Ислом рукнлари - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Турли ақидавий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=2) +--- Thread: Ислом рукнлари (/showthread.php?tid=2443) |
Ислом рукнлари - Admin - 06-30-2011 ИСЛОМ АСОСЛАРИ
Савол-1: Жаброил алайҳиссалом: Эй Муҳаммад, менга ислом ҳақида хабар бергин, деб сўради.
Жавоб-1: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, Ислом беш нарсадан иборатдир: 1. Аллоҳ таолонинг ягоналигига – ибодат ёлғиз Унинг Ўзигагина лойиқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бермоғинг. 2. Намозни тўла-тўкис адо этмоғинг. 3. Закот чиқармоғинг – қачонки бир мусулмон одам 85 гр олтин миқдорида бойликка эга бўлса, бир йил ўтгандан сўнгра закотини беради. 4. Рўза тутмоғинг – рўза инсоннинг бомдоддан то шомгача емоқ-ичмоқлик ва жинсий алоқада бўлишликдан манъ этади. 5. Агар қодир бўлсанг ҳаж қилмоғинг (Имом Муслим ривояти). Ислом устунлари - Admin - 01-05-2014 Ислом устунлари
6-савол: Бу дин ниманинг устига барпо қилинган?
Жавоб: Бешта устуннинг устига барпо қилинган: 1) Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли Зот йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш; 2) Намозни қоим қилиш; 3) Закот бериш; 4) Рамазон рўзасини тутиш; 5) Ҳаж қилиш (қодир бўлса). RE: Ислом рукнлари - Admin - 02-22-2015 |