Эри жомеада ўқийдиган аёлнинг ажри - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Илм талаб қилиш (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=20) +--- Thread: Эри жомеада ўқийдиган аёлнинг ажри (/showthread.php?tid=2894) |
Эри жомеада ўқийдиган аёлнинг ажри - Меҳмон - 10-22-2014 Эри жомеада ўқийдиган аёлнинг ажри Савол: «Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Ушбу савол йўлловчи аёл айтадики: «Уйида фарзандлари билан қолиб, эри эса исломий жомеада ва уламолар ҳузурида илм ўрганувчи хотиннинг ажри қандай бўлади?». Жавоб: «У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: ﺇِﺫَﺍ ﺻَﻠَّﺖْ ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﺧَﻤْﺴَﻬَﺎ، ﻭَﺻَﺎﻣَﺖْ ﺷَﻬْﺮَﻫَﺎ، ﻭَﺃَﻃَﺎﻋَﺖْ ﺯﻭﺟﻬﺎ , ﻭَﺣَﻔِﻈَﺖْ ﻓَﺮﺟَﻬﺎ ﻗِﻴﻞَ ﻟَﻬَﺎ: ﺍﺩْﺧُﻠِﻲ ﻣِﻦْ ﺃَﻱِّ ﺃَﺑْﻮَﺍﺏِ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔِ ﺷِﺌْﺖِ «Агар аёл беш маҳал намозини ўқиса, (Рамазон) ойи рўзасини тутса, эрига итоат қилса ва фаржини (зинодан) сақласа, унга: «Жаннатнинг эшикларидан хохлаганингдан киравер», дейилади». Бу буюк бир ҳушхабардир! Аёл эрини хизматини қилса, фарзандларини тарбияласа, у (эрига) ўстираётганлари (бўлмиш фарзандларини) салоҳиятли қилиб улғайтиришликда кўмак бўлади. Эрига эса илм аҳлидан олган (илмини) аёлига етказишлик вожиб бўлади. Ҳатто тасмадан (эшитган) бўлса ҳам... Ха, илмда мустаҳкам бўлган илм аҳлининг (овозли) тасмалари Суннат билан маъруф-(машруъ)дир. У эрига (аёлига илмни етказгани) ва уни (ўрганганининг) ажри бўлади. Шунингдек, у (аёлнинг) эрига хизмати ва болаларини бефойда ва ўйин-кулги қилиб вақтни зое қилишлигидан тўсганига ҳам ажр бўлади. Ха (шундай). Убайд ибн Абдуллоҳ ал-Жобирий, 1435/07/24 жума. Эшитишлик учун: http://lm.facebook.com/l.php?u=http%3A%2F%2Fbit.ly%2F114UP6S&h=VAQEmagB6&enc=AZMohT-2qiMeALjobSn1Hmtov1qKoB8SUP5bL9olKOThynlXu8cg4x05-AiRBTvB0uENA2hwG2YAebrQap7U1v6T0Dj4Qy15MEC_56Sx2CyLR7vZ5vRBA4UB5AuMJRL1prLbOCUVXn-U-hd17EAzNFJqOwrhnFEbB-m_q8hVDc8W_A&s=1 RE: Эри жомеада ўқийдиган аёлнинг ажри - Меҳмон - 11-27-2014 Ассаламу алейкум уа роҳматулЛҳи! Савол куйдагича: Бир оила Россия мамлакатида яшашади (яъни куфр диерилигини айтиб утмохчиман). Турмуш уртоги илм талаб килиш учун мусулмон мамлакатларга кетмохчи. Хижрат эмасу, аммо ярим йилдур камида, уалЛаҳу аълам. Баъази бир кийинчиликларга кура (финанс, хужжатлар уа хаказо), кулдан келганча харакат килиб/килмай аёлини уа фарзандини узи илм талаб килишга кетган холда Россияда ташлаб кетиши жоизми? Ташлаб кетса каерда колдирмоги лозим? Кизнинг ота онасининг уйидами ёки узлари яшаган уйдами (яъни куевни бошка кариндошлари йук караб турадиган, сунг уй хам ижарага олинади). Бундай холатда энг хафсизлирок уа Курон, суннатга сахобалар фахмида кандай иш тутган маъкулрок? Шунга ухшаш саволлар булгандир уламоларга Европа улкаларидан, илтимос, баракалЛаху фийкум, таржима килиб берингизлар, ёки толибу льғильм акаларимиздан телефон килиб сураб берингизлар, джазакумулЛаху хойр! Бу холатда эрга хам аёлга хам кандай насихат тугрирок булади? Ахир аввало ахли оиласини оловдан куткариш фарзку, уалЛаху аълам, илимни вактинча оз вакт сабр килиб, таълим бериш максадида эмас, факат узи уа оиласи учун кассеталар оркали урганиб етказса, сунг, Аллах енгил килса оиласи билан илм талаб килишга чикгани маъкулрок эмасми? уалЛаху аълам. Илм талаб килиш, фитналардан омон булиш мухум масала булгани учун, савол куп вактга колиб кетмаслигини сурардим, Аллах барчамизга фойдали илм бериб унга амал килувчилардан килсин, амийн! ДжазакумулЛаху хойр! |