Тавҳид форуми
Мушриклар Аллоҳ борлигига ишонишганми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45)
+---- Forum: Рубубият тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=88)
+---- Thread: Мушриклар Аллоҳ борлигига ишонишганми? (/showthread.php?tid=2669)



Мушриклар Аллоҳ борлигига ишонишганми? - Admin - 11-24-2010

Мушриклар Аллоҳ борлигига ишонишганми?

3-савол: Мушриклар рубубият тавҳидида келиша олишмаганми?
Одамлардан бирор киши, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин бу тавҳид борасида келиша олмай қолган эмас.
Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида шундай деб айтганидек: «Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз албатта «Аллоҳ» дерлар. Сиз «Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин», денг. Йўқ, уларнинг кўплари (ана ўша Аллоҳгагина ибодат қилиш зарур эканини) билмаслар» (Луқмон: 25).
4-савол: Агар мушриклар рубубият тавҳидига иймон келтирган эканлар, унда нима учун Аллоҳдан ўзга олиҳаларга топиндилар?
Мушриклар олиҳалари Аллоҳга восита қилинади ҳамда улар Аллоҳнинг ҳузурида шафоатчи қилиб олинади дея эътиқод қилардилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «(Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир). У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас» (Зумар: 3).
Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди: «(Шунча) олиҳаларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» (Сод: 5).
5-савол: Ушбу тавҳид қалбларда қарор топган экан, унда нима учун Аллоҳ уни Қуръони Каримда қайдлаб ўтди?
Аллоҳ таоло ушбу тавҳидни исбот қилиш, таъкидлаш ва уни улуҳиятдаги тавҳидни вожиб эканига далил қилиш учун қайдлаб ўтди. Зеро рубубият тавҳиди фақат Аллоҳга ибодат қилинишини талаб этади. Аллоҳ таоло деди: «Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Роббингизга ибодат қилингиз» (Бақара: 21).