Тавҳид форуми
Ҳажжи акбар ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Ҳаж ва Умра (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=29)
+--- Thread: Ҳажжи акбар ҳақида (/showthread.php?tid=2875)



Ҳажжи акбар ҳақида - Абуюсуф - 09-29-2014

Ассалому алейкум варохматуллохи вабарокатух, азиз биродарлар. Аллох бу ишлариншизда сизларга барокатини егдирсин. Хаж акбар хакида ойдинлик киритсангиз деган умиддаман. Яьни арофотда жума куни туришлик насиб килган хажнинг бошка хажлардан даражаси баландми? ва буларга далил борми?


RE: Хаж Акбар хакида - Муслим - 10-03-2014

وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Шайх Софийюрраҳмон Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Авомлар орасида: “Агар Арафа куни Жума кунига тўғри келиб қолса, ўша ҳаж ҳажжи акбар бўлади” - деган гап кенг тарқалган, лекин бу гапнинг асли йўқ гап. Тўғри, Разийн (роҳимаҳуллоҳ) Талҳа ибни Убайдуллоҳ ибни Карийздан: “Кунларнинг энг афзали Арафа куни. Агар Жума кунига тўғри келиб қолса, бошқа кунларда қилинган етмишта ҳаждан афзал бўлади” - деб ривоят қилган. Шундан сўнг муаллиф гапларини давом эттириб: “Мажмаул фавоид”да ҳам шундай келган, ваҳоланки у мурсал ҳадис бўлиб, мен унинг иснодига воқиф бўлмаганман” - деган эканлар” (Туҳфатул-Аҳвазий, 3/16).
والله أعلم


RE: Ҳажжи акбар ҳақида - Дилмурод Абу Муҳаммад - 07-17-2018

Ҳажжи акбар ҳақида

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]http://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/hajji_akbar_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш