Чигиртка ҳалолми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33) +--- Thread: Чигиртка ҳалолми? (/showthread.php?tid=2632) |
Чигиртка ҳалолми? - rinat80_09 - 05-07-2014 Ассаламу алейкум! 1) Ибн Абу Авфаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ёки олтита ғазотда иштирок этдик. У зот билан чигирткани ер эдик». 2) Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир», дедилар». Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилганлар. Ушбу хадислар сахих ми ва ушбу хадисда айтилганидек "Чигиртка" халол ми? RE: Чигиртка халол ми - Муслим - 05-08-2014 (05-07-2014, 09:20 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته Сиз келтирган ҳадислар саҳиҳ, алҳамдулиллаҳ. (05-07-2014, 09:20 PM)beruni2008 Wrote: 1) Ибн Абу Авфаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ушбу ҳадисни Бухорий 5495, Муслим 1952 ривоят қилган. (05-07-2014, 09:20 PM)beruni2008 Wrote: 2) Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ушбу ҳадисни Шофеий, Аҳмад 2/97, Ибн Можа 3218, Абу Довуд 481, Байҳақий 1/254, Ибн Ҳиббон 1636, Ҳоким ва Дорақутний 4792 ривоят қилган. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг: «Саҳиҳ ал-Жомиъ ас-Сағир» 210, «Мишкот ал-масобиҳ» 4232, «ас-Силсила ас-Саҳиҳа» 1118.
Валлоҳу аълам.
|