Ҳукмдорни хорлашлик - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Ҳукмдорлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=51) +--- Thread: Ҳукмдорни хорлашлик (/showthread.php?tid=2642) |
Ҳукмдорни хорлашлик - Admin - 05-11-2014 Назратуллоҳ Абу Марям Манҳажга оид турли мавзулар Ҳукмдорни хорлашлик суннатга хилофдир [audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/nazratulloh/manhaj/manhajga_oid_turli_mavzular/hukmdorni_xorlashlik_sunnatga_xilofdir.mp3[/audio] Юклаб олиш RE: Ҳукмдорни хорлашлик суннатга хилофдир - mutaallim - 08-16-2014 Ким ҳукмдорни хорласа, Аллоҳ уни хор қилади Фазилатли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/usaymin_kim_hukmdorni_xorlasa_Alloh_uni_xor_qiladi.mp3[/audio] Юклаб олиш [mp3] Муаллиф ушбу бобдаги охирги ҳадисни зикр қилди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисида шундай дедилар: «Ким ҳукмдорни хорласа, Аллоҳ уни хор қилади» («Саҳиҳ Сунан Термизий» (2224)). Ким ҳукмдорни назар-писанд қилмаса, Аллоҳ уни хор қилади. Ҳукмдорни беписанд қилишликнинг бир қанча суратлри бор: Шулардан, ҳукмдор бирор нарсага буюрган вақтда унинг буйруқларини масхара қилишлик. «Нима деяётганига қаранглар», дейди. Яна шулардан, ҳукмдор ушбу инсон тўғри деб билмаган бирор нарсани қилса: «Қаранглар! Қаранглар нима қиляпти!», дейди. Ҳукмдорнинг амрига нисбатан одамларда беписандлик уйғотади. Чунки ҳукмдорнинг буйруғига нисбатан одамларда беписандлик уйғотса, улар уни назарларига ҳам илмайдилар. Буйруғига бўйсунмайдилар, қайтариғидан четлашмайдилар. Шунинг учун ҳукмдорни хорлашликка қўл урган кимса (бу ишини) унинг айбларини одамлар орасида тарқатиш, уни обрўсизлантириш ва қоралаш билан қилади. (Натижада) Аллоҳ азза ва жалла уни хор қилишига кўндаланг бўлади. Чунки у ушбу қилмишлар билан ҳукмдорни хорлагач, одамлар унга қарши исён ва итоатсизлик қилади. Ана шу дамда бу (қилмиш) ёмонлик сабаби бўлади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла уни хор қилади. Агар уни шу дунёда хор қилса, дарҳақиқат, ўз жазосига эришади. Агар уни бу дунёда хор қилмаса, батаҳқиқ, у охиратда хорланишга мустаҳиқ бўлади, Аллоҳ сақласин! Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ҳақ. «Ким ҳукмдорни хорласа, Аллоҳ уни хор қилади». Ким ҳукмдорга кўмак берса, Аллоҳ унга ёрдам беради. Чунки у хайр ва эзгулик асосида ёрдам берди. Агар одамларга ҳукмдорларга нисбатан зиммаларида вожиб бўлган нарсаларни баён қилсангиз, маъсиятдан ўзгада унга итоат қилишда уларга кўмак берсангиз, бас, бу кўп яхшиликдир. Эзгулик, тақво ва хайр устида кўмак беришликдир. RE: Ҳукмдорни хорлашлик - Admin - 01-21-2015 |