Тавҳид форуми
Ҳар жума куни ота-онасининг қабрини зиёрат қилган фарзанд - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Жаноза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=34)
+--- Thread: Ҳар жума куни ота-онасининг қабрини зиёрат қилган фарзанд (/showthread.php?tid=2847)



Ҳар жума куни ота-онасининг қабрини зиёрат қилган фарзанд - rinat80_09 - 08-26-2014

Ассаламу алейкум! мана бу ковл сахих ми? баъзи бир биродарлар ихтилоф килиябди куйидаги далилни келтириб,


1) Кабр зиёратини муайан бир кунга хослаш яъни "Жума" кунига:

САВОЛ: Қабр зиёратига қайси кунларда бориш керак?
ЖАВОБ: Шаъбон ойининг ўн тўртинчи кунидан ўн бешинчисига ўтар кечаси қабрларни зиёрат қилиш, уларнинг аҳлига дуои истиғфор айтиш суннат. Бошқа пайтда қатъий тарзда маълум кунлар белгиланмаган. Лекин «Ҳар жума куни ота-онасининг қабрини зиёрат қилган фарзанд» ҳақида ҳадислар келган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ:"مَنْ زَارَ قَبْرَ أَبَوَيْهِ أَوْ أَحَدِهِمَا فِي كُلِّ جُمُعَةٍ غُفِرَ لَهُ وَكُتِبَ بَرًّا"
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки ҳар жума кунлари ота-онасининг ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда «Ота-онасининг розилигини топган», деб ёзиб қўйилади», дедилар» (Табароний ривояти ).

Биродарлар сизлардан илтимос шубхаларга чиройли килиб жавоб берсангизлар лекин аудио mp3 форматда булмасин, ёзма шаклда булсин иложи булса Дилмурод устоздан ми ёки олимларнинг фатволри буладими! Аллох илмларингизни зиёда килсин ва жаннат билан мукофотласин! Амиин!


RE: Майит хакида - Меҳмон - 09-24-2014

Ва алейкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
1)
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ:"مَنْ زَارَ قَبْرَ أَبَوَيْهِ أَوْ أَحَدِهِمَا فِي كُلِّ جُمُعَةٍ غُفِرَ لَهُ وَكُتِبَ بَرًّا"
«Кимки ҳар жума куни ота-онасининг ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда «(ота-онасига) бирр қилувчи», деб ёзиб қўйилади».

«Силсила аз-зоифия» 49-рақами остида Албоний роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни «мавзуъ» дедилар. Уни Табароний роҳимаҳуллоҳ «Соғир» (199-саҳифа)да, «Авсат» (1/1/84)да, Асбаҳоний «Тарғиб»да (228/2)да Муҳаммад бин Нўмон бин Абдурроҳмандан, у Яҳё бин Аьла ал-Бажлийдан, у Абдулкарим Абу Уммийядан, у Мужоҳиддан, у Абу Ҳурайрадан марфуъ тариқасида ривоят қилиб дедики: «Абу Ҳурайрадан фақатгина мана шу иснод билан ривоят қилинган». Ровий Муҳаммад бин Нўмон «ал-Мизан», «ал-Лисан»да: Мажҳул. Бу сўзни Уқайлий айтган. Яҳё: «(Уни ривоятлари) тарк қилинади». Аҳмад: «У ҳадис тўқувчи каззоб». Ибн Адий: «Ривоятларида заифлиги аён, ҳадислари мавзуъ. Унинг шайхи ибни Мухориқ бўлган - Абдулкарим Абу Уммийя заифдир (ушбу ҳадисдаги ровий). Аммо у муттаҳам эмас».
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Шунингдек, Суютий «ал-Аъло» (2/234)да «Абдулкарим заиф, Яҳё бин Аъла ва Муҳаммад бин Нўмон мажҳуллардир», деганида хато қилди. Яҳё бин Аъло мажҳул эмас, балки каззоблиги билан маъруфдир». Ҳамда Абу Ҳотим «Илал» (2/209)да мункар ҳадислигини айтдилар».