Тавҳид форуми
Динга зўрлаб киритиш йўқдир - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4)
+---- Forum: Тафсир (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=62)
+---- Thread: Динга зўрлаб киритиш йўқдир (/showthread.php?tid=2513)



Динга зўрлаб киритиш йўқдир - Меҳмон - 02-21-2014

Ассаламу алейкум!

1) Динга мажбурлаш йук.... оятини кандай тушинамиз? уламолар кандай тафсир килган?

2) бу оят факат яхудий ва насронийларга тегишли ми ёки Шаходат калимасини айтиб мусулмон булиб. лекин намоз укимай юрган инсонларга хам тегшили ми?


RE: Динга мажбурлаш йук - Admin - 02-22-2014

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Динга зўрлаб киритиш йўқдир

«Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир» (Бақара: 256).
Динга зўрлаб киритиш йўқдир. Чунки исломга киришлик қаноат ҳосил қилиб, қалбдаги эътиқод ила бўлмоғи лозим. Бирор киши бу борада мажбурланмайди. Ва бу мумкин ҳам эмас. Чунки қалбларни фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина бошқаради. Бирор киши исломга кириш учун зўрланмайди. Чунки биз қалбларга эгалик қилолмаймиз. Балки уларга Аллоҳ жалла ва аъла эгалик қилиб, бошқаради. Бироқ биз исломга даъват қилиб, тарғиб қиламиз. Исломни ёйиш ва динни қабул қилмоқчи бўлганларга шароит қилиб бериш ҳамда душманларнинг белини синдириш учун кофирларга қарши Аллоҳнинг йўлида жиҳод қиламиз. Ҳидоят эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлидадир. Бирор киши иймон ва исломга мажбурланмайди.
Балки ушбу иш унинг ўзига боғлиқ. (Хоҳласа қабул қилади, хоҳламаса йўқ). Сўнг Аллоҳ таоло шундай деди: «(Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди». Ислом, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, унда бирор мажбурланадиган нарсанинг ўзи йўқ. Бари (мусулмонлар томонидан) севиб, рағбат билан (адо этилади). Куфр ва ширкни бари ёмонлик ва барчаси мажбурийдир. Дарҳақиқат ҳақ ботилдан ажралиб бўлди. Ҳар бир инсонда ақл ва фикр бор. Ана шулар билан ҳақ ва ботилни (соғлом ақл тарозусида) ўлчаб олаверади. Агарда фикри ҳавои нафс ва турли тўсиқлардан соғлом бўлса, уни албатта мажбурланмаган ҳолатда ҳақни қабул қилишга етаклайди. Юқоридаги оят борасидаги уламоларнинг бир қовли шудир.
Иккинчи қовл: Ушбу оят аҳли Китоб ҳақида нозил бўлган. Аҳли Китоб исломга зўрлаб киритилмайди. Балки ўз динларида қолишни хоҳласалар, уларга қўйиб берилади. Бироқ шу шарт биланки, хорликни туйган ҳолда мусулмонларга жизя тўлайдилар. Аҳли Китобдан ўзга кофирларга келсак, улардан исломдан ўзгаси қабул қилинмайди, йўқса жанг. Чунки уларнинг (самовий) дини йўқ. Бутпарастлик эса ботил диндир.
Учинчи қовл: Ушбу оят жиҳод ояти билан мансух-(бекор қилинган)дир. Жиҳод жорий қилинишидан аввал, ишнинг бошида шундай эди. Сўнг жиҳод жорий қилиниб, ушбу оят насх-(бекор) қилинди.
Бироқ биринчи қовл саҳиҳдир. Оят насх-(бекор) қилинмаган. Дин қалбларга мажбурлаб киргазилмайди. Балки ихтиёрий суратда киради. Бироқ кимда-ким ушбу динни қабул қилмаса, унга лойиқ бўлгудек муомала қилинади. Ё қатл ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг ҳаққида жорий қилганидек жизя тўлашликдир.
«Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса...». Оятдаги тоғутдан мурод ибодат, эргашишлик ва итоат бобидаги тоғутларнинг барчасидир. Чунки ушбу ўринда тоғут сўзи умумийдир. Оятда тоғутга куфр келтиришлик Аллоҳга иймон келтиришликдан муқаддам қилинди. Чунки Аллоҳга иймон келтиришлик фақатгина тоғутга куфр келтиришликдан кейингина манфаатли бўлади. Кимда-ким Аллоҳга иймон келтириб, тоғутга куфр келтирмаса, бас, унинг иймонидан фойда йўқдир. Кимда-ким: мен мўминман, намоз ўқийман, рўза тутаман, закот бераман, ҳаж қиламан ва бошқа ибодатларни адо этаман деб, ширк ва мушриклардан пок-безор эканлигини эълон қилмай: уларга энди аралашиб нима ҳам қилардим, деб айтса, ушбу кимса мусулмон деб эътибор қилинмайди. Чунки у тоғутга куфр келтирмади.
Тоғутга куфр келтириш лозиму лобуддир. Бунинг маъноси: тоғутни инкор қилиб, унинг ботил эканини эътиқод қилиш, ҳамда у ва унинг аҳлидан узоқлашишдир. Ушбу ишлар зарурийдир. Иймон тоғутга куфр келтиргандан кейингина саҳиҳ бўлади.
Бошқа бир оятда эса: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36). Аллоҳга ибодат қилишлик тоғутдан йироқлашгандагина саҳиҳ бўлади. Ўзаро зиддиятли икки нарса асло бир ўринда жам бўлмайди. Бир қалбда иймон ва куфр жам бўлмайди. Иймон ва катта куфр бир қалбда жам бўлмайди. Бироқ кичик куфр гоҳида жам бўлади.