Тавҳид форуми
Рамазон ойи ҳақида заиф ҳадислар - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65)
+---- Thread: Рамазон ойи ҳақида заиф ҳадислар (/showthread.php?tid=2763)



Рамазон ойи ҳақида заиф ҳадислар - Меҳмон - 07-07-2014

Салмон Форсийдан, у киши: «Шаъбоннинг охирги кунида Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам хутба қилиб дедилар: «Эй инсонлар! Сизларга буюк бир ой соя солиб келмоқда. Унда минг ойданда яхшироқ кеча бор. Аллоҳ уни рўзасини фарз, тунидаги қиёмини мустаҳаб қилди. Ким унда бир яхши хислат билан (Аллоҳга) тақарруб қилса, ундан бошқа (ойда) бир фарзни адо қилувчи каби бўлади. Ким унда бир фарзни адо қилса, бошқа ойда етмишта фарзни адо қилувчи каби бўлади. У сабр ойидир. Сабрнинг мукофоти эса - Жаннатдир. У мурувват ойи ва у ойда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Ким унда бир рўзадорга ифтор қилиб берса, гуноҳлари мағфират қилиниб, ўзи жаҳаннамдан озод қилинади ҳамда унинг ажридан бирор нарса камайтирилмагани каби ажр олади» дедилар. «Эй Росулуллоҳ! Ҳаммамиз ҳам бир рўзадорга ифтор қилиб беришга (тузукроқ) нарса тополмайди-ку?», дедилар. У киши: «Бу савоб кимийки бирорта рўзадорга сув қўшилган сут ёки битта хурмо ёки сувдан (тайёрланган) ичимлик билан ифтор қилиб берган ёки бир рўзадорни қорнини тўйдирган кишига берилади. Аллоҳ уни Жаннатга киргунича чанқамайдиган ҳавз сувидан суғоради. Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса жаҳаннамдан озод бўладиган ойдир. У (ой)да тўрт хислатни зиёда қилинглар! Икки хислат Роббингизни рози қилади ҳамда икки хислат учун эса сиздан маблағ талаб қилинмайди. Роббингизни рози қиладиганингиз икки хислат: «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодати ва У (Аллоҳ)га истиғфор айтишингиздир. Сиздан маблағ талаб қилинмайдиган икки хислат эса: Жаннатни сўраб (дуо қилишингиз) ва жаҳаннамдан паноҳ сўрашлигингиздир».

Мункар ҳадис. Унда Алий бин Язид бин Жамъон бўлиб, Аҳмад у ҳақида айтгани каби заиф ровийдир. Имом Ибн Хузайма дедилар: «Унинг хотирасининг ёмонлиги учун уни (хабарини) ҳужжат қилиб бўлмайди. Шунинг учун уни «Саҳиҳ»да ривоят қилинганда, «агар хабар саҳиҳ бўлса...» деб қўшиб қўйди. Мунзирий «Тарғиб»да (67/2), Албоний «Зоифийя»да 871-рақам, 1-жилд 262-263).



RE: Рамазон ойи ҳақидаги заиф ҳадислар - Меҳмон - 07-10-2014

«Ким Аллоҳ рухсат қилган бошқа рухсат билан (яъни узрсиз) Рамазондан бир кунининг рўзасини бузса, бир аср рўза тутса ҳам қазосини ўтаб бера олмайди».

Заиф ҳадис. Аҳмад, Термизий, Абу Довуд, Ибни Можа, Доримийнинг Абу Ҳурайрадан қилган ривояти. Термизий деди: «Муҳаммаддан (яъни Бухорийдан) эшитдим. У киши дедилар: «(Ҳадис санадидаги) ровий Абу Мутоввисни шу ҳадисдан бошқасида билмайман». Бухорий уни «тамриз» сийғасида таъриф берган холда зикр қилди».
Муновий «Файзул қодир» (78/6)да, «Қуртубий деди: «Ҳадис заифдир. Ундай ҳадис қабул қилинмайди». Дамирий деди: «Заиф (ҳадис). Бухорий унга заиф деб таъриф берган бўлса, Абу Довуд унга индамади. Уни заиф дейишга яна Бағовий ҳам жазм этди». Ибни Ҳажар деди: «У (ҳадисда) ғалаён бор». Заҳабий «Кабоир»да деди: «Бу собит бўлмаган (ҳадисдир)». Ҳамда уни Албоний «Доифул жамиус соғийр» 5471-рақамида заиф деди.



RE: Рамазон ойи ҳақидаги заиф ҳадислар - Меҳмон - 07-10-2014

«Ражаб кирганида у киши (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам): «Аллоҳим бизга ражаб ва шаъбонни баракали қилгин ҳамда бизларни рамазонга етказгин», дер эдилар».

ﺍﻟﻠﻬﻢ ﺑﺎﺭِﻙْ ﻟﻨﺎ ﻓﻲ ﺭﺟﺐ، ﻭﺷﻌﺒﺎﻥ، ﻭﺑﻠِّﻐﻨﺎ ﺭﻣﻀﺎﻥ

Заиф ҳадис. Баззор уни ўзининг «Муснад»ида, Табароний «Авсат»да, Байҳақий Анас родияллоҳу аънҳудан «Фазоилул авқот»да ривоят қилди. Ибни Ҳажар «Табайюнул уъжаб» (30-32)да заиф деди.
Унда Зоида бин Абир Риқод бўлиб, Ҳатим у ҳақида: «У Зиёд Мунирийдан, Анасдан «мункар» бўлиб кўтарилган ҳадислар (ривоят қилиб) айтган. Ундан (Зоидадан) ёки Зиёддан (саҳиҳ хабар) билиб бўлмайди».
Бухорий: «Мункар ҳадис», Насаий «Сунан»да: «Уни кимлигини билмайман», Ибни Ҳиббон эса: «Унинг хабари қабул қилинмайди», деди.



RE: Рамазон ойи ҳақидаги заиф ҳадислар - Меҳмон - 07-10-2014

«Ким узрсиз ёки бетоб бўлмай туриб Рамазондан бир кунинг рўзасини бузса, бир асрнинг ҳаммасида рўза тутса ҳам ўтаб бера олмайди».

Термизий, Абу Довуддан заиф ривоят. Уни Ибн Ҳажар «Фатҳул борий» (161/4)да 3та иллат билан зикр қилди.



RE: Рамазон ойи ҳақидаги заиф ҳадислар - Меҳмон - 07-10-2014

«Рўзадорнинг уйқуси ибодат, жим туришлиги тасбеҳ, амали серажр, дуоси мустажоб, гуноҳи мағфират қилингандир».

Ибн Мундаҳ ва Байҳақий ривояти. Ироқий уни «Иҳёу улумид дийн»да заиф деди. «Заифул жомеъ» (5972, 861-саҳифа)га қаранг.



RE: Рамазон ойи ҳақидаги заиф ҳадислар - rinat80_09 - 07-11-2014

Ассаламу алейкум!

Аллох рози булсин! Меҳмон Биродар!


RE: Рамазон ойи ҳақидаги заиф ҳадислар - Меҳмон - 07-12-2014

(07-11-2014, 07:20 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!

Аллох рози булсин! muvahhid Биродар!

Va a'leykumussalam va rohmatullohi va barokatuh

Siladanam Alloh rozi bo'lsin!


RE: Рамазон ойи ҳақидаги заиф ҳадислар - Меҳмон - 07-12-2014

«Бандалар Рамазонда нима борлигини билганларида эди, менинг умматим йилнинг ҳаммасини (Рамазон) бўлишлигини хоҳлар эдилар». Хузоаълик бир киши: «Эй Набийюллоҳ! Бизга (Рамазонда нима ажрлар борлигини) гапириб беринг», деди. У киши дедилар: «Албатта Жаннат Рамазон учун йилнинг бошидан йилнинг охиригача безанади. Рамазоннинг биринчи куни Аршнинг остидан гуркираб (хушбўй) ҳид чиқади, Жаннат барглари қарсак чалишади. Шу (овозларнинг шовқинидан беркиниб) Ҳурул иъйнлар камайиб (кўринмай) қоладилар. Улар (Ҳурлар) айтадилар: «Эй Робб! Мана шу ойда бизларга бандаларингдан, уларни кўрганда кўзларимиз қувонадиган, улар бизларни кўрганда кўзлари қувонадиган жуфтларни бергин». (Аллоҳ) деди: «Қайсики банда Рамазондан бир кун рўза тутса, дур-у гавҳардан бўлган чодирдаги Аллоҳ «Чодирларни лозим тутган ҳурлар» (Роҳман сураси 72) деб таърифлаган Ҳурул иъйнлардан биттасига никоҳлади. (Рамазондан бир кун рўза тутган) ҳар бир аёлнинг устида етмишта ҳулла бўлади. Бир ҳулладаги ранг бошқасида бўлмайди. (Ҳамда) етмишта тийб-хушбўйлик берилади. Биридаги ҳид бошқасида бўлмайди. Ҳар бир аёлга ҳожатлари учун етмиш мингта чўриси ва етмиш мингта хизматкор ғуломи бўлади. Ҳар бир ғуломда тилладан лаган бўлади. Ундаги таом(нинг бир луқмасидаги) мазасини, бошқа луқмасида биринчисида топмаган лаззатни топади. Ҳар бир аёл учун қизил ёқутдан бўлган етмишта ётоқ бор бўлиб, ҳар бир ётоқда етмишта астари ипакдан бўлган кўрпачалар бордир. Ўша кўрпачаларнинг устида етмишта тахт бордир. Худди шундай қизил ёқутдан бўлган, белига дурлар терилган, тилладан юргазилган ётоқ у (аёлнинг) эрига ҳам берилади. Булар бошқа қилган ҳасанотларидан ташқари, Рамазонда ҳар куни рўза тутган кишига (берилади)».

Мавзу ҳадис. Ибни Ҳузайма ўзларининг «Саҳиҳ»ларида 1886-рақам билан 190/3 да, Абу Яъло Абу Масъуд Ғифорийнинг ҳадисидан ривоят қилди. Албоний Ибн Ҳузайма(нинг ривоятига) таъриф бериб айтдики: «Унинг исноди заиф, балки мавзудир».
Мунзирий «Тарғиб»да деди: «Ҳадисда мавзулигига далолат қилувчи ишоралар бор».