Мусулмон борасидаги асл, у салафий эканими? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=3) +--- Thread: Мусулмон борасидаги асл, у салафий эканими? (/showthread.php?tid=2899) |
Мусулмон борасидаги асл, у салафий эканими? - mutaallim - 05-16-2012 Мусулмон борасидаги асл, у салафий эканими? Фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ
Савол: Менинг юртимда манҳаж борасида шубҳалар тарқалди. Сиздан ушбу шубҳаларни аритишни сўрайман. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Мусулмон борасидаги асос нима? Мажҳул эканими ёки у салафиийми? Жавоб: Бу шубҳага анча олдин нуқта қўйилган, Алҳамдулиллаҳ. …. Аллоҳ сизларга барака ато этсин! Бироқ шак-шубҳа йўқки, бидъат аҳли нимадан тиним билмайдилар? Суннат ва салафий манҳажини лозим тутишга боғлиқ масалалар борасида одамларда шубҳа уйғотиш ва уларни издан чиқаришдан (тиним билмайдилар). Бироқ вожиб бўлгани, ҳозир шубҳани аритиш нима? Унга жавоб берамиз, муаммо йўқ. Ёки (тўғридан-тўғри) жавобга ўтишимиз мумкин. Лекин қачонгача шундай бўлиб қолади? Сенга вожиб бўлгани, хоҳ сен савол йўлловчи ёки савол йўлловчилардан иборат сендан бошқаси саҳиҳ, сунний илм талабида тиришиш ва ундан озиқланишинг вожиб бўлади. Чунки у, нима? Энг яхши озиқадир. Шунинг учун Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар озиқа ҳақида сўрасанг, сафар озиқаси, унинг озиқаси пайғамбарларнинг сўнгиси соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос бўлиб қолган илмдир. Сен учун ундан ўзга озиқа йўқ”. Ким ушбу озиқа билан озиқаланмаса, бас, ортда қолганлар билан ўтираверсин. Ортда қолган бекорчилар кўп. Унга уларга иқтидо қилиши фойда келтирмайди. Демак, ушбу шубҳаларни даф қилиш учун сунний, саҳиҳ ва мустаҳкам илм асосида бўлиши вожиб бўлади. Балки айрим шубҳалар, уларга раддия беришни қўя туринг тилга олишга ҳам арзимайди. Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин! Мусулмон борасидаги асос унинг мажҳул эканими ёки у салафийми? Дарҳақиқат, бу ҳақда гапирганмиз ва қисқача айтганмизки: Мусулмондаги асл, унинг нима? Салафий эмаслигидир. Айтамизки: Мусулмондаги асос унинг мусулмон экани. Кимнинг мусулмон экани ишонч билан собит бўлса, у фақат ишонч билан йўқ бўлади. У салафий дея сифатлаш, мусулмонлигига зиёда васфдир. У салафий дея сифатлаш, нимага зиёда васф? Мусулмон эканига (зиёда васфдир). Фалончи адолатли деганингиз каби. У ғайримусулмон бўлган ҳолда адолатли бўлиши мумкин эмас. Мусулмон бўлиши шарт. Шундан кейин (муайян) ишлар бўлиб ўтади ва у ҳақда нима дейсиз? Адолатли (дейсиз). Демак, адолат мусулмонликка зиёда васфдир. Бу, уни нима деб сифатлаш учун танишлик ва унинг ҳолатини билишликка эҳтиёж сезади? Адолатли (деб сифатлаш учун). Уни салафий деб сифатлаш ҳам худди шундай. Уни салафий дейишлик учун танишлик, билиш, тазкия ва шунга ўхшашларга эҳтиёж сезади. Бу қисқачаси. Бироқ у мусулмон деганимизда, бу ундан мажҳуллик кўлам-(доирас)ини кўтарадими? Йўқ. У мусулмон. Бироқ ҳолати мажҳул, номаълум. Бу ўринда у ҳақдаги бу сўз унга таъна етказишлик эмас. Бироқ унда адолат ёки салафийлик сифати рўёбга чиқмаганлиги учундир. Аниқ-(равшан) бўлдими? Уларнинг кўпи шунинг атрофида минғиллайди. Мусулмонлардаги асл уларнинг аҳли сунна экани, мусулмонлардаги асл уларнинг адолатли экани, мусулмонлрдаги асл …, шундай. Бирор жилов ва тизгинга эга бўлмаган асосларни қўядилар. Таҳқиқ қилинганда эса бундай бўлмайди. Уламолар нима учун Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳни танқид қилиб, у кишини енгил ёндашувчи дея сифатладилар? Нима бобида? Таъдил-(адолатли дея гувоҳлик бериш бобида). Чунки у кишининг наздидаги қоида шуки, мусулмондаги асл адолатли эканидир. У ҳақда жарҳ собит бўлмаган киши адолатлидир. (У кишининг наздида) жарҳ собит бўлмаган мусулмондаги асл унинг адолатли эканидир. Шунинг учун: Ибн Ҳиббон енгил ёндашувчи, дейдилар. У кишининг енгил ёндашишлари маъруф. Тўғрими? Бу қарор топган қоида. Бустий (яъни, Ибн Ҳиббон) ўз китобида енгил ёндашмади. Балки унинг шарти енгил бўлди ва дарҳақиқат, бу уни қониқтирди.
|