Тавҳид форуми
Ширк қилишга бирор ҳужжат борми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Куфр ва ширк (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=47)
+--- Thread: Ширк қилишга бирор ҳужжат борми? (/showthread.php?tid=2674)



Ширк қилишга бирор ҳужжат борми? - Admin - 10-04-2009

Ширк қилишга бирор ҳужжат борми?

17-савол: Мушриклар ширк қилишларида бирор ҳужжатга эгамилар?
Мушриклар ўз ширкларида бирор таянчга эга эмаслар. На соғлом ақл ва на пайғамбарлардан бирор нақл бор.
Аллоҳ азза ва жалла мушрикларнинг ширкини ботилга чиқарадиган ақлий далилга огоҳлантириш бериб айтдики: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган (бутларингиз) ҳақида хабар берингиз – менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратганлар?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган) бирон китобни ёки бирон илмий асарни (яъни аввалги уламолардан қолган биронта аниқ ҳужжатни) келтиринглар!»» (Аҳқоф: 4).
Бу, Аллоҳдан бошқа ҳар қандай нарсага қилинган ибодат ботил эканига ақлий, узил-кесил далилдир. Зеро улар бирор нарса яратмаган. Ҳамда уларни бирор нарса яратишда кўмаги бўлмаган. Балки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи бунда яккаю ягонадир. Унда нима учун уларга ибодат қилинади?!