Фарзанд нима учун отаси ёки онасидан бирига кўпроқ ўxшаш бўлади? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Фарзанд тарбияси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=55) +---- Thread: Фарзанд нима учун отаси ёки онасидан бирига кўпроқ ўxшаш бўлади? (/showthread.php?tid=284) |
Фарзанд нима учун отаси ёки онасидан бирига кўпроқ ўxшаш бўлади? - Муваҳҳид - 09-22-2010 Анас розияллоҳу анҳудан айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг Мадинага келишларини билгач, Абдуллоҳ ибни Салом розияллоҳу анҳу у кишининг олдиларига келиб: "Мен сиздан фақат пайғамбар билиши мумкин бўлган 3 (уч) нарса ҳақида сўрайман. У кун (қиёмат)нинг биринчи аломати нима? Жаннат аҳли биринчи бўлиб нимани тановул қилишади? Бола нима сабабдан ўз отасига ёки онаси (ўхшашликда) тортади?" деб сўради. (Бунга) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Буларнинг барчаси ҳақида ҳозиргина менга Жаброил алайҳис салом хабар берди" десалар, Абдуллоҳ: "У фаришталар ичида яҳудларнинг (ягона) душманидир" деди. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёматнинг биринчи аломатига келсак, у оловдир, ўша соатда шарқдан ғарбга (маҳшар) томон одамларни ҳайдайди; жаннатийларнинг биринчи таоми эса ҳут (кит) жигари ўсимтасидир; фарзанднинг ўхшашлиги эса шундай бўлади: агар қўшилиш (жинсий) алоқа давомида эркак суи (манийси) аёлникидан илгарилаб кетса, бола отасига ўхшаш бўлади, агар у (аёл)нинг суви эркакдан илгариласа у ҳолда бола унга (аёлга) ўхшаш бўлади", десалар, Абдуллоҳ "мен сизнинг Аллоҳнинг элчиси эканингизга гувоҳлик бераман" деб ҳайқиради.(Бухорий 3329) (ҳадисдаги қўшилиши давомида илгариласадан мурод - биринчи бўлиб манийси келса) 1164 . عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : بَلَغَ عَبْدَ اللهِ بْنَ سَلاَمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ مَقْدَمُ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ الْمَدِينَةَ ، فَأَتَاهُ فَقَالَ : إنِّي سَائِلُكَ عَنْ ثَلاَثٍ لاَ يعْلَمُهُنَّ إلاَّ نَبِيٌّ : مَا أوَّلُ أَشْرَاطِ السَّاعَةِ ؟ وَمَا أوَّلُ طَعَامٍ يأْكُلُهُ أَهْلُ الجَنَّةِ ، وَمِنْ أَيِّ شَيءٍ ينْزِعُ الْوَلَدُ إلَى أبَِيهِ ، وَمِنْ أَيِّ شيءٍ ينْزِعُ إلَى أَخْوَالِهِ ؟ فَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ : ( خَبَّرَنِي بِهِنَّ آنِفًا جِبْرِيلُ ) . قَالَ : فَقَالَ عَبْدُ الله : ذَاكَ عَدُوُّ اليهُودِ مِنَ الْمَلاَئِكَةِ ، فَقَال رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ : ( أمَّا أوَّلُ أَشْرَاطِ السَّاعَةِ فَنَارٌ تَحْشُرُ النَّاسَ مِنَ الْمَشْرِقِ إلَى الْمَغْرِبِ ، وَأمَّا أوَّلُ طَعَامٍ يأْكُلهُ أَهْلُ الجَنَّةِ فَزِيادَةُ كَبِدِ حُوتٍ ، وَأمَّا الشَّبَهُ في الْوَلَدِ : فَإنَّ الرَّجُلَ إذَا غَشِيَ الْمَرْْأَةَ فَسَبَقَهَا مَاؤُهُ كانَ الشَّبَهُ لهُ ، وَإذَا سَبَقَ ماؤُهَا كَان الشَّبَهُ لَهَا ) . قَالَ : أشْهَدُ أنَّكَ رَسُولُ الله ، ثُمَّ قَالَ : يا رَسُولَ الله إن الْيهُودَ قَوْمٌ بُهُتٌ ، إنْ عَلِمُوا بإِسْلاَمِي قَبْلَ أنْ تَسْأَلَهُمْ بَهَتُونِي عَنْدَكَ ، فَجَاءَتِ الْيهُودُ وَدَخَلَ عَبْدُ اللهِ الْبَيتَ ، فَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ : ( أَيُّ رَجُلٍ فِيكُمْ عَبْدُ اللهِ بْنُ سَلاَمٍ ) . قَالُوا : أعْلَمُنَا ، وَابْنُ أَعْلَمِنَا ، وَأَخْيرُنَا وَابْنُ أَخْيرِنَا ، فَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ : ( أَفَرَأَيْتُمْ إنْ أَسْلَمَ عَبْدُ الله ) . قَالُوا : أَعَاذَهُ اللهُ مِنْ ذلِكَ ، فَخَرَجَ عَبدُ الله إلَيهِمْ ، فَقَالَ : أَشْهَدُ أنْ لا إلهِ إلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ الله ، فَقَالُوا : شَرُّنَا وَابْنُ شَرِّنَا، وَوَقَعُوا فِيهِ . Умму Саламадан розиаллоҳу анҳу айтдиларки: "(Бир куни) Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг олдиларига келиб: "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) албатта Аллоҳ ҳақни гапиришдан ҳаё қилмайди, (айтингчи) агар аёл киши эҳтилом бўлиб (булғаниб) қолса, ғусл вожиб бўладими?" деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа, агар у (уйғонгач) манийси келганини кўрса" дедилар. Умму Салама буни эшитиб юзларини беркитдиларда "Ё Расулуллоҳ, аёллар ҳам эҳтилом бўладими?" деб сўрадилар. (Бунга жавобан ) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа бўлади. Ахир нима учун ўғил ўз онасига ўхшайди" дедилар. (Бухорий 130) 101 . عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِي الله عَنْهَما قَالَتْ : جَاءَتْ أُمُّ سُلَيمٍ رَضِي الله عَنْهَا إلَى النَّبِيِّ صلّى الله عليه وسلم فَقَالَتْ : يارَسُولَ الله إنَّ الله لاَ يسْتَحْيي مِنَ الحَقِّ ، فَهَلْ على المَرْأَةِ مِنْ غُسْلٍ إذَا احْتَلَمَتْ ؟ فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم : ( إذَا رَأَتِ الْمَاءَ ) . فَغَطَّتْ أُمُّ سَلَمَة- يعْنِي وَجْهَهَا- وَقَالَتْ : يا رَسُولَ الله وَتَحْتَلِمُ المَرْأَةُ ؟ قَالَ : ( نَعَمْ تَرِبَتْ يمِينُكَ ، فَبِمَ يُشْبِهُهَا وَلَدُهَا ) . бола ота ёки онага ухшаши - Ahlussunna - 02-19-2015 Ассаламуалайкум!Абуллох ибн Саллам Аллох рози булсин у кшидан у кши динга киришидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам га берган саволида Болани отаси ёки онаси тарафга ухшаб колиш сабабини айтган экан! савол: отасини ёки онасини кайси тарафи юз тузилишларими хулкими? Бу хадисдан бу сузларни кандай таъвил килинади? |