Аллоҳнинг «Эшитишлик» сифати - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45) +---- Forum: Исм ва сифатлар тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=48) +---- Thread: Аллоҳнинг «Эшитишлик» сифати (/showthread.php?tid=2670) |
Аллоҳнинг «Эшитишлик» сифати - Admin - 10-04-2009 Аллоҳнинг «Эшитишлик» сифати 10-савол: Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири «Эшитишлик»дир. Унга қандай иймон келтирамиз? Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир» (Нисо: 58). Шу ва шунга ўхшаш оятлардан: Аллоҳга эшитишлик сифатини исбот қилишлик истифода қилинади. Эшитишлик араб тилида: овозларни идрок қилишдир. Демак, Аллоҳ таолога овозларни идрок қиладиган ҳамда Аллоҳнинг махлуқотларидан бирор нарсага ўхшаш бўлмаган эшитишликни исбот қиламиз. Бунинг кайфиятини эса Аллоҳ таолога ҳавола қиламиз. «Қандай эшитади?», демаймиз. Бу борада гап-сўзга киришмаймиз. Зеро, Аллоҳ табарока ва таоло бизни бундан хабардор қилмади. Балки У жалла ва аъла унинг илмини яширди. |