан тийилган, кўп нарса эвазига оз нарсани, боқийлик эвазига фонийликни, саодат эвазига баҳтиқароликни сотган кишилар учундир. Ертага Аллоҳ таъолонинг ҳузуридаги ҳолатингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Аллоҳнинг номига онд ичиб айтаманки, у ҳолатнинг шиддати ва қўрқинчи билимдон ва тақволи кишиларга маълумдир... Чунки, Аллоҳ таъоло: "У кунда жаҳаннамни олиб келинади. У кунда инсон эслайди. бироқ, бу эслаш унга фойда бермайди"- деди. "Ҳақиқатни билиб, унга иймон келтиргандан сўнг ҳеч қандай фойда бермайди", ёки "Бу ҳақиқатни шариатлаб қўйган зот менга ҳеч нарса қила олмайди", ёки "Охират ва охиратдаги нарсалар ўз орзуларим ва ҳоҳишларимдан воз кечишим олдида ҳеч нарса эмас"- деб у томон бирон қадам ташламаслик қаттиқ гуноҳдир. Агар сиз Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган бўлсангиз, йуқоридаги сўзларга жиддий боқишингиз ва фикрларингизга этибор беришингиз керак. Агар алданмаганингиз ва сизнинг олдингизга қўйилган нарса сизга насиҳат бўлган соф ҳақиқат эканига ишонган бўлсангиз, Аллоҳнинг амрларини татбиқ қиқлиш ва Аллоҳ учун намоз ва сажда қилиш учун шошилишингиз керак ҳамда Шайтон каби осий бўлмаслигингиз керак. Агар буларга ижобат қилмасангиз, Аллоҳ номига онд ичиб айтаманки, оқибатингиз ёмон бўлади. Ундан Аллоҳнинг изни бўлмаган қутулиш йўқдир. Нафс-ҳавосига осий бўлишга қодир бўлмаган, роббисининг оятлари ва намозни таъкидлаган фармонларини эшитган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб, худди эшитмагандек намозни тарк қилган одамнинг ҳолига войлар бўлсин! Аллоҳ таъоло деди: "Аллоҳнинг тиловат қилинган оятларини эшитиб, эшитмагандек кибр билан исрор этган барча гуноҳкор ва ифтирочиларнинг ҳолларига войлар бўлсин! Бас, уларга аламли азобдан хабар беринг". [Жосия:7-8] Ҳақиқатни билиб, унинг нурларини кўрган ва била туриб Аллоҳга осий бўлган ҳамда Аллоҳнинг фармонларидан била туриб ғафлатда қолган золимга Аллоҳнинг ушбу оятлари мос келади: "Ҳоҳишларини илоҳ қилиб олган ва билганидан сўнг Аллоҳ адаштирган кишини кўрдингизми?!". [Жосия:23] Мавзумизнинг сўнггида намозни тарк қилган одамга шундай деймиз: "Ҳой Аллоҳнинг бандаси, залолат йўлидан Аллоҳнинг йўлига қайтинг! Модомики ҳаётингиз бор экан, Аллоҳга тавба қилинг! Билмайсизки, бу кундуз кечага, бу кеча кундузга етиб бора оласизми ёки йўқми?.. Аллоҳ таъоло деди: "Роббисининг оятлари эслатилган, кейин эса ундан йуз ўгирган кишидан кўра золимроқ одам борми? Дарҳақиқат, бизлар жиноятчилардан интиқом оламиз". [Сажда:22]. RE: Намозни тарк қилиш - Admin - 11-21-2010 Бизнинг мушриклардан фарқимиз, намоз ўқишимиздир
Савол: Онам яқинда вафот этди. У ҳаётида ҳеч ҳам рамазон рўзасини тутмади ва ҳаётининг охирги йилидагина намоз ўқиди. У ҳаж қилишни ният қилган бўлсада, Аллоҳнинг қазоси ҳаж мавсумидан илгари келиб қолди. (Айтингчи), мен онамнинг номидан у тутмаган ойларнинг рўзаларини тутишим мумкинми? Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, онам ўлимидан илгари намоз ўқишни бошлаган эди. Бундан ташқари, мен онамнинг номидан ҳаж қилсам бўладими? Мен қилиб савобини онамга бағишлайдиган йўллар ва ибодатлар борми? Аллоҳ сизга Ислом ва мусулмонлар номидан кўпдан-кўп мукофотлар берсин, саволларимга жавоб берсангиз? Жавоб: Сиз, онангиз намозни ўқимаслик билан бирга тута олмаган рўзаларнинг қазосини тута олмайсиз. Чунки намозни тарк қилиш, амалларни бекор қиладиган куфрдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз билан у (кофир ва мушрик)лар ўртасидаги фарқ – намоздир. Уни ким тарк этса кофир бўлибди» – деганлар (Имом Аҳмад 21859, 22937; Насоий 459; Термизий 2545; Ибн Можа 1069. Бурайда разияллоҳу анҳу ривояти). Бу маънога далолат қилган бошқа ҳадислар бор. Агар онангизнинг Аллоҳ намозни ўқишга ҳидоят қилганидан сўнг қазо қилган рўзаси бўлса, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига кўра қазосини тутиб бериш жоиздир: «Рўза қарзи бўлган одам ўлса, унинг номидан валийси тутиб беради» (Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Бухоирй 1816; Имом Муслим 1935). Агар у қазо рўзаларини ўзи ёки қариндошларидан бири ёхуд бошқа бирон киши унинг номидан тутмаган бўлса, сиз, ҳар кун бадалига олтмишта қашшоқнинг ҳар бирига шаҳарнинг гуруч ёки хурмо ёхуд бошқа озиқ-овқатларидан ярим соъ (тақрибан 1 ярим кило) таом едиришингиз керак. Бундан ташқари сиз, вафотидан илгари муртадлик қилмишлари содир бўлганини билмаган бўлсангиз, Аллоҳ манфаатли қилиши учун онангиз ҳаққига кўп дуо қилишингиз, унинг номидан садақалар бериб, ҳаж қилишингиз машруъдир. Агар онангиз ҳаётлик пайтида давлатманд бўлган бўлса, унинг молидан ҳаж қилишингиз ҳам мумкин. Аллоҳ таоло сизни барча яхшиликка муваффақ айлаб, Ўзи мададкор бўлсин. Аллома Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«ал-Жомеъ ли фатавал-маръатил муслимаҳ», 204. Бизнинг мушриклардан фарқимиз, намоз ўқишимиздир |