Тавҳид форуми
Mўмин ёлғончи бўламaйди ҳадиси саҳиҳми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65)
+---- Thread: Mўмин ёлғончи бўламaйди ҳадиси саҳиҳми? (/showthread.php?tid=2664)



Mўмин ёлғончи бўламaйди ҳадиси саҳиҳми? - Инсон - 06-04-2014

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Ушбу хадис сахихими? Cахих булса, шархини хам келтириб утсангизлар.

Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Эй Аллоҳнинг Расули, мўмин қўрқоқ бўладими?” деб сўрашди. “Ҳа”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, мўмин бахил бўладими?” деб сўрашди. “Ҳа”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, мўмин ёлғончи бўладими?” деб сўралди. “Йўқ”, дедилар” (Имом Молик ривояти).

Барокаллоху фийкум!


RE: Mўмин ёлғончи бўламaйди хадиси сахихми? - Муслим - 06-05-2014

(06-04-2014, 02:49 PM)Инсон Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(06-04-2014, 02:49 PM)Инсон Wrote: Ушбу хадис сахихими? Cахих булса, шархини хам келтириб утсангизлар.

Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Эй Аллоҳнинг Расули, мўмин қўрқоқ бўладими?” деб сўрашди. “Ҳа”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, мўмин бахил бўладими?” деб сўрашди. “Ҳа”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, мўмин ёлғончи бўладими?” деб сўралди. “Йўқ”, дедилар” (Имом Молик ривояти).
Ушбу ҳадис заиф. Сабаби, имом Молик роҳимуҳуллоҳ уни Сафвон ибн Сулаймдан ривоят қилган, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган. Сафвон тобеинлардан ҳисобланади, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни учратмаган. Сафвон 60 ҳижрий йилда туғилиб, 132 ҳижрий йилда вафот этган. Шу сабабдан шайх Албоний ушбу ҳадисни "Мурсал заиф" деганлар (Қаранг: "Заиф ат-тарғиб" 1752).
Валлоҳу аълам.
(06-04-2014, 02:49 PM)Инсон Wrote: Барокаллоху фийкум!
Ва фийкум барокаллоҳ!