Сирот кўприги - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46) +--- Thread: Сирот кўприги (/showthread.php?tid=2675) |
Сирот кўприги - Admin - 01-04-2012 Сирот кўприги
56-савол: Сирот (кўприги) нима? Одамлар ундан қандай ўтадилар?
Одамлар амаллари қадрига қараб жаҳаннам узра тортилган йўл-(кўприк)дан ўтишларига иймон келтириш. Уларнинг аввалгилари чақмоқ (тезлиги) каби сўнг шамол эсиши каби сўнг қуш учиши каби (ўтиб борадилар). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сиротда туриб: «Эй Раб! Саломат қил, саломат қил!» - дейдилар (Бухорий (11/387, 403), Муслим (182, 300)). Ҳатто бандаларнинг амаллари ўз эгаларини тўхтатиб қўяди. Бир киши келиб, фақат эмаклаб юришга қодир бўлади. Сиротнинг икки чеккасида буюрилган кишини олишга амр қилинган осиғлиқ чангак-(илгак)лар бўлади: тирналган-(тимдаланиб ўтган) нажот топади, илиниб қолган эса дўзахда. Китоб ва суннатда ана шу кун хабарлари ва қўрқинчлари ҳақида ворид бўлганларига иймон келтирамиз. Аллоҳ ундан (ўтишимизда) бизга кўмак берсин! |