Тавҳид форуми
Исро ва Меърож кечасини нишонлаш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Бидъат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=8)
+--- Thread: Исро ва Меърож кечасини нишонлаш (/showthread.php?tid=2478)



Исро ва Меърож кечасини нишонлаш - Admin - 01-22-2014

Мавлид ва Исро ва Меърожни нишонлаш ҳукми

Савол: Индонезиядаги каби Исломий даъват ва Ислом шиори мақсадида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлидларида, Исро ва Меърож кечаларида йиғилишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Дарҳақиқат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўз, амал ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш билан одамларни Исломга даъват қилдилар, ҳолбуки улар Исломга даъват қилиш, даъватни ёйиш ва унинг шиорларини намойиш этиш йўлини бошқалардан яхшироқ билар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидларида, Исро ва Меърож кечаларида йиғилиш у кишининг даъватдаги ва Ислом шиорларини намойиш этишдаги йўлларидан эмас. Ваҳоланки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салам бу кунларнинг қадрини бошқалардан кўра яхшироқ биладиган ва уни қадрини жойига қўядиган зот эдилар. Саҳобалар розияллоҳу анҳум у кишининг йўлини тутдилар. Исломга даъват қилишда ва уни ер юзига тарқатишда у кишининг йўлларига эргашдилар. Мана шундай кечаларда ва шунга ўхшаш катта воқеалар бўлган кунларда йиғилиб тўпланмаганлар. Аҳли сунна вал жамоанинг мўътабар имомлари раҳимаҳумуллоҳлардан ҳам бундай ишларни қилганликлари эшитилмаган. Бундай бидъат ишларни динда бидъат пайдо қиладиган, динга ғулув кетадиган рофиза ва шийъа каби пок шариатдан билимлари кам бўлган кимсалар қилганлар.
Юқорида зикр қилинган кунларда йиғилиб тўпланиш мункар бидъатдир. Чунки у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, тўғри йўлда бўлган халифалар ва улуғ уч асрда ўтган салафи солиҳ имомларининг йўлларига зид ишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким бизниг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у номақбулдир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шунингдек айтганлар: «Ким биз буюрмаган ишни қилса, у номақбулдир» (Муслим ривояти). Яна айтганлар: «Сизлар янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар, чунки ҳар бир янги пайдо бўлган иш бидъатдир ва ҳар бир бидъат залолатдир» (Муслим ривояти).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




RE: Исро ва Меърож кечасини нишонлаш - Admin - 06-14-2014

Шаъбон ойининг 15 кечасини нишонлаш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/bidat/zamonga_xos_bidatlar/zamonga_xos_bidatlar_002_shabonning_15_kechasini_nishonlash.mp3[/audio]
Юклаб олиш

Савол: Шаъбоннинг 15 кечаси (бароат кечаси)ни нишонлаш ва обод қилиш мумкинми?
Жавоб: Шаъбоннинг 15 кечасини нишонлаш мумкин эмас. Бу амалнинг асоси йўқ. Шунингдек улар «Исро ва Меърож кечаси» деб номлайдиган ражаб ойининг 27 кечасини ҳам нишонлаш мумкин эмас. Буларнинг барчаси – бидъат. На шаъбоннинг 15 кечасини, на ражабнинг 27 кечасини нишонлаш жоиз эмас. Буларнинг барчаси одамлар тўқиб чиқарган бидъатлар сарасидандир. Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлидини нишонлаш ҳам бидъат. На пайғамбар мавлидини, на шаъбоннинг 15 кечасини, на улар «Исро ва Меърож кечаси» деб номлайдиган ражабнинг 27 кечасини нишонлаш жоиз эмас. Буларнинг барчаси – бидъат. На Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, на хулофои рошидийнлар, на уларнинг бошқа саҳобалари, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин, на аввалги афзал уч асрнинг солиҳ уламолари буларни қилишмаган. Буларнинг барчасини одамлар тўқиб чиқарган. Биз Аллоҳдан омонлик сўраймиз.




RE: Исро ва Меърож кечасини нишонлаш - Муҳсин - 04-13-2018

Исро ва Меърожни нишонлаш бидъати

[audio]http://aldhafiri.net/file/sound/khotb/1436/khalid_adh_dhafeery_1436-07-26.mp3[/audio]

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳ Ўзининг Расули, оила аъзолари, саҳобалари ва унинг йўлига эргашганларга саловат ва саломлар йўлласин.
Сўнг:
Эй Аллоҳнинг бандалари, дарҳақиқат Исломий байрамлардан бошқа байрамларни нишонлаш, бу янги ўйлаб топилган бидъат эканлигига салафи солиҳлар ижмо қилишган. Бу яна шундай ишки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан бизни мана бу сўзлари билан билан қайтарганлар: «Динда янги ўйлаб топилган ишлардан ҳазир бўлинглар. Албатта барча динда янги ўйлаб топилган иш бидъат ва барча бидъат залолатдир» (Аҳмад 16694).
Исро ва Меърож кечасини нишонлаб йиғилиш ўтказишлик, бу динда янги ўйлаб топилган бидъатдир. Уни на саҳобалар, на тобеинлар ва на уларга яхшиликда эргашган зотлар қилишмади. Ваҳоланки, улар яхшиликка ва солиҳ амалга бизданда ташнароқ эдилар.
Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Мусулмонлардан бирортасининг Исро ва Меърож кечасига, бошқа кечаларга қараганда ортиқроқ фазилат қилгани билинмаган» («Задул Маъад» 58-1/56).
Саҳобалар ва уларга яхшиликда эргашган зотлар, Исро ва Меърож кечасини бирорта иш билан хослашни қасд қилишмаган, бу нарсани китобларида зикр қилишмаган ҳам. Шунинг учун ҳам, у қайси кечада бўлганлигини ҳануз бирор-бир инсон билмайди. Ваҳоланки, Исро ва Меърож, У Зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг улкан фазилатларидандир. Шунга қарамай, Исро ва Меърожнинг замони ва маконини шаръий ибодат билан хослашлик, динимизда жорий қилинмади.
Исро ва Меърож кечаси уёқда турсин, ваҳий нозил бўлиши бошланган Ҳиро ғорини ҳам, (унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ вақт ўтирар эдилар) пайғамбарликдан сўнг на У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳобалари Маккада бўлган чоғлари бирор марта ҳам у ғорни йиғилиш учун кўзлаганлари йўқ. Ваҳий нозил бўлган кунни ҳам, на ибодат ва на бошқаси билан хослаганлари йўқ. Ваҳий нозил бўлган жойни ҳам вақтини ҳам бирор нарса билан хослаганлари йўқ.
Дарҳақиқат Умар розияллоҳу анҳу бир тўда инсонларни муайян бир жойда намоз ўқишга ошиқаётганини кўрдиларда, «Нима бу?» дедилар. Улар айтдиларки: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унда намоз ўқиган жой» (у жойни қасд қилмаган ҳолда, бир келиб қолганларида намоз ўқиганлар соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Шунда Умар розияллоҳу анҳу айтдиларки: «Пайғамбарларингизнинг босиб ўтган изларини масжидлар қилиб олмоқчимисизлар?! Сизлардан аввалгилар мана шу сабабидангина ҳалок бўлганлар. Агар бирортангиз шу ерда бўлган вақт намоз вақти кирса, намоз ўқийверсин, акс ҳолда ўтиб кетаверсин» (Шайхул Ислом Ибн Таймия «Мажмуъ ал-Фатава» (15/153), «Иғосатул Лаҳфан» (1/204)).
Олий жаноб шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳиллоҳ шундай дедилар: «Исро ва Меърож кечасининг қайси кечада бўлганлигини тайин қиладиган бирор далил келмаган. Саҳиҳ ҳадисларда ҳам уни тайин қиладиган ҳеч нарса келмаган. Бу кечани тайин қилиш борасида келган нарсаларнинг барчаси, ҳадисни биладиган аҳли илмлар наздида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит ворид бўлмаган. Исро ва Меърожнинг қайси кечада бўлганини тайин қилинишини инсонлар унуттирилишида Аллоҳ таолонинг олий ҳикмати бордир. Агар у кечанинг тайин куни собит бўлса, шундай бўлган тақдирда ҳам мусулмонлар учун у кечани бирор ибодат билан хослашлик ва унинг учун йиғин қилишлари жоиз бўлмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари унинг учун йиғин қилмадилар ва бирор нарса билан хосламадилар ҳам. Агар унинг учун йиғилиш шариатдан бўлган иш бўганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни умматларига ё сўз билан ёки феъл билан баён қилиб берган бўлар, агар У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб берсалар, У Зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари уни бизга нақл қилган бўлар ва у тарқалиб билинган бўларди» (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси фатволари (3/45)).
Эй Аллоҳим, мусулмонларнинг аҳволларини Ўзинг ислоҳ қил. Бизни бидъат ва динда янги ўйлаб топилган ишлардан четлаштир. Аллоҳим, Сенга йўлиққунимизга қадар бизларни суннатда собит қил. Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни Ўз динингда собит қил. Эй қалбларни, бурувчи Зот, қалбларимизни Ўз тоатингга буриб қўй. Эй Роббимиз, бизларга бу дунёда ҳам яхшилик ва охиратда ҳам яхшилик бер ва жаҳаннам азобидан бизларни сақла. Аллоҳим, мўмину мўминалар, мусулмону муслималарни, уларнинг тирикларию ўликларини мағфират қил.
Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммадга саловат, салом ва барака йўлласин.

Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
26 Ражаб, 1436 ҳ.й. жума хутбаси

http://aldhafiri.net/?audio=الإيمان-بالرسل،-وبدعة-الاحتفال-بالإس

Quote:
الحمد لله، والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وصحبه، ومن اتبع هداه أما بعد.. عباد الله، فلقد أجمع السلف الصالح على أن اتخاذ موسمٍ غير المواسم الشرعية من البدع المحدثة التي نهى عنها -صلى الله عليه وسلم- بقوله: «إياكم ومحدثات الأمور فإنَّ كُلُّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ». فالاحتفال بليلة الإسراء والمعراج بدعةٌ محدثة لم يفعلها الصحابة والتابعون ومن تبعهم من السلف الصالح، وهم أحرص الناس على الخير والعمل الصالح، يقول شيخ الإسلام بن تيمية –رحمه الله تعالى-: "ولا يعرف عن أحدٍ من المسلمين أنه جعل لليلة الإسراء فضيلةٍ على غيرها"، ولا كان الصحابة والتابعون لهم بإحسان يقصدون تخصيص ليلة الإسراء بأمرٍ من الأمور ولا يذكرونها؛ ولهذا لا يعرف أي ليلةٍ كانت، وإن كان الإسراء من أعظم فضائله -عليه الصلاة والسلام-، ومع هذا فلم يشرع تخصيص ذلك الزمان ولا ذلك المكان بعبادةٍ شرعية بل غار حِراء الذي ابتدأ فيه بنزول الوحي، وكان يتحراه قبل النبوة لم يقصده هو ولا أحدٌ من أصحابه بعد النبوة مدة مقامه بمكة، ولا خصَّ اليوم الذي أُنزل فيه الوحي بعبادةٍ ولا غيرها، ولا خصَّ المكان الذي ابتدأ فيه الوحي ولا الزمان بشيءٍ. وقد رأى عمر -رضي الله تعالى عنه- جماعةً يبتدرون مكانًا يصلون فيه فقال: "ما هذا؟ قالوا: مكانٌ صلى فيه رسول الله -صلى الله عليه وسلم-؛ (أي: عرضًا بغير قصدٍ للمكان) فقال: أتردون أن تتخذوا آثار أنبيائكم مساجد إنما هلك من كان قبلكم بهذا فمن أدركته فيه الصلاة فليصلي وإلا فليمضي"، يقول سماحة الشيخ عبد العزيز بن باز رحمه الله تعالى-: "وهذه الليلة التي حصل فيها الإسراء والمعراج لم يأتي دليلٌ لم يأتي في الأحاديث الصحيحة تعينها، وكل ما ورد في تعينها فهو غير ثابتٍ عن النبي -عليه الصلاة والسلام- عند أهل العلم بالحديث، ولله الحكمة البالغة في إنساء الناس لها"، ولو ثبت تعينها لم يجز للمسلمين أن يخصوها بشيٍ من العبادات، ولم يجز لهم أن يحتفلوا بها؛ لأن النبي -صلى الله عليه وسلم- وأصحابه –رضي الله تعالى عنهم- لم يحتفلوا بها ولم يخصوا بشيء، ولو كان الاحتفال بها أمرًا مشروعًا لبيَّنه الرسول –صلى الله عليه وسلم – للأمة، إما بالقول أو الفعل، ولو وقع شيءٌ من ذلك لعرف واشتهر ولنقله الصحابة –رضي الله عنه- إلينا. انتهى كلامه -رحمه الله-. اللهم أصلح أحوال المسلمين، وجنبنا البدع والمحدثات في الدين. اللهم ثبتنا على السنة إلى أن نلقاك، اللهم يا مقلب القلوب ثبت قلوبنا على دينك، ويا مصرف القلوب صرف قلوبنا على طاعتك. ربنا آتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب بالنار. اللهم اغفر للمؤمنين والمؤمنات، والمسلمين والمسلمات الأحياء منهم والأموات، وصلى الله وسلم وبارك على نبينا محمد.