Тавҳид форуми
Тонги ва кечки дуолар учун афзал вақт - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Дуо ва зикр (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=15)
+--- Thread: Тонги ва кечки дуолар учун афзал вақт (/showthread.php?tid=2663)



Тонги ва кечки дуолар учун афзал вақт - Меҳмон - 06-03-2014

Савол: Бу киши дейдики: «Қачонги вақт кечги зикрларни ўқишлик учун афзал, асрдан кейинми ёки шомдан кейинми?»

Жавоб: «Шомдан олдинроқ. Шомдан бир соат олдинроқ , 45 дақиқа, ярим соат, 15 дақиқа ва шунга ўхшаш (вақт оралиғида). Муҳими шомдан олдинроқ бўлишлиги. Шунингдек ерталабкиси қуёш кўтарилишлигидан олдин, бомдоддан кейин (ўқилади)».

Жавоб берувчи: Муҳаммад бин Ҳадий ал-Мадхалий

Манба: http://ar.miraath.net/fatwah/7065


RE: Тонги ва кечки дуолар учун афзал вақт - Меҳмон - 06-16-2014

Бу ерда саволда шундай дейди: «Кечги
зикрлар (азкарул масааъ) аср намозидан
кейинми ёки шом намозидан кейинми?»

Шайх Рожиҳий ҳафизаҳуллоҳ: «Бунда
тафсилот бор. Баъзи зикрлар кеч (тушган
пайтдан) бошланади. Ҳамда инсон уни
шомдан олдинми ёки асрдан кейинми... аср билан шомнинг орасида айтишлигида ҳараж-танглик йўқ. Ҳамда баъзилари тавқифий
бўлиб, у шомдан кейин (айтилиш)лиги қасд қилинган. Ҳамда баъзилари тавқифий бўлиб, уни қуёш ботаётганда ва азон (овози)
кўтарилганда (айтилиш)лиги қасд қилинган.
Шомдан кейин айтиладиган хос бўлган
мисоллардан, (суннатда) воридлиги хабари берилган муаъввизотлар (ихлос, фалақ, нос суралари), шом намозидан кейин 10
маротаба
ﻻ ﺇﻟﻪ ﺇﻻ ﺍﻟﻠﻪ ﻭ ﺣﺪﻩ ﻻ ﺷﺮﻳﻚ ﻟﻪ
ﻟﻪ ﺍﻟﻤﻠﻚ ﻭ ﻟﻪ ﺍﻟﺤﻤﺪ
ﻳﺤﻲ ﻭ ﻳﻤﻴﺖ
ﻭ ﻫﻮ ﻋﻠﻲ ﻛﻞ ﺷﻲﺀ ﻗﺪﻳﺮ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка
лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува
аъла кулли шайъин қодийр» бошқа бир
ривоятда «юҳйи ва юмийт» қовли каби...
Булар шомдан кейин (айтилишлиги) қасд
қилинган (мисоллардир).
Аммо қуёш ботаётганда бўладиган зикрларга: «саҳиҳул Муслим»да Ибн Умар ва ундан
бошқалар родияллоҳу анҳумолардан ривоят
ﺍﻟﻠﻬﻢ ﻫﺬﺍ ﺇﻗﺒﺎﻝ ﻟﻴﻠﻚ
ﻭ ﺇﺩﺑﺎﺭ ﻧﻬﺎﺭﻙ
ﻭ ﺃﺻﻮﺍﺕ ﺩﻋﺎﺗﻚ
«Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика,
ва идбару наҳарика,
ва асвату дуаътика» қуёш ботаётганда
айтилади. Учинчи хили эса, уларда кенглик берилгандир:
ﺍﻟﻠﻬﻢ ﺑﻚ ﺃﻣﺴﻴﻨﺎ ﻭ ﺑﻚ ﺃﺻﺒﺤﻨﺎ ...
ﺃﻣﺴﻴﻨﺎ ﻭ ﺃﻣﺴﻲ ﺍﻟﻤﻠﻚ ﻟﻠﻪ ﻭ ﺍﻟﺤﻤﺪ ﻟﻠﻪ ...
«Аллоҳумма бика амсайна ва бика
асбаҳна...»
«Амсайна ва амсал мулку лиллаҳ, валҳамду
лиллаҳ...» охиригача, бўлган каби мутлоқ
бўлган дуолар (мисол бўлади). Негаки улар(ни айтиладиган пайти)дан мурод кеч
тушадиган пайтдир. Кечги пайт (қачонлиги ҳақида) эса тўғрироғи аср ҳамда шом
оралиғидадир.
Аллоҳ билгувчироқ!