Ҳомиласи тушган аёлдан келган қоннинг ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11) +---- Forum: Ҳайз, нифос ва истиҳоза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=91) +---- Thread: Ҳомиласи тушган аёлдан келган қоннинг ҳукми (/showthread.php?tid=2633) |
Ҳомиласи тушган аёлдан келган қоннинг ҳукми - rinat80_09 - 05-07-2014 Ассаламу алейкум ва рахматулоохи ва баракатух! 1) Бир биродаримизнинг хотини якинда боласини туширди (угрожающий булган 2-3 кун, дори истеъмол килишига карамай кейин туширган) туширганига 7 кун булди, УЗИ аппаратига тушиб курган экан хали 100% тушиб булмаган маткада озгина колган дебди. хозирги хар кунига 1-2 марта кон келиябди. бу кон нифосга ётадими? жинсий алока килса булади ми? болани туширган пайтида УЗИ аппарати ва кучли гинекологлар айтишган бола 1,5 ойлик экан деб. яъни 45 кунлик экан. бу холда хотини билан жисий алока килса булади ми? Жазакаллоху хойр! RE: бола тушириш - Муслим - 05-08-2014 (05-07-2014, 09:24 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматулоохи ва баракатух!وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته (05-07-2014, 09:24 PM)beruni2008 Wrote: 1) Бир биродаримизнинг хотини якинда боласини туширди (угрожающий булган 2-3 кун, дори истеъмол килишига карамай кейин туширган) туширганига 7 кун булди, УЗИ аппаратига тушиб курган экан хали 100% тушиб булмаган маткада озгина колган дебди. хозирги хар кунига 1-2 марта кон келиябди. бу кон нифосга ётадими? жинсий алока килса булади ми? болани туширган пайтида УЗИ аппарати ва кучли гинекологлар айтишган бола 1,5 ойлик экан деб. яъни 45 кунлик экан. бу холда хотини билан жисий алока килса булади ми? Бола тушса ...
Савол: Ҳомиладорликнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ойларида бола тушишидан сўнгра келган қон нифос қони ҳисобланадими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... Ҳомиланинг тўртинчи ойида инсон шакли кириб қолгани учун, бу ойда тушиши оқибатида келган қон нифос қонидир. Бу қон келгач хотин киши тоза бўлмагунича намоз ўқимайди, рўза тутмайди ва эри у билан жинсий алоқада бўлмайди. Биринчи уч ой мобайнида ҳомила тушгач келган қон нифос қони ҳисобланмайди. Бундай хотин намоз ўқиши, рўза тутиши ва эри билан қовушиши мумкин. Чунки, бу ойлар мобайнида ҳомилага инсон шакли кирмаган бўлади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8230 - 1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён Ҳомиласи тушган аёлдан келган қоннинг ҳукми
Савол: Ҳомиласи тушган аёлдан келган қоннинг ҳукми нима?
Жавоб: Уламолар айтдилар: «Ҳомилада инсон шакли кўриниб қолган ва у тушган бўлса, ундан кейинги қон – нифос қонидир. Бундай пайтда аёл киши тоза бўлгунигача намоз ўқимайди, рўза тутмайди ва жинсий алоқа қилмайди. Агар ҳомила инсон шаклини олмай тушган бўлса, ундан кейин келган қон - нифос қони ҳисобланмайди. Балки, у - фасод қон бўлиб, намоз ўқиш, рўза тутиш ва бошқа нарсаларга монеълик қилмайди». Олимларнинг айтишича, хилқат шакллари саксон биринчи кундан билина бошлайди. Бу ҳақида ростгўй ва ишончли бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бировингизнинг яралиши шундай жамланади: онасининг қорнида қирқ кун уруғ-сперматозоид бўлади, кейин шунча кунда қуюқ қонга айланади. Кейин шунча кун гўшт парчаси бўлади. Кейин унга фаришта юборилади ва фаришта унга руҳ пуфлайди. Фаришта тўрт ишни қилишга буюрилади: унинг ризқи, ажали, амали, бахтли ёки бадбахтлигини ёзади». Шунга кўра, ҳомила саксон кундан озроқ вақт ичида тушса ва ундан кейин қон келса, бу қон - нифос қони ҳисобланмайди. Чунки, бу муддат ичида ҳомила инсон шаклига кирмаган бўлади. Шунинг учун ҳам, бундай қонни кўрган хотин рўза тутиши, намоз ўқиши ва пок аёллар қилган барча ишларни қилиши мумкин. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ)
(05-07-2014, 09:24 PM)beruni2008 Wrote: Жазакаллоху хойр!Ва ийякум! |